Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2982-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 февралдаги 12, 3, 2/ққ-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2982, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2982/0901-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 декабрь,
97-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 декабрь,
103-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 декабрь,
11-2019-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2019 й., 10/19/2982-1/4169-сон)