Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2004 30.06.1992 йилдаги 305-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.06.1992 йилдаги 305-сон
Кучга кириш санаси
30.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 31 августдаги 444-сон қарори ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 26 ноябрдаги 785-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 30 июндаги 305-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ўз ҳуқуқи доирасида маданият ва санъат соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ишлари вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқлари маънавий маданияти ҳамда санъатининг қайта тикланиши ва ривожланишининг шарт-шароитларини ташкилий-ижодий таъминлаш, профессионал санъат ва халқ ижодиёти соҳасидаги ютуқларни аниқ мақсадни кўзлаб тарғиб қилиш орқали маънавий бой шахсни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий уюшмалар, миллий-маданий марказлар билан алоқаларни ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, мусиқа, рақс санъати, эстрада ва цирк, тасвирий санъат, анъанавий халқ ва халқ амалий санъатини, маданий-маърифий ишларни ҳамда кутубхоначилик ишларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларининг давлат муҳофазасини таъминлаш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 113-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал санъат ва ҳаваскорлик ижодкорлигида ўзлигини бадиий-ижодий намоён этиш учун шарт-шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, санъат ва санъатшунослик ишлари ўқув юртлари тармоқларининг, театр-томоша ташкилотлари, маданият саройлари, клублар ва бошқа маданий-маърифий муассасалар фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, маданият муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, ишнинг замонавий иқтисодий шакллари ва усулларини жорий этиш, санъатнинг тижоратлашувига йўл қўймаган ҳолда маданият органлари ва муассасаларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият соҳаси ходимлари ва ижодкор зиёлиларни ижтимоий ва профессионал ҳимоя қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тизимидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарни малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг билим ва тажрибаларидан тўла фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёш, ўзини яхши томондан кўрсатган мутахассисларни раҳбарлик ишларига кўтариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, республика Олий Кенгашининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ўз ҳуқуқи доирасига тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчиликни қўллаш тажрибасини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маданият соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширади, миллий ва классик санъатнинг барча шаклларини ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий ҳамкорликнинг давлатлараро ва халқаро битимларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият соҳасида лицензиялар бериш йўли билан истеъмол бозорини паст савияли дастурлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида бадиий жамоалар ва якка ижрочиларнинг концерт-гастроль фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бадиий жамоалар ва якка ижрочиларни республикадан ташқарига юборишнинг бадиий-иқтисодий мақсадга мувофиқлигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли буюртмалар асосида Ўзбекистон композиторлари ва драматургларининг ижодий имкониятларини ривожлантириш юзасидан давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ва унинг ташқарисида профессионал ва ҳаваскорлик санъатининг хилма-хил турлари ва жанрлари бўйича фестиваллар, кўриклар, танловлар, кўргазмалар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусиқа ва драматик санъатнинг энг яхши намуналарини абадийлаштиришни оммалаштириш мақсадида граммофон, радио ва видеога ёзиб олиш воситаларини такомиллаштиради ва замонавийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг барча табақалари орасида маданий-маърифий ишларни такомиллаштиради; санъатнинг анъанавий турларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, кишиларнинг ахборот, маданият ва нафосатга бўлган талабларини тўлароқ қондириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратади. Халқ ижодиётини кенг тарғиб қилишга кўмаклашувчи шарт-шароит яратади; бошқа вазирликлар ва идораларнинг маданий-маърифий муассасаларига методик ёрдам кўрсатади, улар фаолиятини давлат назоратига олади; идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, белгиланган тартибда кутубхоналар, клублар ишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада музей ишларининг ривожланишига раҳбарлик қилади; музей фондлари суратлар галереялари ва кўргазмаларни бойитиш учун тасвирли ва амалий-декоратив санъат асарларини ҳамда тарихий бадиий ихтисосдаги бошқа экспонатларни сотиб олади;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, оммалаштириш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларини тадқиқ этиш, консервация қилиш, реставрация қилиш ва замонавий фойдаланиш учун мослаштириш давлат дастурларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектлари аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, оммалаштирилишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади;
(хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 113-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳамиятига молик бўлган ёдгорликлар, обидалар, ҳайкалларни лойиҳалаштиришни ташкил этади, уларнинг бадиий мужассамланиши даражасини ва сифатини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада анъанавий ва замонавий халқ бадиий ҳунармандчилигининг ва оммавий бадиий маҳсулотлар сифатининг ошишига кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий ва амалий декоратив санъат асарларининг санъатшунослик экспертизасини амалга оширади;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун юридик шахсларга рухсатномалар беради, шунингдек, уларнинг ягона ҳисобини юритади;
(хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан маданий ҳамкорлик қилишнинг ташқи иқтисодий алоқаларини амалга оширади. Халқаро танловлар, фестивалларда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси вакилларини мувофиқлаштиради ва белгиланган тартибда тайёрлайди, идоравий бўйсунишидан қатъий назар, бадиий жамоалар, мутахассислар, маданият ва санъат арбоблари, делегациялар, турли кўргазмаларни юбориш ва қабул қилишни уюштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик тизимидаги ўқув юртларида маданий-маърифий, бадиий-ижодий касблар бўйича мутахассисларнинг таълим олишини ташкил этади, мусиқа ҳамда санъат мактабларида болалар ва ўсмирларнинг пухта таълим олишларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа фанларини ривожлантириш, докторантура, аспирантура, ассистентура-стажировка базасида юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт шароитларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режалари ва таълим дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, вазирликка қарашли ўқув юртлари учун махсус фанлар бўйича дарслик ва қўлланмалар нашр этишга буюртмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат ходимларининг касб маҳоратини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг бадиий иқтидорли ёшларини танлаб, МДҲ республикалари ва чет элга касб таълими олиш учун олий ўқув юртлари ва аспирантураларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни, уларнинг маиший ва яшаш шароитларини яхшилашни, улар учун хавфсиз меҳнат муҳитини яратишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, профессионал ва бадиий жамоаларга «Академик» унвонини, ҳаваскорлик жамоаларига эса «Халқ», «Намунали» унвонларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув тузилмасини такомиллаштиради, ишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликка қарашли маданият муассасалари бошқарувини яхшилайди, ижодий, молиявий-хўжалик ташаббускорликни, иқтисодий рағбатлантиришни ривожлантиради, маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, давлат режаси топшириқларини бажаради, давлат интизомига қатъий риоя қилишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият органларини республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда ихтисослаштирилган соҳалар бўйича янги бўлинмалар тузади, вазирлик тизимидаги ишлаб турган бўлинмаларни белгиланган тартибда қайта ташкил этади ва тугатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳуқуқлари доирасида фуқаро мудофаасини ва сафарбарлик тайёргарлигини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшма, кичик ва бошқа корхоналарнинг муассиси бўлади, ўзининг маблағлари ва жалб этилган маблағлар доирасида турли иқтисодий-молиявий фондлар, банклар ташкил этади, ўз фаолиятидан олинган даромаддан янги дастурлар тузишда, асарларнинг бадиий даражасини оширишда, моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ва маданиятни ривожлантириш борасидаги бошқа мақсадларда, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда, улар меҳнатини моддий рағбатлантиришда фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама-ноширлик фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маданият ишлари вазирлиги ва жойлардаги маданият бошқармаси органлари, ҳокимликлар, ижодий уюшмалар, шунингдек, касаба уюшмалари ва республиканинг бошқа жамоат ташкилотлари билан мустаҳкам алоқада амалий фаолият кўрсатади, икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар асосида бошқа суверен республикалар, хорижий давлатлар маданият органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан профессионал алоқаларни ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликка унинг олдида турган вазифаларни ҳал этиш ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона давлат сиёсатини юргизиш мақсадида вазирликлар, идоралар, уюшмалар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, концернлар, корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг, хусусий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни ривожлантириш соҳасидаги ишини мувофиқлаштирувчи ролни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа корхоналар ва ташкилотлардан маданият соҳасидаги фаолиятга оид статистик маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданиятни ривожлантириш жамғармасини мустақил тасарруф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий айирбошлаш, концерт-гастроль фаолияти соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ишлари вазирлиги лицензиясига эга бўлмаган ҳар хил маданий-маърифий тадбирлар, концерт-гастроль фаолиятининг барча турларини тўхтатиб қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун юридик шахсларга берилган рухсатномаларни бекор қилиш.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика маданият ишлари органлари ва муассасалари тизимига умумий раҳбарликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ҳуқуқи доирасида, амалдаги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, жойлардаги маданият органлари, вазирлик тизимидаги муассасалар ва корхоналар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар, йўриқномалар, кўрсатмалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради, уларнинг ижросини текширишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ Вазирнинг ўринбосарлари вазирлик фаолиятининг аниқ йўналишларига раҳбарлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазифаларни келишиб ҳал этиш ва функцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигида Вазир — ҳайъат раиси, лавозимига кўра унинг ўринбосарлари, вазирликнинг бошқа раҳбар ходимлари ва айрим маданият ҳамда санъат арбобларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва унинг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Санъат, маданий-маърифий ишлар, оммавий бадиий ижодкорликни ривожлантиришнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузурида юқори малакали мутахассислар, ижодий ходимлар, уюшмалар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бадиий, илмий-методик ва эксперт кенгашлар тузилади. Мазкур кенгашларнинг таркиби ва улар ҳақидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвали, шунингдек, вазирлик бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маданият ишлари вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.