Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2019 15.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2982
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг қарори, 15.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2982
Кучга кириш санаси
16.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2982]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 97, 103, 11-2019-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2982-1, 18.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2/ққ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 февралдаги 12, 3, 2/ққ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (бундан буён матнда академик лицейлар деб юритилади) ўқишга кираётган ўқувчиларни (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг тиббиёт бўлимларидаги (бундан буён матнда тиббиёт бўлимлари деб юритилади) ҳарбий-тиббий комиссиялар (бундан буён матнда ҲТК деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ҲТК таркиби тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ҲТК фаолиятига услубий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармасида ташкил этиладиган Марказий ҳарбий-тиббий комиссияси (бундан буён матнда МҲТК деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат қилиш тартибида қайта тиббий кўрик ёки ҲТК қарорини қайта кўриб чиқиш МҲТК томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчилар бирламчи ва якуний тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тиббий кўрик мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган услубий кўрсатмалар асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббий кўрик даврида академик лицейларда ўқишга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар (бундан буён матнда касалликлар ва жисмоний нуқсонлар деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган касалликлар ва жисмоний нуқсонларни қўллаш бўйича изоҳлар ёрдамида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бирламчи тиббий кўрикда ўқувчининг шикоятлари, соғлиғи ҳолати ҳақидаги амбулатор беморнинг тиббий картаси (025 ҳ.ш.), ўқувчи ва унинг ота-онаси ҳақидаги асосий анамнестик маълумотлари (касалликлари, жароҳатлари, ривожланиши, феъл ва хулқ-атвори) ўрганилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасидаги рўйхатда белгиланган тиббий таҳлиллар ва текширувлар асосида ўқувчилар лаборатор-инструментал текширувлардан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчи ва унинг ота-онаси соғлиғи ҳолати ҳақидаги амбулатор беморнинг тиббий картаси (025 ҳ.ш.) ҳамда асосий анамнестик маълумотлар ҲТК томонидан ўқувчи рўйхатда турадиган жойидаги тиббиёт муассасаларидан сўраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бирламчи тиббий кўрик даврида ҲТК томонидан ўқувчига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш картаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш картаси ҲТКнинг раиси имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бирламчи тиббий кўрик натижасига кўра ўқишга киришга яроқсиз деб топилган ўқувчилар якуний тиббий кўрикка қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Якуний тиббий кўрик ўқувчининг соғлиғида бирламчи тиббий кўрикдан кейинги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида ўқувчилар заруратга қараб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари тасарруфидаги тиббиёт муассасаларининг ихтисослашган соҳалари бўйича мутахассис шифокорлар кўригига тиббий маслаҳат ва текширув учун юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тиббий маслаҳат ва текширув натижалари ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ўқувчининг соғлиғи ҳолатини текшириш далолатномасига қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларнинг амбулатор шароитдаги тиббий текшируви қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якуний тиббий кўрик натижалари ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш картасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тиббий кўрикдан ўтказишда иштирок этган ҳар бир мутахассис шифокор ўз йўналиши бўйича тиббий кўрикни амалга оширади ва тиббий хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ҲТК ўқувчининг саломатлиги тўғрисидаги барча зарур маълумотлар ва унинг жисмоний ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ўқувчини ўқишга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ҲТКнинг якуний қарори ҲТКнинг барча мутахассис шифокорлари кўриги ва тиббий текширувлари натижаси асосида чиқарилади, бундан ҲТКнинг барча мутахассис шифокорлари кўриги ва тиббий текширувлари тўлиқ ўтказилмасдан касаллик ва жисмоний нуқсон аломатлари аниқланган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ҲТКнинг тиббий кўрик бўйича натижалари ўқувчининг ўқишга яроқлилиги ёки яроқсизлиги ҳақидаги қарори қабул қилингандан кейин, бу ҳақда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ маълумотнома расмийлаштирилади ва ушбу маълумотнома тегишли академик лицейларга ўқишга қабул қилиш комиссияларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тиббий кўрик натижалари ҲТКнинг хулоса ва қарорларини қайд қилиш китобига ҳамда ўқувчининг тиббий кўрикдан ўтказиш картасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТКнинг хулоса ва қарорларини қайд қилиш китоби комиссия раиси, комиссия аъзолари ва котиби томонидан текширилади ва имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқувчилар ҲТКнинг қароридан норози бўлган тақдирда МҲТКга ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ҲТК тиббий кўрик тугаганидан кейин 10 иш куни ичида тиббий кўрик натижалари бўйича МҲТКга ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик вақтида текширувларни ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

