18.12.2019 йилдаги 1011-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини илмий, илмий-техникавий ва инновацион жиҳатдан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш маркази ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институтининг Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро этиш шакли

Ижро этиш муддати

Молиялаштириш манбалари

Харажатлар млн сўм

Назорат учун масъуллар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда Институт деб аталади) тузилмасини ва уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи, тузилма, устав

2020 йил
5 январь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

II. Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш

2.

Институтнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида, шу жумладан импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни яратишга ва тижоратлаштиришга йўналтирилган истиқболдаги амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларнинг рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2020 йил

1 май

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.

Тасдиқланган истиқболдаги амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликамалга ошириладиган республикадаги техник, таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларни аниқлаш ва улар билан битимларни имзолаш.

Ижрочилар аниқланган ҳолда битимларини тузиш

2020 йил давомида

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини доирасида амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни танлов асосида ташкиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021

йиллар давомида

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари

Танловлар натижасига кўра аниқланади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Хорижий давлатлардаги (Россия, Белорус, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, ХХР) ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва уларнинг илғор тажрибасини ўрганиш бўйича тадбирларни ташкиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2020 — 2022

йиллар давомида

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтларнинг грантлари ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар

1027,42

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

III. Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасида синов ўтказиш ва сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш

6.

Институт негизида ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасидаги маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш органини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 июль

Ҳар йили бюджетидан ажратиладиган маблағлар, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

16,0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

7.

«Ўзстандарт» агентлигига қарашли «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасида Институт ходимларини тегишли йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Мувофиқликни баҳолашда иштирок этаётган ходимларни ўқитиш бўйича амалий тадбирлар

2020 йил

I-ярим йиллик давомида

17,706

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

8.

Ўтказилаётган синовлар вақтини қисқартириш ҳамда ўлчов асбоб ва ускуналарнинг замонавий турларини қўллаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасидаги халқаро стандартларни амалиётга татбиқ этиш.

Халқаро стандартларни тадбиқ этиш тармоқ жадвали

2020 йил

1 апрель

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

9.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига мувофиқ, Институт ҳузурида Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасида стандартлаштириш техник қўмитасини ташкил этиш.

«Ўзстандарт» агентлигининг буйруғи

2020 йил

1 февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

10.

Мажбурий тартибда сертификатланадиган ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасига оид маҳсулотлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиш ва Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиш.

Ёзма маълумот

2020 йил

1 март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги

IV. Ёнғин ва фавқулодда вазиятларни тадқиқ қилиш ва уларни экспертизадан ўтказиш тизимини ривожлантириш

11.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида эксперт бўлинмаларини ва эксперт-малакавий комиссияларини ташкил этиш ҳамда ёнғин-техник экспертизаларини ўтказиш ва ташкиллаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2020 йил

1 июнь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

V. Моддий-техник базани ривожлантириш ва мустахкамлаш

12.

Институт бинолари, синов ва бошқа иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда инфратузилмасини яратиш.

2020 йил ва кейинги йиллар Инвестиция дастурлари доирасида

2020 йил ва кейинги йиллар давомида

Фавқулодда вазиятлар вазирлигиучун Инвестиция дастурида ҳар йили кўзда тутиладиганкапитал қўйилмаларнинг тегишли лимитлари ҳисобидан

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Институт ва ҳудудий ёнғин-техник марказларини, шунингдек, синов лабораторияларини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳукумат қарори

2021 йил

1 июль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)