Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 декабрь,
30/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;».
2. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)