1. Тиббий кўрикдан ўтувчиларнинг (бундан буён матнда ўқувчи деб юритилади) яроқлилик даражасини аниқлашда касаллик ёки жисмоний нуқсон хусусияти, уларнинг ривожланиш даражаси, ўқув жараёни хусусиятлари ва шароити инобатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий кўрик кундуз куни, махсус ажратилган, ёруғ, илиқ ва кенг хоналарда ўтказилади. Кундузги ёруғликдан фойдаланишнинг имкони бўлмаган ҳолларда тиббий кўрик мутахассис шифокорларнинг фаолияти учун етарли даражада сунъий ёритилган хоналарда ўтказилиши керак. Ҳар бир мутахассис шифокорга алоҳида хона ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларнинг соғлиғи ва жисмоний ривожланишини объектив баҳолаш учун уларнинг соғлиғи юзасидан шикоят қилиш ёки қилмаслигидан қатъи назар, мақсадли йўналтирувчи саволлар бериш, субъектив аниқланмаган ва яширин касаллик мавжудлиги ёхуд касалликни яширишга, унинг аҳамиятини камайтиришга, шунингдек касаллик мавжудлиги ҳақида нотўғри маълумот берилиши мумкинлигига эътибор қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларда ятроген касалликларини келтириб чиқармаслик учун тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида шифокорлик одоб қоидаларига (деонтологияга) риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббий кўрик лаборатор-инструментал, рентген-флюорографик, ультратовуш текшируви, фиброгастроскопия ва заруратга қараб бошқа замонавий клиник текширув усулларини қўллаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик вақтидаги текширувларда қўлланиладиган усуллар бошқа тиббий кўрик усуллари (масалан, вестибулометрия), шунингдек офтальмолог томонидан қўлланиладиган мидриатиклар, миотиклар ва бошқа анестетикларнинг таъсири нерв ва юрак-қон томир тизимларини текшириш ишлари ўтказилишида қийинчиликлар туғдириши мумкинлиги инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик жараёнида эътиборни фақат касаллик хусусияти ва жисмоний камчиликларни аниқлашга қаратмасдан, касаллик даражасини ва касалланган аъзолар фаолиятининг компенсатор имкониятларини аниқлаш ҳамда организмнинг мослашиш қобилиятини ҳам ўрганиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу маълумотларнинг барчаси мутахассис шифокор хулосасида акс эттирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчининг турмуш шароити, аниқланган жисмоний нуқсон ва касалликнинг хусусияти, ифодаланиши, функционал ўзгаришлар, касалликнинг компенсацияси индивидуал тарзда инобатга олиниб, ўқишга яроқли ёки яроқсизлик даражаси баҳоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларга ўқишни давом эттиришга яроқлилиги бўйича индивидуал баҳо берилаётганда унинг соғлиғидаги ўзгаришлар даражасини ҳамда касалланган аъзо ва тизимнинг, умуман организмнинг функционал мослашувчанлиги қай даражада эканлиги ҳарбий-тиббий комиссия томонидан аниқланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саломатлик ҳолати бўйича меъёрий кўрсаткичлардан четга чиқиш ҳолатига шубҳа қилинганда, аниқланган ўзгаришларга мувофиқ чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилиши ва тегишли соҳа мутахассис шифокорларининг маслаҳат кўригидан ўтказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар амбулатор шароитда ўтказилаётган текширувда диагноз ноаниқ бўлса ёки шубҳа уйғотса, ўқувчи стационар текширувга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тиббий кўрикда олдинги шифокорлик кузатувларидаги маълумотлар инобатга олиниб, муайян режага риоя этилган ҳолда қабул қилинган клиник усуллар бўйича ўтказилиши зарур. Шифокорлик текшируви бир-бирини тўлдирадиган қуйидаги усуллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўраб билиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча (рентгенологик, лаборатория, инструментал ва бошқа) текшириш усулларини қўллаш орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эксперт хулосаси ўқувчининг ҳаётига оид ижтимоий омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқ қўйилган диагнозга асосланган бўлиши зарур. Касалликнинг келиб чиқиши аъзоларда, тизимларда ёхуд организмда рўй берган морфологик ва функционал ўзгаришлар натижасида аниқланган диагнозда ўз ифодасини топган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаллик этиологиясини аниқлаш тўғри диагноз қўйиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Этиологик омил сезиларли даражада патологик жараённинг динамикасини, морфологик ўзгаришларнинг хусусиятини, айрим аъзо ва тизимлардаги функционал бузилишлар даражасини аниқлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тиббий кўрик ўқувчи ўзини қандай ҳис қилаётганлигини сўрашдан, яъни текширув даврида вужудга келган ва унинг соғлиғига салбий таъсир этувчи ҳолатлар, қаттиқ чарчаш, уйқусизлик, стресс ва шунга ўхшаш ҳолатларни аниқлашдан бошланиши керак. Салбий таъсир этувчи ҳолатлар борлиги аниқланганда, тиббий кўрикдан ўтказишни бошқа вақтга кўчириш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлмаса, батафсил сўраб-суриштириш орқали турли сезгиларни, айниқса оғриқни сезиши, унинг интенсивлиги, узлуксизлиги, жойлашиши, қанча вақт давом этиши, бошланиш ва тугаш тезлиги, пайдо бўлиш вақти, турли ички ва ташқи муҳит омиллари билан боғлиқлиги, турли фармакологик воситаларнинг ушбу сезгилар (оғриқлар)га таъсирини аниқлаш зарур. Ўқувчилар шикоятлари, шунингдек сўраб-суриштириш йўли билан пассив шикоятлари аниқланади, аъзоларнинг асосий фаолияти, айрим аъзолар ва тизимлар фаолияти тўғрисида маълумот тўпланади. Шундан сўнг турмуш ҳамда касаллик анамнези ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикда анамнезга етарли даражада баҳо берилмаслиги касаллик диагнози нотўғри қўйилишига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассис шифокор ўқувчи билан суҳбат вақтида унинг туғилган ва яшаш жойи, турмуш шароити, овқатланиши, спорт билан шуғулланиши, ирсий касалликлари ва бошқа омиллар тўғрисидаги саволларга жавоб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчига оид хусусиятлар тўғрисида олинган умумий таассурот, ўзини тутиши, ҳаракат реакциялари, имо-ишоралари, гапириши ва бошқа хатти-ҳаракатлари мутахассис шифокор томонидан ўтказилган кузатувлар билан тўлдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик пайтида мутахассис шифокор томонидан олиб борилган кузатувлар, ўтказилган бошқа текширув натижалари таҳлили эксперт хулосасини чиқариш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббий кўрик батафсил сўров ишлари билан қўшиб олиб борилиши оғриқлар қай даражада намоён бўлаётганлиги ва хусусияти ҳамда улар ўқувчининг меҳнат қобилияти пасайишида қандай ўрин тутаётганлигини аниқлашда ёрдам беради. Даволовчи шифокорлар томонидан олиб борилган кузатувлар ҳам оғриқлар келиб чиқишини аниқлашда ёрдам бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аъзо фаолиятининг етишмовчилиги шартли равишда уч даражага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи (бошланғич) — енгил даража;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — ўртача даража;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — оғир даражага бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалланган тизимнинг етишмовчилик даражаси унинг жисмоний ёки руҳий зўриқишга бўлган реакциясига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сурункали касалликларда ривожланиш даражаси инобатга олиниб, патологик жараён учта босқичга бўлинади. Ҳар бир босқич ифодаланган субъектив сезгилар, морфологик ўзгаришлар ҳамда турли аъзо ва тизимлар фаолиятининг муайян ҳолати билан фарқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаллик босқичини аниқлаш учун аъзо ва тизимлардаги зарарланиш босқичлари инобатга олинган ҳолда ҳар бир босқични аниқ ифодалаш учун бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳамда аъзолар ва касалликнинг клиник кўриниши таҳлил қилиниши лозим. Ўқувчининг ўқишга яроқлилик масаласи ҳал қилинаётганда, касаллик босқичини аниқлашдан ташқари касалликнинг кечиш тезлиги, қайталаниши, оғирлик босқичи ва асоратлари мавжудлиги инобатга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқувчининг ўқишга яроқлилигини баҳолашда аниқланган касалликнинг турли босқич ва шакллари ҳамда касаллик аломатларининг намоён бўлиши, ифодаланиши, прогнози, шикастланган аъзо, умуман, бутун организмнинг функционал ҳолатига, шунингдек ўқиш шароити ва хусусиятига боғлиқлиги инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Диагнозлар текширув ўтказилаётган кунда амалда бўлган Халқаро касалликларнинг таснифига мувофиқ ифодаланиши, унда касалликнинг келиб чиқиши ва патогенези, касалликнинг шакллари, клиник-морфологик ўзгаришлар, функционал бузилишларнинг хусусияти ва даражаси, компенсация даражалари ёки тиббий кўрикдан ўтиш кунидаги касаллик босқичлари акс эттирилиши, касалликлар оғирлик даражасини инобатга олган ҳолда кетма-кетликда ёзилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диагнозда кўрсатилган терапевтик ёки жарроҳлик муолажаларининг барча турлари кўрсатиб ўтилиши керак. Бунда дастлаб асосий касаллик (жароҳатланиш) кўрсатилади, кейин эса қўшимча аниқланган касалликлар (жароҳатланиш) ва асосий касаллик билан этиопатогенетик жиҳатдан боғлиқ бўлган касалликлар ёзилади, шунингдек бошқа барча қўшимча касалликлар кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалида касаллик ҳолатининг барча турлари ва шакллари кўзда тутилади ҳамда касалликлар динамикаси тўлиқ ҳолда баён этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Руҳий ҳолатни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Психиатр-шифокор тиббий текширувининг асосий вазифаси руҳий касаллик ва руҳий касалликка чегарадош ҳолатлар билан касалланганларни аниқлаш, шунингдек ўқувчилар руҳий касаллигининг дастлабки ҳолатларини эрта аниқлаш, уларни даволаш учун махсус даволаш муассасаларига ўз вақтида юбориш ҳамда ўқишга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида хулоса чиқаришдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчи танасининг тери қисмига туширилган турли сурат ва ёзувлар (татуировкалар) аниқланган тақдирда, уларнинг келиб чиқиши, маъноси, хусусияти ва ҳажми ҳисобга олинган ҳолда хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчи томонидан қасддан ўзига етказилган тан жароҳати аломатлари аниқланганда, унинг ўқишга яроқсизлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўқувчининг руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашда унинг ўзи билан ўтказилган суҳбатга асосланилади. Яшаш, ўқиш жойидаги даволаш муассасаларидан, психоневрологик ва наркологик диспансерлардан олинган ҳужжатларда мавжуд бўлган ўқувчининг болалигидаги ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, ўтказган касалликлари, жароҳатлари, дудуқланиш борлиги ёки йўқлиги, уйқусираб ўрнидан туриб юриши, ваҳима босиш ва бошқа руҳий ҳолатлари ҳақида маълумотларга эътибор қаратиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчи билан суҳбат вақтида унинг ташқи кўриниши, юзининг ифодаси, имо-ишоралар билан гапириши, юриши, ўзини тутиши каби хусусиятларига, ҳаракатларига, адекват реакциясига, мутахассис шифокор билан ўтказилаётган суҳбатга бўлган муносабатига (тафаккури даражасига, суҳбатлашишга фаол интилаётганлиги ёки суст равишда бўйсуниб ўтиришига, суҳбатдан ўзини олиб қочишга ёки умуман суҳбатдан бош тортишга ҳаракат қилишига, фикрларининг чекланган, чекланмаганлигига, суҳбатга мойиллигига) эътибор бериш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектив, анамнестик маълумотларнинг йўқлиги тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчининг соғлиғи тўғрисидаги ҳар бир қўшимча ахборот манбаи сифатида алоҳида аҳамият касб этиб, якуний эксперт қарори қабул қилинишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай манба сифатида яшаш, ўқиш жойидаги тиббиёт муассасаларидан олинган маълумотлар, психоневрологик диспансер маълумотлари, қўшимча тиббий текширувлар (психофизиологик, нейрофизиологик электроэнцефалограмма ва бошқалар) вақтида олинган маълумотлар муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчининг психоневрологик ва наркологик муассасалар кузатувида туриши ёки турмаганлиги тўғрисида ушбу муассасалардан маълумотлар олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчи ўзи яшаш жойини тез-тез ўзгартириб турган ҳолларда, маълумотларни психоневрологик ва наркологик диспансерлардан сўнгги беш йиллиги сўраб олинади. Психоневрологик стационарда текширув ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар аниқланган ҳолларда ушбу стационардан касаллик тарихининг батафсил кўчирмаси сўраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчилар анамнезида руҳий касалликлар ўтказганлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланган ҳолларда, ўқишга яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчига нисбатан шифокор-психиатр хулосаси фақат амбулатор текширув маълумотлари бўйича чиқарилади, заруратга қараб улар текшириш ва диагнозни тасдиқлаш учун психоневрологик муассасаларга юборилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчида аниқланган руҳий ёки чегарадош касалликлар диагнози ўқувчининг кейинги ижтимоий мавқеига таъсир қилмаслиги учун, ушбу маълумотлар фақат ўқувчини тиббий кўрикка юборган ички ишлар органларининг кадрлар бўлимига юборилиши лозим. Ўткир психоз ҳолатларида, соғлиқни сақлаш муассасаларига даволаниш учун керакли маълумотлар берилади. Ушбу маълумотлар бошқа шахсларга берилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Руҳий касалликка чалинган ва руҳий касалликка чегарадош бўлган ҳолатлар аниқланган тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчилар ихтисослаштирилган даволаш муассасасига ётқизилиб, стационар текширувдан ўтказилгандан кейин психоневрологик кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Асаб тизимини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тиббий кўрик вақтида невролог-шифокор органик зарарланиш оқибатида асаб тизимида рўй берган ўзгаришларни аниқлашга, зарарланишнинг чегараланган, тарқоқ ёки диффуз тарзда эканлигини аниқлашга, вегетатив зарарланишлар мавжудлигини аниқлашга, касалликнинг кечиш хусусиятини баҳолашга, кучайиб бораётган, қайталанаётган касаллик оқибатларига ёки турғун турган, қолдиқ кўринишларига, функционал бузилишларнинг ифодаланиш даражасини аниқлашга, неврологик симптомларнинг биргаликда келишига, ички аъзолар фаолиятининг бузилганлиги билан боғлиқлигини аниқлашга эътибор бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Клиник-неврологик текширув тиббий ҳужжатлар билан танишиб, шикоятлар аниқланганидан, умумий анамнез тўпланганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий анамнезни аниқлаш вақтида ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингилларнинг соғлиғига, наслий ва оилавий анамнезига, оилада юқумли касалликлар (захм, сил ва бошқалар), интоксикациялар, асаб касалликларига чалинганлар бор-йўқлигига эътиборни қаратиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Неврологик текширувидан ўтувчиларнинг мушакларидаги атрофия, баданидаги кесилган жароҳатлар, чандиқ жойлар, теридаги трофик ўзгаришлар, юриш-туришидаги ва тана тузилишининг ўзгаришларига тўғри баҳо бериш учун тиббий кўрикдан ўтказилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бош-мия нервларини текшириш вақтида, энг аввало, кўз қорачиғига эътибор қаратилади. Қорачиқнинг шакли ва катталиги, нурга (тўғридан ва ён атрофдан тушган нурга) бўлган таъсирланиши, конвергенция ва аккомодация вақтидаги ҳолатлари текширилади. Алоҳида бир симптом сифатида кўз қорачиғининг катталиги ҳар хил бўлиши (анизокория) асаб тизимининг органик касаллиги аломати ҳисобланмайди. Бу ҳол туғма аномалиянинг, симпатик иннервациянинг нотекислиги ва бошқа ҳолатларнинг оқибати бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз қорачиғининг деформацияси асаб тизимида органик жароҳат бор деган шубҳа туғдириши керак, бироқ кўз қорачиқларининг реакциялари нормал ҳолатда бўлса, бундай деформациянинг аҳамиятини органик симптом сифатида ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик лозим. Кўз қорачиғи реакцияларидаги ўзгаришлар кўп ҳолларда марказий асаб тизимидаги органик касаллик аломати ҳисобланади ва шунинг учун кўз қорачиғи реакцияларини текшириш ишлари чуқур, нур манбаи етарли даражада интенсив бўлган шароитда ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз қорачиқларининг аккомодация билан конвергенцияга реакцияси текширилаётган вақтда бир қорачиқнинг қисқариши иккинчи қорачиқ қисқариши билан таққослаб кўрилиши лозим. Кўз қорачиғи реакцияларини текшириш вақтида кўз қорачиқларининг нурга, конвергенцияга ва аккомодацияга бўлган реакциясидаги фарқларга эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда нафақат кўз қорачиқлари реакциясидаги қўпол бузилишлар (Арчайль-Робертсон симптоми, кўз қорачиғининг рефлекторли ҳаракатсизлиги, конвергенцияга ва аккомодацияга реакциянинг йўқлиги), балки анча нозик бузилишлар (бир кўз қорачиғи реакциясининг бошқа кўз қорачиғи реакциясига нисбатан фарқи, реакциянинг конвергенция ва аккомодацияга нисбатан сустлиги) ҳам аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз қорачиғи реакцияларида ўзгаришлар аниқланган ҳолатларда ҳаракат соҳасининг рефлекслари, сезувчанлиги ва ҳоказолар пухтароқ текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз қорачиқлари текшириб бўлинганидан кейин, кўзларнинг ҳолати, ғилайлик бор-йўқлиги, кўз қовоқлари тирқишининг кенглиги, кўз соққасининг ҳаракати, диплопия (иккита кўриш) ва нистагмга эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғилайлик ҳар доим ҳам кўзни ҳаракатга келтирувчи нервлар жароҳатланганини кўрсатавермайди, ғилайлик туғма камчилик бўлиши ёки кўриш аномалиялари сабабли вужудга келиши мумкин. Кўз соққаси ўта ёнга қаратилганда унда айрим нистагмга ўхшаш титрашлар ҳосил бўлиши, асаб тизимининг органик жароҳати деб ҳисобланмаслиги керак, аммо ҳар бир нистагмга ўхшаш ҳолатларга алоҳида эътибор беришни ҳамда тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчини неврологик жиҳатдан яна ҳам чуқурроқ текширишни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган текширувлар ўтказилгандан кейин қолган бош мия нервларининг фаолияти текширилади. Юздаги сезгирликнинг ҳар хил турлари, пастки жағ ҳаракатлари, чайнашда қатнашувчи мускулларнинг зўриқиши, корнеал ва конъюнктив рефлекслари, бурун-лаб орасидаги тери бурмаларнинг ифодаланганлиги, тиш оқини кўрсатиши, қошларни чимириши, кўзларни қисиши, пешонани тириштириши (алоҳида симптом сифатида, бурун-лаб тери бурмаларининг озгина ассиметрик шаклда бўлиши аҳамият касб этмайди), юмшоқ танглайнинг ҳаракатчанлиги, ютиниш, фонация (овоздаги ўзгариш), юмшоқ танглай рефлекси, трапециясимон ва тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакларининг ҳолати ва кучи, елканинг кўтарилиши, бошнинг бурилиши, тилнинг ҳаракати (алоҳида бир симптом сифатида тилнинг ён томонга бурилиб кетиши асаб тизими зарарланганлигини ифодаловчи кўрсаткич деб қабул қилинмайди) текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тилдаги фибрилляр титраш ва атрофия ҳолатлари алоҳида симптом сифатида органик касаллик аломати ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриш нервининг фаолияти офтальмолог, эшитиш нервининг фаолияти эса оториноларинголог томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳаракат соҳасини текшириш вақтида оёқ ва қўлларнинг фаол ва суст ҳаракатланиши, умуртқа поғонаси ҳаракати, мушаклар кучи, уларнинг тонуси, мушаклар атрофияси, унинг тарқалганлиги ва ифодаланиши, фибрилляр ва фасцикуляр қисқаришлар, мушак ва нервларнинг механик қўзғалувчанлиги (Хвостек ва Труссо симптомлари), синкинезиялар, гиперкинезлар, қалтираш, хорея, атетоз, торзион спазмлар, тиклар (тана аъзоларининг титраши ва бошқалар), акинезияга эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар координациясини текширишда бармоқ-бурун, товон-тизза, кўрсаткич бармоқ синамалари қўлланилади, диадохокинез, Ромберг ҳолатида барқарор туриш ҳамда текширилаётганнинг юришига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзлар юмилганда қовоқларнинг, тилнинг, узатилган қўл бармоқларининг титрашига эътибор берилади. Нутқдаги бузилишлар (сўзларни тўлиқ талаффуз қилмаслик, димоғ билан гапириш, дизартрия, дудуқланиш, афоник ўзгаришлар) тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчи билан суҳбат ва сўраб-суриштириш жараёнида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асаб тизимининг айрим органик касалликлари пайлардаги рефлексларнинг ўзгаришлари билан кечади, шу сабабли уларни диққат билан текшириш ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик жараёнида карпо-радиал (переостал), қўл тирсакдан букилган (икки бошли мушакларда), қўл тирсакдан ростланган (уч бошли мушакларда), тизза ва ахилл пайи, қорин, мояк, товон рефлекслари текширилади, патологик рефлекслар (Бабинский, Россолимо, Бехтерев, Оппенгейм ва бошқалар, оғиз мушаклари-назолабиал, хоботли, сўрувчи мушаклардаги патологик рефлекслар) бор ёки йўқлиги текшириб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда рефлексларнинг фақат мавжудлиги эмас, шу билан бирга уларнинг ҳаракатчанлиги ва бир маромда ишлаши ҳам аниқланади. Рефлексларнинг бир маромда эмаслиги ёки уларнинг бир томонлама чақирилмаслиги, кўп ҳолларда периферик ёки марказий асаб тизимининг органик зарарланганидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, рефлексларни текширишда эътиборни кучайтириш зарур, акс ҳолда рефлекслар нотўғри фарқланиши мумкин. Мушаклар зўриқиш-таранг ҳолатда бўлганда рефлекслар тўхтаб, қўзғалмай туриши мумкинлиги эътиборга олинади, ушбу ҳолатда тиббий кўрикдан ўтаётганларнинг диққатини чалғитиб туриб, рефлекслар турли ҳолатларда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлларда рефлексларнинг йўқлиги туғма аномалия бўлиши ҳам мумкин, шунинг учун рефлексларнинг бир маромда эмаслиги ёки рефлексларнинг бир томонлама йўқлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Тизза ва ахилл пайларида рефлекснинг йўқлиги асаб тизимида органик касалликлар мавжуд бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизза ва ахилл пай рефлекслари мавжуд бўлмаган вақтларда қўшимча текшириш усуллари (гавданинг бел-думғаза қисмини рентгенография қилиш, қонни Вассерман реакциясига текшириш ва бошқа усуллар) қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар умуртқада патологик касаллик ва захм аломатлари борлиги аниқланмаса, тизза ва пайларда рефлекслар йўқлигини туғма ҳолат деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рефлексларнинг бир текисда кучайиб бориши, баъзан клонуслар билан ва патологик рефлексларнинг ҳамда жонли қорин рефлексларнинг йўқлиги асаб тизимининг органик зарарланиши аломати бўлмай, рефлексларнинг бир текисда кучайиб ортиб бориши неврозларда ҳам кузатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сезувчанлик текширилаётганда оғриқ мавжудлиги, парестезиялар аниқланади, уларнинг хусусияти, ифодаланиш даражаси, жойлашиши, асаб тармоқларининг оғриқ сезиши, оғриқ нуқталари, асаб тармоқларининг таранглашув симптомлари, оғриқ, ҳарорат, тактил ва зарур ҳолларда сезувчанликнинг бошқа турлари, сезувчанликдаги бузилишларнинг хусусияти (анестезия, гипостезия, гиперестезия, гиперпатия) ва унинг жойлашган ҳудуди аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вегетатив асаб тизими текширилаётганда юз териси, гавда, оёқ-қўл терисининг рангига (оқариши, қизғишлиги, акроцианоз, вазомотор ўзгаришларга), теридаги трофик бузилишлар мавжудлигига, тер ажралишига ҳамда тери намланиши ва ҳароратидаги ассиметрияга эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тери-вегетатив рефлекслар, хусусан маҳаллий дермографизм, рефлектор дермографизм, пиломотор рефлекс ва юрак-қон томир, кўз, юрак, бўйин рефлекслари ва бошқа рефлекслар текширилади. Ортоклиник синов, Эрбен синови ҳамда бошқа синовлар ўтказилади. Артериал босим динамикасига эътибор қаратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ички аъзоларни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ички аъзолар ва тизимларни текшириш тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчининг ташқи кўринишидан бошланади. Бунда тананинг ташқи кўриниши, гавданинг тузилиши, тери-ёғ тўқималарининг ривожланиш даражаси, юз ифодаси, тери сиртининг ранги ва кўриниб турган шиллиқ пардаларга эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пайпаслаб кўриш йўли билан лимфатик тугунларнинг ҳолати, мушаклар, тана ҳарорати қандай эканлиги аниқланади. Сўнгра тизимлар бўйича текширувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қон айланиш аъзолари текширилаётганда пульснинг хусусиятлари ва текширилувчининг артериал босими тинч ҳолатда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори артериал босим аниқланган ҳолларда, эмоционал ва жисмоний зўриқишлар, уйқусизлик ва бошқа омиллар бартараф қилингандан сўнг такрорий равишда ўлчаб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юрак-қон томир тизими бўйича функционал синама ўтказилади, бунда жисмоний зўриқишдан кейин (15-20 марта ўтириб туришдан сўнг) юрак уриши қанча вақтда ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиш тезлиги аниқланади. Жисмоний зўриқишдан уч дақиқа ўтганидан кейин ўлчаш бошланади ва дастлабки ҳолатига қайтгунича қанча вақт ўтганлиги қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Периферик қон томирларини текширишда артериялар пульсацияси мавжудлиги ва унинг хусусияти турли жойларда (бўйин веналарида, уйқу артериясида, елка, қорин аортаси пульсацияси ва бошқа жойлардаги артерияларда) текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Перкуссия ва пальпация йўли билан юрак чегараси, юракнинг тепа ва чўққи қисмидаги уришлари, юрак соҳасидаги систолик ва диастолик тебранишлар аниқланади. Юракни эшитиб кўриш вақтида юрак тонлари ва шовқинларининг тиниқ эшитилишига ва хусусиятига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик шовқинлар юрак клапанлари зарарланганда ва юракнинг туғма нуқсонларида кузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Функционал шовқинлар ҳар хил сабаблар, хусусан асабийлашиш, асабий зўриқиш, юқумли касалликлар, камқонлик, пубертат давридаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юрак шовқинлари хусусиятини аниқлаш учун қўшимча текшириш усулларидан, хусусан турли ҳолатларда (тик турганда, ётганда, жисмоний зўриқишдан кейин) юракни эшитиб кўриш, қизилўнгачга контраст модда юбориб юракни уч проекциядаги рентгенография, электрокардиография, фонокардиография, эхокардиография, ангиография усуллардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диққат билан йиғилган анамнез юрак касалликлари диагностикасида катта аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўқувчиларнинг кўкрак қафаси аъзолари рентгенографик текширувидан ўтказилади. Бунда рентгенографик текширув сифатига алоҳида аҳамият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзнинг ташқи кўринишини ўрганишда, юз терисида ҳамда кўриниб турган шиллиқ пардаларда цианоз мавжудлигини аниқлашга аҳамият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган цианоз ўқувчида кислород алмашуви қийин кечаётганини кўрсатади, нафас олиш вақтида бурун қанотларининг сезиларли ҳаракати нафас қисиши касаллигидан, икки юз ёноқларидаги қизариш ва бошқа аломатлар ички аъзоларда касаллик борлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чуқур нафас олганда ва тинч ҳолатда кўкрак қафасининг шакли, симметрияси, деформацияси, нафас олишнинг тури ва хусусияти, тезлиги ҳамда чуқурлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пальпация йўли билан кўкрак қафасининг иккала симметрик томонларида овоз титраши қай даражада ифодаланишига қараб плеврал бўшлиқларда тўпланиб қолган суюқлик ва ўпкада инфильтрат бор-йўқлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Перкуссия ва аускультация кўкрак қафасининг иккала симметрик томонларида ўтказилади. Топографик перкуссия йўли билан ўпканинг чегаралари ва ўпка ҳаракатчанлиги аниқланади. Нормал ҳолатда ўпка чегараларининг ҳаракатчанлиги 6-8 sm ни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Перкутор тимпаник товуш, плеврал бўшлиқда ҳаво йиғилиб қолганлиги (пневмоторакс) ҳамда кўкракнинг девор қисмига яқин жойлашган, ўпкада патологик ҳаво ёки суюқлик бўшлиғи (каверна, абсцесс) борлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Перкуссия пайтида бўш қути товуши аниқланиши эмфизема касаллиги, ўпка тўқималарида ҳаво меъёрдан ортиқ тўпланганлиги ва ўпка тўқималарининг эластик чўзилувчанлигининг камайганлиги ҳақида маълумотлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўпкани аускультация йўли билан эшитиб кўриш вақтида нафас олишнинг хусусияти, унинг интенсивлиги, нафас олишнинг нафас чиқаришга бўлган нисбати қўшимча шовқин ёки хириллашлар мавжудлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қорин бўшлиғи аъзолари текширилаётганда ошқозон-ичак тракти касалликларини аниқлаш учун анамнезни тўғри йиғиш муҳим аҳамиятга эга. Шикоятлар таҳлил қилинганда диспептик бузилишларнинг хусусияти, оғриқларни сезиши, уларнинг овқат истеъмол қилиш билан боғлиқлиги, оғриқнинг даврийлиги ва мавсумий қўзғалишига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрик вақтида оғиз бўшлиғидаги тишлар, милклар, тил, юмшоқ танглай ва ҳалқум текширилади. Сўнгра қорин аъзоларини кўриш ва пайпаслаб аниқлаш усули билан текширишга ўтилади. Мутахассис шифокор текширилувчи ўқувчининг ўнг томонида туриб унинг қорнини дастлабки пальпация қилади ва ундаги оғриқли жойларни, қорин деворчаси мушакларининг таранглиги, қориннинг оқ чизиғи чурраси, қориннинг сиртқи қисмида ўсмалар ва шунга ўхшаш бошқа ўзгаришлар бор йўқлигини текшириб кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Образцов усули бўйича чуқур, сирғанувчи пальпация йўли билан жигар, қораталоқ, буйрак, ичаклар текширилади, ундан кейин чуқур жойлашган ўсмалар бор йўқлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорин бўшлиғи аъзоларида касаллик борлигини кўрсатувчи аломатлар аниқланганда қўшимча лаборатор, инструментал ва рентгенологик текширувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтаётган ўқувчилар мажбурий равишда қизилўнгач, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак тизими эндоскопияси, қорин бўшлиғи, қоринпарда орқаси соҳаси аъзолари ультратовуш текширувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жарроҳлик текширувлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тиббий кўрикни ўтказиш вақтидаги жарроҳлик текширувининг вазифаси кўрикдан ўтаётган ўқувчининг умумий жисмоний ривожланишини, шунингдек жарроҳлик касалликлари ва таянч-ҳаракати тизимидаги меъёрдан фарқланадиган ҳолатларни ҳамда улардаги ўқишга тўсқинлик қиладиган ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Текширишни бошлашдан олдин жарроҳ шикоятларни эшитади, ўтказилган жароҳатлар, касалликлар ва жарроҳлик амалиётлари тўғрисида маълумот олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жисмоний ривожланишни аниқлаш антропометрик кўрсаткичларни текширишдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган ўқувчининг бўйи, вазни, кўкрак қафаси айланасининг ўлчами аниқланади, қўл панжалари ва гавда кучини ўлчаш динамометрияси ўтказилади. Зарур ҳолларда оёқ-қўлларнинг симметрик соҳалари айлана ўлчами оёқ-қўлларнинг узунлигини ўлчаш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Антропометрик ўлчовлар оддий усулда ўтказилади. Қўл панжаларининг кучи қўлни узатиб туриб максимал куч билан динамометрни қисиш йўли билан ўлчанади. Текширилаётган ўқувчи гавда кучини ўлчашда гавда динамометри ёрдамида, текширилаётган ўқувчи оёқларини букмасдан тизза бўғинлари баландлигида жойлашган динамометр дастагини юқорига тортиши орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кўрикдан ўтаётган ўқувчи ёруғ хонада текширилади, ушбу шароитда тери қавати, суяк-мушак тизими ҳамда периферик қон-томирлари тизими ҳолатига баҳо бериш мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлаб умумий кўрик ўтказилади, бунда тананинг қад-қомати сагиттал ва фронтал томондан ўрганилади, гавда тузилишига, тери ва тери остидаги ёғ қатламига, мушакларга ва лимфатик тугунлар ҳолатига баҳо берилади. Сўнгра бош, бўйин соҳаси, қўл-оёқлар, умуртқа поғонаси, қорин девори, периферик қон томирлари, чот ораси ва анал тешиги, сийдик ва жинсий аъзолар тизими текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тери қоплами текширилаётганда унинг ранги, ҳарорати, қуруқ ёки нам эканлиги, юпқалиги, пигментлари, қитиқланиши ва бошқа трофик бузилишлари, тирноқлар ва тери ости ёғи қатламининг аҳволига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чандиқлар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг хусусиятига, кўринишига баҳо берилади ва келиб чиқиши аниқланади. Пальпатор йўл билан лимфа (қулоқ ёнидаги, жағ остидаги, бўйин, қўлтиқдаги, човдаги) тугунларнинг ҳолати аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катталашган лимфа тугунлари аниқланган ҳолларда, уларнинг локализацияси, катталиги (сантиметрлар билан ўлчанган диаметри), консистенцияси, ҳаракатчанлиги, оғриқ мавжудлиги ва бошқа ўзгаришлар кўрсатиб ўтилади. Бир вақтнинг ўзида қалқонсимон без ҳам текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Суяк-мушак тизими текширилаётганда бўғимларнинг шакли ва ҳажмига, уларнинг ҳаракатчанлиги, кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси, тос ва оёқ-қўлларнинг деформациясига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўғимлар ҳаракатининг чекланиш даражасини аниқлаш учун бурчак ўлчагичдан фойдаланилади. Суяк патологияси аниқланган ҳолларда, патологик ўзгаришнинг даражаси ва хусусиятини аниқлаш учун рентгенографик текширувлардан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Оқма яралар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг хусусиятини аниқлаш мақсадида фистулография қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Периферик қон-томирлари тизимини текширишда, уларнинг топографик ривожланиши хилма-хил бўлиши эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, товон ва болдир орқа артериялари пульсацияси текширилади (касаллик бўлмаган ҳолатда ҳам оёқ кафтида пальпацияда томир уриши аниқланмаслиги мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлган ҳолларда тизза ости, болдир ва бошқа артерияларда пульсация текширилади. Қон айланишида етишмовчилик борлигини кўрсатувчи симптомлар, хусусан оғриқ, совуқни сезиш, тез чарчаш, ранги ўзгариши (оқариши ва цианоз), пульснинг сусайиши ёки мавжуд эмаслиги, теридаги трофик ўзгаришлар (пигментация, юпқалашиш, яралар) аниқланганда периферик қон айланиш ҳолатини қўшимча текшириш усулларини (реовазография, ангиография, допплерография ва бошқалар) қўллаб ўрганиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Веналар тизими текширилаётганда, вена қон томирларида веноз етишмовчилиги бор ёки йўқлиги ва унинг ифодаланиш даражаси аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Чурранинг дўппайиб чиқишларини аниқлаш учун чурра ҳосил бўлиш эҳтимоли бўлган барча жойлар текшириб кўрилади. Қорин девори, текширилаётган ўқувчи тик турган ва ётган ҳолатда, қорин мушакларини бўшаштирган, шунингдек уларни таранглаштириб ва йўтал турткиси белгиси орқали текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Думғаза-дум суяги соҳалари, чот ораси ва анал соҳаси текширилганда бавосил, парапроктит, думғаза эпителиал йўллари, тўғри ичакнинг ташқарига чиқиши ва бошқа касалликлар бор-йўқлигига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғри ичак одатда бармоқ билан текшириб кўрилади, зарур ҳолларда ректороманоскопия, колоноскопия ва бошқа текширувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Таносил аъзолари тизими текширилаётганда мояк халтачасида мояклар бор-йўқлигига, мояк ҳосиласи ҳолати, уруғ тизимчасидаги вена томирларига эътибор берилади. Шунингдек, олат сийдик чиқарув тешиги жойлашуви текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сийдик-тоши касаллиги ва бошқа урологик касалликларга гумон қилинган ҳолларда, махсус урологик текширувлар ўтказилади ва унинг натижаларига асосланиб эксперт қарори чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Қулоқ ва юқори нафас йўлларини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тиббий кўрик жараёнида шикоятлар аниқланади ҳамда анамнез ўрганилади. Қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари фаолиятини текширишда керакли тиббий-инструментал текширув усулларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Анамнез тўплаш вақтида кўрикдан ўтказилаётган ўқувчидан унда илгари қулоқ, томоқ, бурун касалликлари мавжудлиги, анамнезда қулоқдан йиринг оқиши, томоқ оғриши, тез-тез ёки узоқ вақт бурун шамоллаши, чайқалганда кўнгли беҳузур бўлиши, бош айланиши, бурундан нафас олиши ҳолати аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида нутқидаги нуқсонлар, уларнинг ифодаланиши ва хусусияти аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Объектив текширувлар узунлиги камида 6 m бўлган, шовқиндан муҳофаза этилган, қоронғулаштирилган хонада сунъий ёруғлик манбалари ёрдамида ўтказилади. Олдин ташқи кўрикни амалга ошириб, сўнгра ички ва функционал текширувлар ўтказилади. Қулоқ эшитиш ўткирлигини аниқлаш метрлар ва ярим метрли масофалар ўлчанган хонада бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Эшитув аъзоларини текшириш қулоқ супраси ва қулоқнинг сўрғичсимон ўсимтасини текширишдан ва уларнинг сезувчанлигини аниқлашдан бошланади. Ташқи эшитув йўли текширилаётганда қулоқ супраси юқорига ва орқага чўзилади, чунки бу ҳолатда ташқи эшитиш йўлининг бошланғич қисми бироз тўғриланади. Сўнгра махсус асбоб ёрдамида қулоқнинг ноғора пардаси текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Дудуқланиш аниқланганда шифокор-невролог, психиатр маслаҳатидан, зарур ҳолларда эса логопед маслаҳатидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ҳидни сезиш, тўртта стандарт сирка кислотасининг 0,5 фоизли эритмаси (кучсиз ҳид), тоза вино спирти (ўртача ҳид), оддий валериан эритмаси (кучли ҳид), нашатир спирти (ўта кучли ҳид) ёрдамида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу суюқликлар шакли ва ранги бир хил бўлган рақамланган идишларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссимиляцияни аниқлаш учун тоза сув тўлдирилган шундай шаклдаги флаконлар тайёрлаб қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳид билиш хусусияти кескин даражада пасайиб кетган ўқувчиларнинг бурун бўшлиғида бошқа касалликлар аниқланмаганлигидан қатъи назар неврологик текширувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Томоқни текшириш (фарингоскопия) қуйидаги икки қисмга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмида, текширилувчи, тилини тишлар четига чиқармасдан, томоқ мушакларини бўшаштириб сокин нафас олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмида, «э» деб товуш чиқариши лозим, шу пайтда унинг юмшоқ танглайи юқорига кўтарилади ва бу билан унинг ҳаракатчанлик даражаси белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғиз бўшлиғида ётган тил оҳиста шпател билан босилиб томоқ кўрилади. Томоқ кўрилаётганда шиллиқ пардалар, бодомсимон безлар ҳамда бўйин лимфатик тугунлари текширилади. Зарур ҳолларда ларингоскопия текшируви ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўқувчининг пичирлаб айтилган сўзлар ёрдамида эшитиш ўткирлиги аниқланади. Бунинг учун ҳар бир қулоқнинг эшитиш фаолияти алоҳида текширилади. Текширилмайдиган қулоқ тешиги қулоқнинг кичик супрасини бармоқ билан босиб туриш йўли билан беркитиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув камида 6 метрлик масофадан туриб бошланади. Текширилаётган ўқувчи мутахассис шифокор пичирлаб айтаётган сўзлардан кўп қисмини 6 тадан 5 тасини ёки 5 тадан 4 тасини такрорлаган масофа эшитиш ўткирлигининг аниқланган даражаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитиш даражасининг пасайиши объектив текширув маълумотлари билан мос келмаганда ва барча гумонли ҳолатларда эшитиш қобилияти ва бошқа қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари ҳар томонлама текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карлик даражасини аниқлаш мақсадида аудиометрия ўтказилади, барофаолиятларни текшириш учун қулоқ манометридан фойдаланган ҳолда вестибуляр фаолият текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Юз-жағ соҳаси ва оғиз бўшлиғи аъзоларини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Юз-жағ соҳаси ва оғиз бўшлиғи аъзоларини текшириш шикоятларни аниқлаш, анамнез тўплаш, олдинги ва йўлдош касалликлар, юз-жағ соҳасидаги жароҳатлар, ўтказилган жарроҳлик амалиётларини аниқлаш, клиник, антропометрик, рентгенологик ва функционал текширувлардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Объектив текширувлар юз-жағ соҳаси аъзоларини кўришдан бошланади. Кўрик давомида юз ва бўйин соҳаси тери қопламига, лаб қизил ҳошияси ҳолатига, шиш, ассиметрия, нуқсон ва деформациялар мавжудлигига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нуқсонлар ҳажми, деформациялар хусусияти аниқланади. Зарур ҳолларда антропометрик текширувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лимфатик аппаратни текшириш учун бир қўлни текширилувчининг бошига қўйиб, бошни энгаштирган ҳолатда тутилади, иккинчи қўл билан бўйин, жағ ости соҳаларидаги лимфатик тугунлар пайпаслаб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лимфатик тугунлар текшируви бошни аввал бир томонга, кейин иккинчи томонга бурган ҳолатда ўтказилади. Пайпаслаш усули билан лимфатик безлардаги оғриқ, уларнинг консистенцияси, ҳажми ва тери билан бирикканлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакка-пастки жағ бўғимлари фаолияти оғиз очиқ ҳамда пастки жағнинг ҳар икки ёнга ва олдга ҳаракатлантириб текширилади. Оғиз очилиши даражаси кесувчи тишлар орасида уч бармоқ кенглигида ўлчанади, икки ёки бир бармоқ кенглигидаги оғиз очилиши мос равишда учдан бир ёки учдан икки даражада чегараланганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Оғиз бўшлиғи ва тишларни объектив текшириш уларни кўриб чиқиш, пайпаслаб ушлаб кўриш, зондлаш ва дукиллатиб уриб кўришдан иборат бўлади. Зарур ҳолларда электроодонтодиагностика ва тишлар, жағлар ҳамда бурун олди бўшлиқларининг рентгенологик текширувлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғизни текшириш бошни бироз орқага эгиб, икки босқичда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқичда жағларни юмган ҳолатда лаблар, оғиз даҳлизи, тиш қаторлари жипслашуви текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқичда оғиз бўшлиғининг ўзи, тишлар, пародонт, шиллиқ пардаси, танглай ва тил текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тишлар касалликлари, пародонт ҳолати, алвеоляр ўсимтанинг атрофия даражаси, жағларнинг юмшоқ ва қаттиқ тўқималаридаги патологик ўзгаришлари, шиш ва оқма яралар мавжудлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тишларнинг зарарланиш даражаси доимий тишлардаги кариес жадаллиги (кариес билан зарарланган, пломбаланган ва олинган тишлар сонларининг йиғиндиси) билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тишларнинг ранги, шакли ва ҳажмига эътибор берилади. Олинган ва йўқ тишлар, олиб ташланадиган тишлар миқдори ва тишсизлик тури аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пародонт ҳолати текширилганда милкларнинг ранги, бўртиши, емирилиши, қонаши, шиш ва яралар мавжудлигига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугмачали пародонтологик зонд ёрдамида патологик тиш-милк чўнтаги чуқурлиги ўлчанади. Тишларнинг қимирлаш даражаси пинцет билан тебратиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I даражали патологик қимирлашда тиш оғиз-даҳлиз йўналишида 1 mm гача тебранади, II даражали патологик қимирлашда оғиз-даҳлиз ва ён йўналишларида 2 mm гача тебранади, III даражали патологик қимирлашда оғиз-даҳлиз, ён ва тик йўналишларда 2 mm дан ортиқ тебранади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пародонтит касалликларида рентгенологик текширувлар асосида алвеоляр ўсимтанинг атрофия даражаси аниқланади. Алвеоляр ўсимтанинг I даражали атрофиясида тиш илдизининг учдан бир қисмигача, II даражали атрофиясида иккидан бир қисмигача, III даражали атрофиясида иккидан бир қисмидан ортиқ суяк тўқимасининг емирилиши кузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лаблар, лунжлар, танглай, тил ва тил ости соҳалари шиллиқ пардаси кўрилади ва улардаги ранг, намлик даражаси, тошмалар, шиш, бўртиш, чандиқ, ўсмалар, эрозия ва яралар мавжудлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чандиқ мавжудлигида унинг хусусияти, шакли, ўлчамлари ва оғиз бўшлиғи аъзолари фаолиятларининг бузилишига алоқадорлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танглайни кўриш давомида туғма ва орттирилган нуқсонлар мавжудлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орттирилган нуқсонларда уларнинг ҳажми, шакли, чандиқли ўзгаришлар мавжудлигига эътибор берилади ва ўлчамлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғма нуқсонларда уларнинг тури белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиш қаторларининг жипслашуви марказий окклюзия ҳолатида бир-бири билан ўзаро перпендикуляр бўлган уч йўналишда (сагиттал, вертикал, трансверзал) текшириб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тишлов аномалияларида унинг тури, патологик окклюзия ва чайнов фаолиятининг бузилиши мавжудлиги аниқланади, шунингдек тиш қаторларининг сурилишидаги ўзгаришларни чизиқли ўлчаш ёрдамида аномалиялар даражаси белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиш қаторлари бир йўналишда оралиқда 5 mm гача сурилган ҳолларда I даражали тишлов аномалияси, 5 mm дан 10 mm га қадар сурилганда II даражали, 10 mm дан ортиқ сурилганда III даражали тишлов аномалияси деб белгиланади. Ўлчамлар аномалия тури ва даражаси аниқланганидан кейин миллиметрларда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида, юз-жағ соҳаси ва оғиз бўшлиғи тизимига тааллуқли аъзоларнинг қуйидаги асосий фаолиятлари текшириб кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳид сезиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъм билиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқ сўзлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ютиниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чайнаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўлак ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Кўриш аъзоларини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Кўриш аъзоларини текшириш узунлиги камида 5,5 m бўлган, ёруғ хонада ўтказилади (бу белгиланган 5 метрлик масофадан туриб кўриш ўткирлигини текшириш имконини беради) ва офтальмоскопия, скиаскопия ва бошқа текширувлар қоронғилаштирилган хонада ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Анамнез тўпланаётганда текширилаётган ўқувчининг кўришидаги ўзига хос хусусиятлари аниқланади. Ўқувчининг ҳаёти давомида умумий ва кўриш аъзолари касалликлари, жароҳатланишларига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчининг оила аъзолари орасида туғма, ирсий кўз аъзоси касаллиги (туғма нистагм, гемералопия ва бошқалар) бор-йўқлиги аниқланади. Суҳбат давомида кўз олмасининг ҳолати ва ҳаракатларига, нигоҳнинг йўналишига, қовоқларнинг, киприк четларининг ҳолатига ва бошқаларга эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Кўз фаолиятини текшириш кам чарчатадиган усуллардан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда рангни ажратиш барча текширилувчиларда ўтказилади. Бу текширув кундузги ёки сунъий люминесцентли ёруғлик нурида Рабкин полихроматик жадвали ёрдамида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия этиладиган ёритиш ҳажми 300 — 500 люксдан иборат бўлиши керак. Текширилаётган ўқувчи бошини тик тутиб, ёруғлик манбаига орқасини ўгириб ўтириши керак. 0,5 — 1,0 метр масофада кўзларига тенг баландликда вертикал текислик устига жойлаштирилган жадвалларнинг бутун серияси намойиш этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир жадвал экспозициясининг давомийлиги 5 секундгача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Кўриш ўткирлиги барча ўқувчиларда текширилади. Ушбу текширув Головин-Сивцев жадвали ўрнатилган Рот аппарати ёрдамида ўтказилади. Жадвал 40 ваттли электр лампаси билан ёритилиб, ҳар бир белги учун экспозиция вақти 2-3 секунддан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвал хонадаги дераза ойналарига қарама-қарши томондаги деворга, текширилаётган ўқувчидан 5 m узоқликдаги масофада, жадвалнинг энг пастдаги қаторлари ердан 120 sm баландликда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган ўқувчининг кўриш ўткирлиги жадвал қаторидаги барча белгиларни тўлиқ ўқиган қатор бўйича аниқланади. 0,7, 0,8, 0,9 ва 1,0 қаторлари ўқилаётганда бир белгидан ортиқ бўлмаган хатога йўл қўйишга рухсат этилади. Кўриш ўткирлигини ошириш мақсадида кўзни зўриқтириб жадвалга қараш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Тиббий кўрсатмаларга мувофиқ кўриш майдони периметрда (оддий ёки проекцион периметрда) текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Кампиметрия тиббий кўрсатмалар бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Кўриш аъзосининг анатомик ҳолатини текшириш барча текширилаётганларда муайян изчилликда ўтказилади. Дастлаб кўзнинг ҳимоя аппарати текширилади. Бунда қош соҳаси, кўз ковакларининг шакли ва бир хиллиги, қовоқларнинг жойлашуви ва ҳолати, киприкларнинг ҳолати, интермаргинал бўшлиқ, қовоқлар конъюнктиваси ҳолати, ранги ҳамда чандиқлар мавжудлигига эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз ёши ажратиш аъзолари текширилаётганда кўз ёши нуқталарининг жойлашиши эътиборга олиниб, ёш қопчаси унинг атрофини босиб кўриш йўли билан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз ёши ажратиш фаолияти бузилганлигига гумон қилинганда ва кўз ёши доимий оқиб турганда, кўз ёши ажратиш фаолияти рангли кўз ёш канали синамаси ва кўз ёш, бурун синамаси (колларголнинг 3 фоизли эритмаси ёки флюресцеиннинг 2 фоизли эритмаси) ёрдамида текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган синамалар салбий натижа берган ҳолларда кўз ёши йўллари суюқликни ўтказишини анатомик ҳолати текшириб кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзни олдинги кесими ва кўзнинг нур синдириш ҳолати тўғрисидаги хулоса кўзни ёнбошдан ёритиш орқали нур тушириш йўли билан ва тирқишли лампа нурида текшириб кўрилганидан кейин чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз туби қисман циклопегия шароитида (мидриацил эритмаси томизиб) текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кўзнинг ҳаракат аппарати текширилаётганда ҳар бир кўз ҳаракати алоҳида-алоҳида текширилади ва бинокуляр ҳаракатланишига қаралади. Бунда ғилайлик, нистагм каби касалликларни аниқлаш, конвергенция ҳолати ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғилайлик даражаси периметр ёйи ёрдамида аниқланади ҳамда градуслар билан белгиланади, шунингдек Меддокс шкаласи ёрдами билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диплопия (қўшалоқ кўриш) борлигига шикоят бўлса ва бу ҳолат кўз олмасининг ҳаракатини сезиларли даражада чекламаётган бўлса, у ҳолда қўшалоқ кўриш қизил ойна орқали текшириб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нистагм аниқланганда унинг хусусияти ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилиши керак. Нистагмга кўз патологияси сабаб бўлмаган ҳолларда невролог ва отоларинголог консультациясини ўтказиш зарур бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорачиқ реакциялари кўрикдан ўтказилаётган барча ўқувчиларда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Бинокуляр кўриш даражасини аниқлаш катта диплоскопда, рангли тестда (поляроид кўзойнаклардан фойдаланган ҳолда) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Кўзнинг ички босими пайпаслаш йўли билан аниқлаш барча кўрикдан ўтаётган ўқувчиларда ўтказилади. Тиббий кўрсатма мавжудлигида тонометр ёрдамида кўзнинг ички босими текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Тери-таносил аъзолари текшируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Тери-таносил касалликлари бўйича тиббий кўрикни ёруғлик етарли хонада ўтказиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини кўрикдан ўтказишда ёруғлик йўналтирилган электр чироғи ва ёғоч шпатель ишлатилади. Ёғоч шпатель оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини сўлакдан қуритишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтказилаётган ўқувчи терисида тошмалар аниқланганда, уларнинг таркибий элементлари, хусусияти, ранги, жойлашуви, тери ўсимталарининг ҳолати ва бошқаларга эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Тошмаларнинг морфологик элементларига холисона баҳо беришда қуйидаги махсус текширув усуллари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диаскопия ёки витропрессия усули — тошмалар морфологик элементининг асл рангини аниқлашда фойдаланилади. Ушбу ранг гиперемия билан ниқобланади. Шу мақсадда, шиша таёқча ёки предметли ойна текширилаётган элементнинг юза қисмига босилади ва унинг ҳақиқий ранги аниқланади. Ушбу усул томирли элементларни геморрагик ва пигментли элементлардан фарқлашга имкон беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчириб олиш ёки терини қириш усули — тери пўсти қуришини (псориаз, парапсориаз, қизил волчанка ва бошқаларни) аниқлашда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
равшанлаштириш усули — тошманинг морфологик элементлари ноаниқ ифодаланиш хусусиятларининг тиниқроқ акс этишида қўлланилади. Элементнинг юза қисмига вазелин ёки сув суртилади. Масалан, ушбу усул қўлланилганида Уикхем тўри кўзга ташланади, бу қизил темиратканинг патономик белгисидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Гинекологик текширувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Қизлар гинекологик текширувидан педиатр гинеколог шифокор мутахассис томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Касалликларнинг номланиши, фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар

юзасидан чиқариладиган қарор

1-боб. Руҳий касалликлар

1.

Туғма ақлий заифликнинг барча турлари ва даражаларида.

Яроқсиз

2.

Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги) барча турларида.

Яроқсиз

3.

Маниакаль-депрессив психознинг барча турларида.

Яроқсиз

4.

Шизофрения.

Яроқсиз

5.

Бош миянинг органик касалликлари натижасида содир бўладиган руҳий бузилишларда.

Яроқсиз

6.

Ўткир ва сурункали заҳарланишларда ҳамда инфекциялар таъсиридаги руҳий бузилишларда.

Яроқсиз

7.

Шахс бузилишларида.

Яроқсиз

8.

Неврозлар, реактив ҳолатларда.

Яроқсиз

9.

Мия жароҳатланиши натижасидаги руҳий бузилишларда.

Яроқсиз

2-боб. Асаб тизими касалликлари ва жароҳатдан кейинги асоратлари

10.

Бош мия ва орқа мия томирлари касалликлари:

а) бош мияда қон айланишининг оғир ва ўрта даражада бузилишида;

Яроқсиз

б) енгил даражадаги ҳушдан кетиш ҳолатлари, марказий асаб тизими фаолияти сақланганлигида.

Яроқсиз

11.

Марказий асаб тизимининг вирусли инфекциялар, бактериялар ва инфекцион-аллергик касалликлардан кейинги асоратлари, бош мия ва орқа мия инфекциялари туфайли ўткир ва узоқ давом этган заҳарланишдан кейинги асоратлари:

а) фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) фаолияти бузилмаган ҳолларда айрим тарқоқ органик аломатларнинг мавжудлигида;

Яроқсиз

в) ўткир касалликдан кейинги резидуал органик аломатларсиз ҳолатларда.

Яроқсиз

12.

Бош мия ва орқа мия жароҳатдан кейинги асорати:

а) фаолият бузилиши;

Яроқсиз

б) фаолиятининг сезиларсиз даражада бузилишидаги қолдиқ асоратларда;

Яроқсиз

в) ўткир ёпиқ жароҳатдан кейинги органик ўзгаришлар кузатилмаган ҳолатларда.

Яроқсиз

13.

Марказий асаб тизими туғма касалликликлари, аномалиялари, миопатия, миастения ва бошқалар.

Яроқсиз

14.

Переферик асаб тизими жароҳатлари ва жароҳат асоратлари:

а) фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) фаолиятининг сезиларсиз даражада бузилишидаги қолдиқ асоратларда.

Яроқсиз

15.

Переферик асаб тизими касалликлари ва касаллик асоратлари:

а) фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) фаолиятининг сезиларсиз даражада бузилишидаги қолдиқ асоратларда.

Яроқсиз

3-боб. Ички аъзолар касалликлари

16.

Суяк-мушак тизимини ва терости ёғ тўқималарининг ривожланишида юзага келган умумий жисмоний етишмовчиликда.

Яроқсиз

17.

Ўткир юқумли, паразитар касалликлар ва интоксикациялардан кейинги ҳолатлар.

Яроқсиз

18.

Қийин даволанадиган сурункали юқумли касалликлар.

Яроқсиз

19.

Эндокрин касалликлар, озиқланиш ва модда алмашинуви бузилишлари:

а) фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) ўткир касалликлар ва жарроҳлик амалиётларидан кейинги фаолият бузилишлари, семизликнинг иккинчи, учинчи даражаларида;

Яроқсиз

в) вазн етишмовчилиги, семизликнинг биринчи даражасида.

Яроқлилик масаласи индивидуал тартибда аниқланади

20.

Қон система касалликлари: анемиялар, агранулоцитов, гемобластоз, гемотосаркома, лимфогранломатез, геморрагик диатез ва бошқалар. ОИТС
ва унинг ташувчилари:

а) жадал ривожланувчи шаклларида;

Яроқсиз

б) шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган қон ишлаб чиқарувчи тизимнинг енгил даражада бузилишларида, иккиламчи анемиялар, лейкопениялар, тромбоцитопениялар.

Яроқсиз

21.

Ўткир ва сурункали экзоген интоксикациялар асоратлари:

а) фаолиятининг бузилиши;

Яроқсиз

б) шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган ўткир экзоген интоксикация ва унинг таъсиридан кейинги асоратлар ва вақтинчалик функционал бузилишлар мавжудлигида;

Яроқсиз

в) ўткир экзоген интоксикация ва унинг таъсиридан кейинги функционал бузилишларсиз асоратларида.

Яроқсиз

22.

Ўпканинг, плевранинг ва кўкрак қафаси лимфатик тугунларининг сили.

Яроқсиз

23.

Шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган экссудатив сил плевритидан кейинги қолдиқ асоратлар.

Яроқсиз

24.

Ўпканинг, плевранинг, нафас йўлларининг сил бўлмаган сурункали касалликлари ва нуқсонлари:

а) фаолиятининг бузилиши;

Яроқсиз

б) шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган ўткир фаолият бузилмаган касалликлар ва асоратларида.

Яроқсиз

25.

Бронхиал астма.

Яроқсиз

26.

Юрак мушаклари, перикард, шоҳ артерияси, клапанлар аппарати касалликлари умумий ва коронар қон айланишининг бузилишлари:

а) учинчи, иккинчи, биринчи даражалари, декстракардия, ички органлар жойлашиши аномалияларида;

Яроқсиз

б) митраль клапан бирламчи пролапси, юракнинг умумий ва коронар қон айланишининг бузилмаган ҳолатларида.

Яроқсиз

27.

Гипертония касаллиги.

Яроқсиз

28.

Нейроциркулятор дистониянинг барча шакллари.

Яроқсиз

29.

Юрак томирлари ўткир касалликларининг асоратлари, шунингдек қон айланиши ва шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган юрак ритмининг вақтинчалик бузилишлари.

Яроқсиз

30.

Қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари:

а) фаолиятининг бузилиши билан;

Яроқсиз

б) шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган вақтинчалик ўзгаришларда.

Яроқсиз

31.

Буйракнинг яллиғланиш ёки дистрофик касалликлари

Яроқсиз

32.

Бўғинлар, пайлар, мушакларнинг инфекцион, инфекцион-аллергик, дистрофик ва модда алмашинувлари натижасида ҳосил бўлган касалликлари:

а) фаолиятининг бузилиши;

Яроқсиз

б) ўткир касалликдан кейин шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган вақтинчалик ўзгаришларда.

Яроқсиз

4-боб. Жарроҳлик касалликлари

33.

Тери чандиқлари:

а) тез-тез яраланувчи ёки ҳаракатланишни чегараловчи, кийимларини, оёқ кийимини кийишга ёки қурол-яроғ олиб юришда тўсқинлик (халақит) қиладиган ҳолларда;

Яроқсиз

б) жарроҳлик амалиёти ёки жароҳатдан кейинги қотмаган чандиқларда.

Яроқсиз

34.

Кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, кичик чаноқ, қорин пардасидан ташқаридаги аъзоларида шикастланиш ва жарроҳлик касалликлар туфайли ўтказилган амалиётлар ҳамда жароҳатлангандан кейинги асоратларнинг мавжудлигида:

а) фаолиятининг бузилиши;

Яроқсиз

б) ўткир касалликдан кейин шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган вақтинчалик ўзгаришларда.

Яроқсиз

35.

Марказий асаб тизимининг органик жароҳатланиши аломатларисиз бош суягининг туғма нуқсонлари
ва жароҳатлари асоратлари.

Яроқсиз

36.

Умуртқа поғонаси касалликлари, ривожланиш нуқсонлари, жароҳатлар ва касалликлар асоратлари.

Яроқсиз

37.

Жароҳатланиш ва касалликлар оқибатида ҳамда туғма нуқсон билан боғлиқ бўлган тос-чаноқ суягининг ўзгаришлари.

Яроқсиз

38.

Суяклар, пайлар, тоғайлар мушаклар ва бўғинларнинг сурункали касалликлари.

Яроқсиз

39.

Суяклар, пайлар, тоғайлар мушаклар ва бўғинларнинг жароҳатдан кейинги асоратлари:

а) фаолиятининг бузилиши;

Яроқсиз

б) шикастлангандан ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги таянч-ҳаракат тизими фаолиятининг вақтинчалик бузилганлиги ва суякнинг тўлиқ битмаган ҳолатларида.

Яроқсиз

40.

Оёқ-қўллар қийшиқлиги ёки калталигида фаолиятнинг бузилиши, оёқ кийими ва кийим кийишда қийинчилик туғдириши:

а) қўлнинг 2 сm дан, оёқнинг 1 сm дан ортиқ калталиги, қийшайиши, фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) қўлнинг 2 сm гача, оёқнинг 1 сm гача калталиги, фаолияти бузилмаган ҳолатларда.

Яроқсиз

41.

Самарасиз даволашдан кейин йирик бўғинлардаги эски ёки одатий суяк чиқишлари.

Яроқсиз

42.

Бармоқлар ёки қўл панжалари нуқсонлари, қийшайиши, фаолият бузилишида.

Яроқсиз

43.

Оёқ бармоқларининг нуқсонлари:

а) иккала оёқ панжаларининг йўқлиги, полидактилия ёки синдактилияси, фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) иккала ёки битта оёқ панжаларининг қисман йўқлиги, фаолиятининг сезиларсиз бузилишида.

Яроқсиз

44.

Ясситовонлик ёки оёқнинг бошқа деформациялари:

а) фаолиятининг бузилишида;

Яроқсиз

б) фаолиятининг бузилишисиз.

Яроқсиз

45.

Оёқ ёки қўлнинг йўқлиги.

Яроқсиз

46.

Лимфа тугунлари ва қорин бўшлиғи аъзоларининг сил касаллиги:

Яроқсиз

47.

Буқоқ:

а) кийимларни кийишда халақит берадиган эндокрин бузилишларда;

Яроқсиз

б) кийимларни кийишда халақит бермайдиган эндокрин бузилишларсиз.

Яроқсиз

48.

Хавфли ўсмалар.

Яроқсиз

49.

Хавфсиз ўсмалар:

а) аъзолар фаолиятининг бузилишига олиб келувчи ёки бош, тана ва оёқ-қўлларнинг ҳаракатланишини чегаралайдиган ҳолатларда;

Яроқсиз

б) кийимларни кийиш, қурол-аслаҳаларни олиб юришни сезиларсиз даражада чегаралайдиган ҳолатларда.

Яроқсиз

50.

Аорта магистрал, периферик, артрия, вена ва лимфа томирлари касалликлари ҳамда жароҳатдан кейинги асоратлар:

а) фаолиятининг оғир ва ўрта даражада бузилишида;

Яроқсиз

б) фаолиятининг енгил даражада бузилишида.

Яроқсиз

51.

Чов, сон, киндик, операциядан кейинги ва бошқа чурралар:

а) рецидив ёки юрганда халақит бериб, ички аъзолар фаолиятининг бузилиши асоратларида;

Яроқсиз

б) кичик ҳажмдаги, фаолиятининг бузилишисиз ҳолатларда.

Яроқсиз

52.

Тўғри ичакнинг тушиши.

Яроқсиз

53.

Ғайри табиий орқа чиқариш тешиги, ахлат чиқариб турувчи оқма, орқа чиқариш тешигининг торайиши ёки анал сфинктернинг етишмовчилиги.

Яроқсиз

54.

Сурункали парапроктит.

Яроқсиз

55.

Бавосил:

а) тез-тез қон кетувчи оғир формалари, иккиламчи камқонлик, геморраидал веналари тромбозларининг тез-тез қайталанишида;

Яроқсиз

б) муваффақиятли даволашдан кейин, асоратсиз ҳолатларда.

Яроқли

56.

Сийдик — таносил аъзоларини аномал ривожланиши поликистоз, нефроптоз, таносил аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликлари. Сийдик — тош касаллиги (буйрак сийдик ўтувчи йўли, қовуқ ва простата безининг тоши) сийдик ва таносил системасида ўтказилган операция ва жароҳатлангандан кейинги асоратлар:

а) фаолият бузилишида;

Яроқсиз

б) шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган вақтинчалик ўзгаришлар, фаолияти бузилишисиз ҳолатларда.

Яроқсиз

57.

Буйрак ва сийдик чиқарув йўллари сил касаллиги.

Яроқсиз

58.

Таносил (жинсий безлар) сил касаллиги.

Яроқсиз

59.

Тунда сийдик тута олмаслик.

Яроқсиз

60.

Уруғ йўллари венасининг варикоз кенгайиши:

а) қон айланишнинг бузилиши, оғриқ синдроми;

Яроқсиз

б) қон айланишнинг сезиларсиз бузилиши, оғриқсиз.

Яроқсиз

61.

Мояклар ва уруғ тизимчаси истисқоси.

Яроқсиз

62.

Мояк(лар)ни қорин бўшлиғида ёки чов йўлларида ушланиб қолиши.

Яроқсиз

5-боб. Қулоқ ва юқори нафас йўллари касалликлари

63.

Сурункали эпитимпанит.

Яроқсиз

64.

Сурункали йирингли мезотимпанит.

Яроқсиз

65.

Отит билан касалланишдан кейинги асоратлар, чандиқли ўзгаришлар, ноғора бўшлиғига қўшилиб кетганлиги, икки ёки бир томонлама ноғора пардасининг тешилиши.

Яроқсиз

66.

Ташқи эшитув йўли, қулоқ супрасининг ёки қулоқ атрофи соҳаларининг сурункали экземаси.

Яроқсиз

67.

Вестибуляр аппарати фаолиятининг бузилиши.

Яроқсиз

68.

Иккала қулоғида карлик, соқовлик.

Яроқсиз

69.

Пичирлаб гапирганда икки ёки бир қулоқда 4 m гача эшитишнинг пасайиши.

Яроқсиз

70.

Қулоқ барофункциясининг бузилиши.

Яроқсиз

71.

Бурун атрофи бўшлиқларининг сурункали касалликлари:

а) полипозли ёки йирингли касалликларда;

Яроқсиз

б) йирингсиз касалликларда.

Яроқсиз

72.

Сассиқ ҳидли тумов (озена).

Яроқсиз

73.

Сурункали токсик-аллергик асоратли, тонзиллит II даражаси.

Яроқсиз

74.

Юқори нафас олиш йўллари ва қулоқ терисининг волчанкаси, сили ва склеромаси.

Яроқсиз

75.

Нутқ нуқсонлари, дудуқлик.

Яроқсиз

76.

Ўткир жароҳатлардан сўнгги ҳолат, касалликлар асорати
ва қулоқ ҳамда юқори нафас олиш йўлларида ўтказилган операциядан кейинги аъзолар фаолиятининг тўлиқ тикланмаганлигида.

Яроқсиз

6-боб. Оғиз бўшлиғи ва жағ соҳасининг туғма ва орттирилган касалликлари

77.

Тишлов аномалияси:

а) нафас олиш, ҳид сезиш, чайнаш ва сўлак ажралиш фаолиятларининг бузилишида;

Яроқсиз

б) тишлов аномалияси I даражаси, фаолият тўлиқ сақланган ҳолатларда.

Яроқли

78.

Бирламчи ва иккиламчи адентия битта жағида 6 та ва ундан ортиқ тишнинг йўқлиги ва уларнинг ўрнини ясама танглай тишлар билан алмаштирилганлиги, курак тиши, қозиқ тиши, кичик озиқ тишларининг кетма-кет йўқлиги ёки уларнинг ўрни ясама танглай тишлар билан алмаштирилганлигида.

Яроқсиз

79.

Тишлар, парадонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг касалликлари:

а) кўплаб, асоратли кариес, пародонтоз ўрта ва оғир даражасида;

Яроқсиз

б) пародонтит, пародонтоз енгил даражасида.

Яроқсиз

80.

Ўткир жароҳатлар, касалликлар ва жағ-юз соҳасидаги жарроҳлик амалиётларидан кейинги асоратлари туфайли аъзолар фаолиятининг тўлиқ тикланмаган ҳолларида.

Яроқсиз

7-боб. Кўриш аъзолари касалликлари

81.

Иккала кўз қовоқлари яққол ифодаланган етишмовчиликлари (птоздан ташқари), иккала кўзда юқори қовоқларнинг оғир даражада птози, битта кўз юқори қовоғининг оғир даражада птози ёки жарроҳлик йўли билан даволанишга кўрсатма бўлмаган иккала кўзда ўрта даражада ифодаланган шакллари, битта кўз қовоғи ўрта даражада етишмовчиликлари, битта кўз қовоғи етишмовчилигининг яққол ифодаланган шакли, лагофтальм.

Яроқсиз

82.

Даволаниши қийин кечадиган сурункали ярали блефаритлар, сурункали, кам хуружли самарали даволанадиган блефаритларнинг ўрта ёки енгил даражаси.

Яроқсиз

83.

Иккала ёки битта кўз ёши йўллари касаллик?ари натижасида тўхтовсиз кўз ёши оқиб туриши.

Яроқсиз

84.

Кўз олмасини ҳаракатлантирувчи нервларнинг турғун фалажлиги, ғилайликнинг барча турлари:

а) кўз мушаклари касалликлари, икки кўзнинг ҳамкорликда кўриш фаолиятининг бузилиши;

Яроқсиз

б) диплопия мавжудлигида, ғилайлик 15°дан ортиқлиги, бинокуляр кўриш бўлмаганида;

Яроқсиз

в) диплопия бўлмаганида, ғилайликни барча турлари 15°гача, нистагм ва кўзнинг бошқа ғайриихтиёрий ҳаракатларида.

Яроқсиз

85.

Кўриш фаолиятининг пасайишига олиб келадиган жароҳатланиш, яллиғланишлар ва дегенератив хусусиятдаги сурункали касалликлари:

а) кўз фаолиятининг пасайишига олиб келадиган иккала кўзда жадал ривожланиб бораётган ёки тез-тез қайталанадиган асоратларида;

Яроқсиз

б) кўз фаолиятининг пасайишига олиб келадиган иккала ёки битта кўзда ўрта даражада ривожланиб бораётган турида.

Яроқсиз

86.

Аккомодация спазми ёки фалажлиги.

Яроқсиз

87.

Афакия, артифакия:

а) иккала кўзда;

Яроқсиз

б) битта кўзда.

Яроқсиз

88.

Кўзи ичида жойлашган, яллиғланиш ёки дистрофик ўзгаришлар келтириб чиқармайдиган ёт жисмлар мавжудлигида.

Яроқсиз

89.

Глаукома.

Яроқсиз

90.

Кўз тўр пардаси кўчиши.

Яроқсиз

91.

Кўрув нерви атрофияси.

Яроқсиз

92.

Кўриш ўткирлигининг пасайиши ёки кўз тубининг ўзгаришлари, рефракция аномалиялари ва бошқа сабаблар (жароҳат, органик касалликлар ва бошқалар) туфайли хиралашуви бир ёки иккала кўзда кўриш ўткирлигининг коррекция билан 0,6 дан паст бўлиши.

Яроқсиз

93.

Рефракция аномалиялари миопия ёки гиперметропия
4,0 D, астигматизм О 2,0 D дан юқори ҳолатларда.

Яроқсиз

94.

Дихромазия, аномал трихромазия А ёки В тури.

Яроқсиз

95.

Кўриш қобилиятининг вақтинчалик бузилиши.

Яроқсиз

8-боб. Тери ва тери ости қавати касалликлари

96.

Терининг қийин даволанадиган сурункали касалликларида.

Яроқсиз

97.

Тери қатлами касалланиши билан кечувчи бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари, дерматомиозит тизимли қизил волчанка ва тарқалган склеродермия.

Яроқсиз

98.

Ўчоқли алопециянинг ва витилиго касаллиги, альбинизм.

Яроқсиз

99.

Кенг тарқалган, авж олган (гиперкератозлар), шунингдек хавфли, хавфли ўсма олди халати, рентген, адиодерматитлар, фотодерматитлар.

Яроқсиз

100.

Кенг тарқалган ўткир тери касалликлари, шу қаторда (пиодермиялар, қичима ва бошқалар), шунингдек ўткир тери яллиғланишлари, токсикодермия ва дерматитлар.
Эшак еми.

Яроқсиз

101.

Мохов (Лепра).

Яроқсиз

102.

Тери сили.

Яроқсиз

103.

Терининг замбуруғли касалликлари (эпидермофития, фавус, микроспория, трихофития).

Яроқсиз

9-боб. Таносил касалликлари

104.

Ўткир уретритларнинг барча турлари.

Яроқсиз

105.

Захм (сифилис).

Яроқсиз

10-боб. Аёлларнинг жинсий аъзолари сурункали яллиғланишлар билан кечадиган ва туғма касалликлари

106.

Аёлларнинг жинсий аъзолари сурункали ва ўткир касалликлари:

а) фаолиятнинг оғир ва ўртача даражада бузилишлари;

Яроқсиз

б) фаолиятнинг енгил даражада бузилишлари.

Яроқсиз

107.

Эндометриоз.

Яроқсиз

108.

Генитал пролапс, сийдикни тута олмаслик, оқмалар, аёллар жинсий аъзоларининг бошқа яллиғланишсиз кечадиган касалликлари (шу жумладан, туғма бўлган).

Яроқсиз

109.

Ҳайз кўриш фаолиятининг бузилишлари:

а) фаолиятнинг оғир ва ўртача даражада бузилишлари;

Яроқсиз

б) фаолиятнинг енгил даражада бузилишлари.

Яроқсиз

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвали бандларини қўллаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЗОҲЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Руҳий бузилишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банди — оғир ва ўрта даражадаги ақлий заифлик диагнози ҳар томонлама исботланган бўлиши лозим. Ақлий заифлик яққол аломатларида яроқсизлик масаласи стационарда текширувларсиз ҳал қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ривожланаётган организмларда кузатиладиган руҳий инфантилизм аломатларида касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг 16-бандига мувофиқ қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банди — симптоматик эпилепсия ва унинг бошқа турлари (нарколепсия, каталепсия) бўйича ушбу банд бўйича қарор чиқарилмайди. Эпилептик тутқаноқ мутахассис шифокор назорати ва гувоҳлар далолатномаси билан тасдиқланиши лозим. Заруратга қараб, яшаш ва ўқиш жойларидан керакли маълумотлар олинади. Ўқувчида аввал кузатилган эпилептик тутқаноқ ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги ушбу бандни қўллашга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банди — реактив психозларни, невротик, диссоциатив ва соматик шаклдаги бузилишларни, психоген депрессив ҳолатлар ва реакцияларни, ўқувчининг невротик ривожланишини, сурункали реакциядан кейинги шахс ўзгаришларини ҳамда жароҳатдан кейинги стресс бузилишларини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банди — шизофрения диагнозини қўйишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим. Шизофрения касаллигига гумон бўлган ҳар бир ҳолатда, юқори малакали мутахассислар шифокорлар жалб қилиниб, стационар шароитда текшириш лозим, чунки айрим ҳолларда ўқувчининг индивидуал хусусиятларига хос бўлган феъл ва хулқ-атворнинг бирон-бир касаллик жараёнига алоқаси бўлмаган баъзи белгилари шизофрения белгилари деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банди — интоксикацион (психоактив моддаларни истеъмол қилишдан кейинги ҳолатлардан ташқари) ва юқумли касалликлар ҳамда соматоген психозларни назарда тутади. Ушбу бандга радиомагнит, юқори частотали нурланиш манбалари ва бошқалар таъсиридан келиб чиққан руҳий бузилишлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банди — шахс бузилишлари, психопатиялар, ўқувчининг патологик ривожланиши, руҳий инфантилизмни (барча шаклларини, бундан касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг 16-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно) назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс ўзгаришларининг диагностикаси учун синчковлик билан ва объектив йиғилган анамнез ҳамда руҳий касалликлар стационарида ўтказиладиган ҳар томонлама текширув натижалари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандга энг чуқур ва турғун касаллик кўринишларига эга бўлган узоқ муддатга меҳнат қобилиятини йўқотадиган ва хизмат мажбуриятларини бажаришга халақит берадиган, яққол ифодаланган, компенсация қилиб бўлмайдиган, ядро шаклидаги психопатиялар деб аталадиган шакллар ва шахснинг патологик ривожланишлари (параноял, обсессив-фобик ва бошқалар), турғун, тўсатдан пайдо бўладиган ҳиссий-иродавий аффектив бузилишлари, реактив ҳолатларнинг ривожланиши, вегетатив асаб тизимининг турғунсизлиги билан намоён бўладиган ўртача даражада шахс бузилишларининг шакллари, компенсацияли психопатиялар ва шахснинг патологик ривожланиши ҳамда турғун ва ифодаланган патологик реакцияларга мойил бўлган руҳий инфатилизми, ҳиссий-иродавий ва бошқа кўринишлари, шу жумладан шахснинг акцентуациялашгани, транзитор шаклидаги, ташқи зарарлар (инфекция, интоксикация, жароҳатлар ва бошқалар) билан сабабий боғлиқ бўлган психопатияга ўхшаш ҳолатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчининг ўзига қасддан етказган тан жароҳати аломатлари аниқланганда, ўқишга қабул қилишга яроқсизлиги ҳақида хулоса чиқарилади. «Шахснинг акцентуацияси» диагнозини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчининг соғлиғи ҳолатидан келиб чиқмаган, мақсадли хулқ-атвор хатти-ҳаракатларининг ўзгариши ҳамда интизомсизлик кўринишларини касаллик аломатлари деб баҳолаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банди — ушбу бандга асосан эмоционал-вегетатив бузилишлар билан кечадиган енгил даражада невротик ҳолатлар киради. Шунингдек, мазкур бандга бирламчи, қисқа муддатда шаклланган, сезиларсиз даражада ифодаланган ўзгаришлар, невротик, ҳиссиётга асосланган, мослашув реакциясининг бузилиши ҳолатлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банди — бош ёки орқа миянинг жароҳат туфайли келиб чиққан марказий асаб тизимининг ўзгаришлари ва унинг фаолияти бузилиши мавжудлиги, марказий асаб тизимининг шикастланиши ҳамда портлаш тўлқини ва бошқа ташқи омиллар таъсири туфайли зарарланишининг асоратларини назарда тутади. Даволаниш муолажалари тугаганидан кейинги сезиларсиз асоратлар мавжудлигида касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг 12-банди бўйича қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Асаб тизими касалликлари ва касаллик асоратлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банди — ушбу банд оддий ва талвасали ҳушидан кетишлар билан кечадиган, кризлари мавжуд бўлган вегетатив томир дистонияси ҳамда вегетатив асаб тизимидаги ўзгаришларда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банди — ушбу банднинг «б» кичик бандига ўртача даражада касаллик вақтида мавжуд бўлган кўнгил заифлиги, бош оғриғи, бош айланиши, уйқу бузилиши, хушдан кетиш, иш қобилиятининг пасайиши, марказий асаб тизими томонидан бошланган айрим турғун органик касаллик белгилари мавжуд бўлган эмоциональ соҳадаги фаолият бузилиши аниқ кўриниб турган гипомимия, анизорефлексия, кўз қорачиғининг нурга нисбатан реакцияси, пирамидал касаллик симптомлари ва бошқалар тегишли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «в» кичик бандига марказий асаб тизимининг вирусли инфекциялари, бактериялари ва инфекцион-аллергик касалликларидан кейинги асоратлари, бош мия ва орқа мия инфекциялари туфайли даволангандан кейинги ҳолатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банди — ушбу банднинг «б» кичик бандида бош мия ва орқа мия жароҳатларининг оқибатлари, марказий асаб тизимида содир бўлган жароҳатларнинг асоратлари, шунингдек ҳавода содир бўлган портлаш тўлқини таъсири натижасида юз берган жароҳат оқибатлари, бош мия ва орқа мия жароҳатланиши оқибатида неврологик касалликларнинг органик белгилари мавжудлиги (бурун-лабнинг бурмаларида сезиларсиз ассиметрия аломатлари ҳамда анизорефлекция белгилари, сезувчанликнинг енгил тарзда бузилиши ва бошқалар), уларнинг вегетатив томир касалликлари ва турли невротик ҳолатлар билан бирга келиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «в» кичик бандига жароҳатланишдан кейин марказий асаб тизими фаолиятининг тўлиқ асоратсиз тикланган ҳолатлари киради. Бош мия ва орқа мия жароҳати ўтказган ўқувчиларнинг яроқлилиги стационар даволашдан кейин аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банди — ушбу банднинг «б» кичик банди асаб толаларининг жароҳатланиши даволаш натижасида, уларнинг фаолияти тўлиқ тикланган, айрим сезувчанликнинг енгил даражада ҳамда жароҳатланган асаб толалари билан боғлиқ бўлган мушаклар кучининг бироз заифлашувчи, оёқ-қўллар фаолиятининг чекланмаган ҳолатларида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банди — переферик асаб тизими касалликлари ва касаллик асоратларини даволаш натижасида уларнинг фаолияти тўлиқ тикланган, асаб толалари билан боғлиқ бўлган мушаклар кучининг бироз заифлашувчи, оёқ-қўллар фаолиятининг чекланмаган ҳолатларида ушбу банднинг «б» кичик банди қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ички аъзолар касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-банди — тиббий кўрикдан ўтувчининг мушаклар тизими, бўйи ва вазни, кўкрак қафасининг айланаси, қомати ҳамда ёши ҳисобга олинган ҳолда қатъий равишда жисмоний ривожланишининг даражаси ҳақидаги хулоса индивидуал берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтувчининг жисмоний ривожланишини баҳолашда унинг ёшига эътибор берилади, чунки организм жадал ўсаётган вақтда унинг вазни бўйига нисбатан орқада қолиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон вазни ва бўйининг номутаносиблиги тана ривожланишининг салбий кўрсаткичи бўлиши мумкин эмас. Тиббий кўрикдан ўтувчининг жисмоний ривожланиш хулосаси мушак тизимининг ривожланиш даражасига баҳо бериш асосида қатъиян индивидуал ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мушак тизимининг ривожига баҳо беришда тери ости ёғ тўқимасининг тўпланиш даражаси ҳамда айрим тиббий кўрикдан ўтувчиларнинг мушакларининг ривожланиш хусусиятлари инобатга олинади. Бўй кўрсатгичи 150 сm дан пастлигида, тана вазни 40 kg дан камлигида ушбу банд қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банди — ўткир юқумли, паразитар касалликлар, интоксикациялар натижасида вақтинчалик функционал бузилишлар мавжудлигида, бемор шифохонадан чиққанидан кейинги умумий астенизация, қувватсизлик, озиқланиш бузилган ҳолатлар кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўткир вирусли гепатит «А» билан даволанган, жигар фаолияти тўлиқ тикланган, стационарда даволанганига 6 ой муддат ўтган ўқувчилар ўқишга яроқли деб эътироф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банди — ушбу бандда кўрсатилган касалликлар аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар тиббий кўрикдан фақат стационар текширув ва даволанишдан сўнг ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эндокрин аъзоларда аниқланган касалликлар ва жарроҳлик амалиётлари орқали даволанган ўқувчиларга ушбу банднинг «б» кичик банди бўйича қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-банди — қоннинг тизимли касаллиги сабабчи бўлмаган, бироқ озиб кетиш ва меҳнат қобилиятининг пасайиши билан кечадиган, хар хил сабаблар келтириб чиқарадиган, ўртача намоён бўладиган анемия, лейкойения ва тромбоцитопения касалликларига чалинган тиббий кўрикдан ўтувчиларга ушбу банднинг «б» кичик банди бўйича қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-банднинг «б» кичик бандига келиб чиқиши сил билан боғлиқ бўлмаган сурункали ўпка-бронх касалликлари, шунингдек бронхлар, ўпка, плевранинг ўткир шамоллашдан кейинги, ташқи нафас фаолиятининг енгил, ўрта, оғир даражада бузилган қолдиқ асоратлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-банди — мазкур бандда назарда тутилган нейродискулятор дистония диагнози стационар шароитида, невропатолог, окулист ва заруратга қараб бошқа мутахассис шифокорлар кўриги натижасида жисмоний, ортостатик, синамалар, гипервентиляция ва бошқа тиббий кўрик усуллари орқали аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-банди — ушбу бандга юрак томирлари ўткир касалликларининг асоратлари, шунингдек қон айланиши ва шифохонада даволанишни талаб қилмайдиган юрак ритмининг вақтинчалик бузилишлари киради. Бу банд юрак туғма нуқсони билан оғриган, фаол шаклланмаган ревматизимдан, инфекцион-токсик миокардитдан, юрак ишемик касалликларининг ўткир шакллари ҳолатини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банди — ушбу банд қизилўнгач, ошқозон, ичак, қорин пардаси, жигар, ўт қопи, ўт йўллари, ошқозон ости бези, талоқ касалликларини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «б» кичик бандига қорин бўшлиғи аъзолари овқат ҳазм қилиш, озиқланиш, ҳолсизлик каби фаолиятини бузмаган ўткир касалликлари, сурункали гастритлар ва дуоденитлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсиз билирубинемия аломатлари аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчиларга нисбатан яроқсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жарроҳлик касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-банди — ушбу бандга жароҳатлар, жарроҳлик амалиётлари, катта ҳажмдаги татиуровка, келлоидли, гипертрофик, атрофик чандиқлар, бош, гавда ёки оёқ-қўллар ҳаракатини ўртача чеклаб турадиган ёхуд кийим кийишга, пойабзалда юришга ёки қурол, аслаҳа анжомлари кўтаришга қийинчилик туғдирадиган турли чандиқлар киради. Шунингдек, бош, юз, бўйин соҳалари ҳусн бузувчи чандиқлар, турли маънодаги ҳамда катта ҳажмдаги кўп сонли татуировкалар мавжудлиги ушбу бандни қўллашга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-банди — ушбу банд кўкрак қафасидаги, қорин бўшлиғидаги, кичик тос ва қорин бўшлиғи ортидаги аъзоларнинг ярадорлик, жароҳат ёки жарроҳлик муолажалари оқибатида вужудга келган асоратларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «б» кичик бандига кўкрак қафасидаги, қорин бўшлиғидаги, кичик тос ва қорин бўшлиғи ортидаги аъзоларнинг ярадорлик, жароҳат ёки жарроҳлик муолажалари оқибатида вужудга келган вақтинчалик ўзгаришлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-банди — умуртқа поғонасининг кўндаланг ёки ўткир қирраларнинг асоратсиз синиши, бешинчи бел умуртқасининг биринчи думғаза умуртқасига қўшилиб кетиши, сокрализацияси, шунингдек умуртқа поғонаси ва орқа миянинг фаолияти бузилиши ҳоллари кузатилмаган умуртқа поғонасининг беш градусгача қийшайиши аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-банди — суяклар синиши ҳолатларида яроқлилик ҳақидаги ҳарбий тиббий комиссия қарори даволаниш натижаларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-банди — соннинг ички ўсиқлари орасидаги масофа 9 сm дан юқори бўлган оёқларнинг О симон эгрилигида ёки болдирнинг ички тўпиқлари орасидаги масофа 9 сm дан юқори бўлган оёқларнинг Х симон эгрилиги аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-банди — ушбу бандда қўл бармоқлари ёки панжалари йўқлиги, нуқсонлари, эгрилиги, касаллиги натижасида фаолияти бузилиши ҳолатлари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бармоқлар пайлари, асаб толалари жароҳатланиши натижасидаги тўлиқ қийшайиши ёки ҳаракатсизланиши бармоқнинг йўқлиги деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-банди — ушбу бандда оёқ бармоқлари йўқлиги, нуқсонлари, эгрилиги, касаллиги натижасида фаолияти бузилиши ҳолатлари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оёқ бармоқлари пайлари, асаб толалари жароҳатланиши натижасидаги тўлиқ қийшайиши ёки ҳаракатсизланиши бармоқнинг йўқлиги деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оёқ панжаси фаолиятини бузмайдиган, биринчи бармоқдан ташқари, бошқа битта бармоқнинг тирноқ фалангаси йўқлиги аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-банди — ушбу банд оёқ панжаси ва товонларидаги туғма, шунингдек орттирилган деформация ҳолатларини ҳамда ясси товонлик ёки болалик ёхуд ўсмирлик давридаги ясси товонлик натижасида унинг мушаклардаги асоратли ўзгаришларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «б» кичик бандига, ясси товонликнинг II даражаси, остеоартрознинг бошланғич аломатлари аниқланган ҳолатлари тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оёқ панжа суякларининг остеоартроз асорати кузатилмаган I ва II даражали ясси товонлик аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-банди — ушбу бандга тугунли ёки кистоз буқоқ касаллиги киради. Эндокрин касалликлари мавжуд бўлганда касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг 19-банди қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аъзо фаолиятининг бузилиш аломатлари бўлмаган қалқонсимон безнинг I даражали диффуз тарздаги катталашувида ушбу банд қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-банди — хавфсиз ўсмалар: липоматоз, гемангиомалар, невуслар, дермоидли киста пуфаклар, хондромалар ва бошқа шу сингари стандарт пойабзал, кийим кийишга, анжомлар олиб юришга халақит бермайдиган касалликлар, ошқозон-ичак трактидаги якка ҳолда ўсган полиплар, қовуқдаги хавфсиз, ички аъзолар фаолиятини бузмайдиган папиломалар аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-банди — аорта, магистрал, периферик, артерия, вена ва лимфа томирлари касалликлари ҳамда жароҳатдан кейинги асоратларида ушбу банд асосида қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оёқ териси ости веналарининг алоҳида соҳаларида, асоратсиз кенгайишида ушбу банд қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-банди — киндикдаги кичик чурралар, шунингдек чов ҳалқасининг чуррасиз кенгайиши ҳолатлари аниқланган ўқувчиларга ушбу банд қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-банди — ушбу банднинг «б» кичик бандига муваффақиятли даволаш натижаларидан кейинги асоратсиз ташқи бавосил тааллуқли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-банди — ушбу банднинг «б» кичик бандига сийдик чиқариш йўлидаги, ультратовуш текшируви билан тасдиқланган, якка ҳолдаги кичик (0,5 сm гача) тошларни инструментал йўл билан (лоханка-буйрак жоми, сийдик йўли, қовуқ-сийдик пуфагидан) олиб ташланганидан ёки зарб тўлқинли литотрипсидан кейин буйраклар фаолияти бузилмаган ҳолатлар, такрорий равишда тош ҳосил бўлмасдан якка тошнинг тушиб кетиши, оғриқ синдромисиз кечадиган I даражали нефроптоз, қисқа муддатли гематурия билан кечадиган буйрак лат еганидан кейинги ҳолатлар ҳамда гипоспадия ва эписпадия киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-банди — кечалари сийдик тутолмаслик диагнози стационарда текширилиб, тасдиқланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-банди — уруғ найчаси веналарининг яққол кўзга ташланадиган тарздаги кенгайиши (вена тугунлари моякнинг пастки қисмига осилиб тушган ҳолатлар, мояк ҳажми кичрайиши, кремастер рефлексининг мавжуд бўлмаслиги, варикоз кенгайган веналарда қўшимча яллиғланиш билан боғлиқ ўзгаришлар ҳамда оғриқ синдроми мавжуд бўлган ҳолатлар) мазкур банднинг «а» кичик бандига тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Варикоз тарздаги уруғ найчаси атрофидаги веналарнинг варикоз тарзидаги II даражали кенгайиши (найча мояк полюсининг ўрта қисмидан пастроққа тушиб кетиши, моякнинг атрофияси ва оғриқ синдромининг йўқлиги) ҳолатлари мазкур банднинг «б» кичик бандига тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чап томондаги уруғ найчаси веналарининг сезиларсиз, I даражали кенгайиши ҳолатлари аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-бандида кўрсатилган касалликларни муваффақиятли даволаш натижаларидан кейинги ҳолатларда тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-бандида кўрсатилган касалликларни муваффақиятли даволаш натижаларидан кейинги ҳолатларда тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Қулоқ, бурун ва юқори нафас йўлларининг касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-банди — олдинги перфорация ўрнидаги чандиқлар ҳамда оҳакланиши-қаттиқлашиши натижасида ҳосил бўлган ўзгаришлар — чандиқлар қулоқ ноғора пардасига зарар етказмаган, эшитиш даражаси ўзгармаган ҳамда қулоқнинг барофункцияси бузилмаган ҳолларда яроқли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-банди — бурун бўшлиқларида йирингли яралар билан кечадиган сурункали касалликлар мавжудлиги риноскопия ва бурун бўшлиғини рентгенография қилиш орқали, гаймор бўшлиғи учун эса даволаш муассасаси томонидан ўтказилган диагностик пункция орқали олинган натижалар билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-банди — ушбу бандга йилига камида икки мартадан такрорланиб турадиган сурункали тонзиллит зўриқиши билан кечадиган, тонзиллоген интоксикоция, бодомсимон безлар олди тўқималарида яллиғланиш, регионал лимфа тугунчалари яллиғланиши (паратонзиллар абцесс, регионал лимфаденит) сингари ҳолатларининг сурункали декомпенсацияланувчи тонзиллити киради. Сурункали тонзиллитнинг бошқа оддий шакллари ҳамда бодомсимон безлар гипертрофиясининг бошқа шакллари мавжуд бўлган ҳолларда, тиббий кўрикдан ўтувчилар даволанганларидан сўнг яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-банди — ўқувчилар касаллик, жароҳат, операциядан кейинги вақтда уларга касаллиги бўйича даволаниш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, махсус даволаниш тамом бўлган, лекин шу қобилиятининг тўла тикланиши учун муддат талаб қилинадиган ҳолларда, ушбу банд қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта қулоқ, трахея бурунда радикал, реконструктив жарроҳлик амалиётлари ўтказган тиббий кўрикдан ўтувчиларга яроқсиз хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Оғиз бўшлиғи ва жағ касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-банди — ушбу бандга юз-жағ соҳасининг туғма ва орттирилган нуқсонлари ва шакл ўзгаришлари, даволаш муолажалари, шу жумладан жарроҳлик амалиётларидан кейин самарасиз кечадиган жағнинг, сўлак безларининг, чакка пастки жағ бўғимларининг сурункали касалликлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиш қатори бир йўналишда оралиқ 5 mm гача сурилган ҳолларда I даражали, 5 mm дан 10 mm га қадар сурилганда II даражали, 10 mm дан ортиқ сурилганда III даражали тишлов аномалияси деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг «а» кичик бандига пастки жағнинг хавфсиз ўсмалар туфайли тўлиқ ёки қисман кесиб олинган ва бошқа тўқима кўчириб ўтқазилган нуқсонлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандга II-III даражали тишлов аномалиялари (тиш қаторларининг силжиши 10 mm дан кўп) ёки чайнаш самарадорлигини Агапов усули бўйича 60 фоиздан камроқ, чакка пастки жағ битишувлари, туташиб кетишлари ва жағнинг сохта бўғимлари, юз нервининг асосий шохи ёки йирик шохларидан бирининг шикастланишидан юзага келган мимик мушакларнинг фалажланиши, сурункали, тез-тез қайталанувчи сўлак безлари яллиғланишлари, юз-жағ соҳасининг актиномикозлари, чириган суяк бўшлиқлари ва парчалари мавжуд бўлган жағ остеомиелити киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларда тиш қаторларини 5 mm гача (I даража) силжиганида, чайнаш жараёнининг бузилиши ёки чайнаш самарадорлигини Агапов усули бўйича 60 фоиздан камроқ бўлиши билан бирга кечадиган тишлов аномалиялари, юқори лабнинг ёриғи ва бошқа туғма нуқсонлари мавжуд бўлганда яроқсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-банди — тишларида кўплаб кариес, кариоз, пломбаланган ва суғуриб ташланган тишлар сони 6 тага етган ҳамда бунда тишларнинг камида 4 таси тиш пульпаси билан ёки периодонт билан жароҳатланган, шу жумладан илдиз каналлари пломбаланган тишлари бўлган ўқувчилар мазкур банднинг «б» кичик банди бўйича яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протезлашнинг иложи бўлмаган тиш илдизлари мавжудлигида, тишларнинг йўқлиги ҳақида қарор чиқарилади, бундан ечилмайдиган протезли тишлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-банди — пародонтит ва пародонтоз диагнозлари тасдиқланганда ушбу банд қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пародонтит ва пародонтоз диагнозлар тиш-жағ тизими тўлиқ текширилиб, рентгенография текшируви ёрдамида тасдиқланиши ва бошқа ҳамроҳ касалликлар (кўп шаклдаги экссудатив эритема, қизил ясси темиратки, пўрсилдоқ, стоматитлар, хейлитлар, гингивитлар, лейкоплакия ва преканцерозлар: Манготти абразив хейлити, Боуэна касаллиги ва бошқалар) аниқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Кўриш аъзолари ва кўз ёрдамчи аъзолари касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-банди — ушбу бандда иккала кўз қовоқлари яққол ифодаланган етишмовчиликлари (птоздан ташқари), иккала кўзда қовоқларнинг оғир даражада птози, битта кўз юқори қовоғининг оғир даражада птози ёки жарроҳлик йўли билан даволанишга кўрсатма бўлмаган битта кўз қовоғи ўрта даражада етишмовчиликлари, битта кўзда қовоқ етишмовчилигининг яққол ифодаланган шакллари, иккала кўзда ўрта даражада ифодаланган шакллари, лагофтальм, шунингдек кўриш ва кўз ҳаракати фаолияти инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғма птоз — яъни қовоқларнинг пастга тушиши ёки касаллик натижасида юқори қовоқ пастга томон осилиб, кўз қорачиғининг ярмидан кўпроқ қисмини бекитиб қўйган (пешона мушаклари зўриқмаган) ҳолатларда ушбу банд қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-банди — ушбу бандга сурункали блефаритлар ва конъюктивитларнинг турли шакллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оддий блефаритнинг асоратсиз турлари, пўстлоқ — тангачалар қопланган оддий блефарит ва кўз қовоқлари чеккасида бироз гиперемия бўлган ҳолатлар, якка-якка фолликулалар мавжуд бўлган, фолликуляр конъюктивитлар, кўз қовоқларининг бурчакларида конъюктиванинг силлиқлашуви ҳамда конъюктивиал гумбазлар соҳасидаги силлиқлашишлар, айрим майда сиртқи чандиқлар трахоматоз бўлмаган конъюктива чандиқчалари ҳамда конъюктива кўзнинг шох пардасида бошқа ўзгаришларсиз силлиқ чандиқлари билан кечадиган кўз касалликлари яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳорги катар, кўз пардасида сохта ва ҳақиқий қанотсимон шаклдаги пардалари аниқланганда яроқсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-банди — нистагм марказий асаб тизими ёки вестибуляр аппарат касалланишининг белгиларидан бири бўлган ҳолларда, ҳарбий тиббий комиссиянинг қарори асосий касаллик бўйича чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-банди — оптика-реконструктив, олдинги кератотомия ва ласик (лазерли кератомилез) жарроҳлик амалиёти билан даволанганлар кўриш фаолиятидан қатъи назар яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз ва унинг ҳосилаларида ўсмалар мавжудлигида, уларнинг хусусиятига қараб, касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг 48 ва 49-бандлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-банди — аккомодациянинг турғун спазмида невропатолог, терапевт ва бошқа мутахассис шифокорларнинг иштирокида тиббий кўрик ўтказилиши лозим. Агар спазмлар (мушакларнинг тоник тарангланиши) нерв тизими, ички аъзолар ва бошқа касалликлар сабабли вужудга келган ҳолларда асосий касаллик бўйича қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз аккомодацияси (мослашиш) бир томонлама турғун фалажликка учраган ҳолларда кўзнинг бошқа фаолиятларига (кўриш қувватига, кўриш майдонига) қараб қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккомодация спазми ва фалажлиги, у қай даражада ифодаланганлигидан қатъи назар, яроқсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-банди — кўз гавҳарининг чиқиши ва унинг жойидан қўзғалиши афакия тарзида баҳоланади. Агар яллиғланиш ва кўз босими ошиши мавжудлиги аниқланса, касалликлар жадвалининг 85 ёки 89-бандлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-банди — глаукома диагнози стационар шароитида тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-банди — кўриш ўткирлиги коррекция билан ҳар бир кўзда 0,6 дан паст бўлмаслиги керак. Ушбу ҳолларда миопия ёки гиперметропия 4,0 D гача ёки астигматизмнинг икки асосий меридиандаги рефракция фарқи 2,0 D дан кўп бўлмаган ҳолларда яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-банди — рефракция аномалиялари тури ва даражаси скиаскопия ёки рефрактометрия текширув усуллари ёрдамида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рефракция аномалиясининг хусусият ва даражаси барча тиббий кўрикдан ўтувчиларда қуйидаги усуллар ёрдамида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субъектив усул — бунда кўриш ўткирлиги коррекция йўли билан текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектив усул — бунда кўзнинг нур синдириш қобилияти скиаскопия йўли билан (қисман циклоплегия шароитида мидриацил эритмасидан томизиб туриб) аниқланади ёки рефрактометрия усули қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субъектив ва объектив текшириш йўли билан олинган маълумотлар бир-биридан фарқ қилган ҳолларда объектив текшириш натижалари инобатга олиниб, кўриш ўткирлиги такрорий равишда коррекция ўтказиб текшириб кўрилиши керак. Шубҳа туғилган ҳолларда рефракцияни объектив аниқлаш тўла циклоплегия шароитида ўтказилади (бу муолажани ўтказишда кўзга томизиладиган дорилар: гомотропиннинг бир фоизли эритмаси ёки бир фоизли атропин эритмаси томизилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биомикроскопик текширув ёрдамида аниқланадиган, кўриш ўткирлигини пасайтирмайдиган ранглар жилоси ва гавҳарнинг олди капсуласидаги пигмент (туғма қорачиқ қолдиқ мембранаси) мавжудлиги яроқли деб топишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-банди — ранг ажратиш қобилияти Рабкин жадвали ёрдамида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аномал трихромазия «С» тури аниқланган ҳолларда тиббий кўрикдан ўтувчи яроқли деб топилади. Ушбу ҳолларда Рабкин жадвалининг 12 та жадвалдаги ранглар аниқланиши, бунинг ичида Рабкин жадвалининг XVIII жадвали бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-банди — мазкур бандга кўзнинг шохпардаси, рангли пардаси ва бошқа пардаларининг ўткир касалликлари, шунингдек жароҳатлар ва жарроҳлик муолажалари сабаб бўлган кўриш қобилиятининг вақтинчалик бузилиш ҳолатлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Тери ва тери ости қавати касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-банди — қийин даволанадиган, сурункали кенг тарқалган шаклидаги касалликлар: ихтиоз, экзема, псориаз (артропатик эритродермия), тери қаватларининг кенг тарқалган лихнефикация билан кечадиган атопик дерматит, нейродермит, буллали дерматитлар (пўрсилдоқ яранинг барча турлари, буллали пемфингоид, герпес шаклли Дюринг касаллиги, қизил югирикнинг тарқалган тери шакли, сурункали тез-тез қайталанадиган крапивница, дерматомиозит, тарқалган склеродермия) касалликларида ушбу банд орқали қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчида себорея аломатлари мавжуд бўлганда, у яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-банди — якка пигментли ёхуд сўгалсимон невуслар мавжуд ўқувчилар яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Таносил касалликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-банди — таносил касаллиги мавжудлиги аниқланган тиббий кўрикдан ўтувчилар яроқсиз деб топилади. Бу ҳақида тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Гинекологик текширувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-банди — гинекологик текширув ўтказилаётганда ташқи кўрик натижалари, вагинал ажралмалари ва суртмаларининг цитологик ҳамда бактериологик ва ультратовуш текширувлари хулосалари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг мазкур изоҳда кўрсатилмаган бандларида назарда тутилган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар юзасидан хулоса мутахассис шифокорлар томонидан тўғридан-тўғри чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларига кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда мажбурий бўлган тиббий таҳлиллар ва текширувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қон таҳлили — кенгайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий пешоб таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи ахлат таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гепатитнинг «В» ва «С» (НВsAg, НCV) маркерларини аниқловчи қон таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қоннинг RW (Вассерман реакцияси) таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қоннинг ОИТС/ОИВ таҳлили (ОИТСга қарши кураш марказларида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қоннинг АЛТ, АСТ, умумий оқсил ва билирубин (фракциялари билан) таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрокардиография текшируви (ЭКГ).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эндоскопик эзофагогастроэдуоденоскопия текшируви (ЭФГДС) хулосалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ультратовуш текшируви (УТТ).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг Ф.И.О. ҳамда текширув тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎

‎‎Расм учун
‎жой

‎‎

‎‎(М.Ў.)

‎‎‎Академик лицейга ўқишга кираётган ўқувчининг тиббий кўрикдан ўтказиш
‎КАРТАСИ

‎‎1. Фамилияси, исми, отасининг исми ___________________________________________________________________
‎‎2. Туғилган йили ___________________________________________________________________________________
‎3. Доимий яшаш жойи (манзили) ______________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Текширув турлари‎‎‎‏‎‎

Мутахассис шифокор текширувининг маълумотлари ва диагнози

Бирламчи
‎тиббий кўрик‎‎

Якуний
‎тиббий кўрик‎‎

1‎‎

2‎‎

3‎‎

‎‎1. Шикоятлар ва анамнези ‎‎ ‎‎
‎‎2. Ўтказилган касалликлар ва жароҳатлар ‎‎ ‎‎
‎‎‎3. Антропометрик кўрсаткичлар: ‎‎ ‎‎
‎‎Бўйи ‎‎ ‎‎
Тана вазни‎‎ ‎‎ ‎‎
Динамометрия:‎‎ ‎‎ ‎‎
Ўнг қўл‎‎ ‎‎ ‎‎
Чап қўл‎‎ ‎‎ ‎‎
Гавдани тик туриш пайтида‎‎ ‎‎ ‎‎
4. Жарроҳлик текшируви натижалари:‎‎
Умумий жисмоний ривожланиши‎‎ ‎‎ ‎‎
Тери ва кўринадиган шиллиқ қаватлар‎‎ ‎‎ ‎‎
Лимфа тугунлари‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Суяк-мушак тизими‎‎ ‎‎ ‎‎
Периферик томирлар‎‎ ‎‎ ‎‎
Сийдик чиқариш ва жинсий тизим‎‎ ‎‎ ‎‎
Анус‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Сана, жарроҳнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ‎‎ ‎‎
5. Ички аъзолар текшируви натижалари:‎‎ ‎‎ ‎‎
Озиқланиш‎‎ ‎‎ ‎‎
Эндокрин тизими‎‎ ‎‎ ‎‎
Юрак: чегаралари‎‎ ‎‎ ‎‎
Тонлар‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Фаолият синамалари‎‎ ‎‎ ‎‎
Пульс‎‎ ‎‎ ‎‎
Артериал босим‎‎ ‎‎ ‎‎
Нафас аъзолари‎‎ ‎‎ ‎‎
Овқат ҳазм қилиш аъзолари‎‎ ‎‎ ‎‎
Жигар‎‎ ‎‎ ‎‎
Талоқ‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Буйраклар‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, терапевтнинг имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми‎‎ ‎‎ ‎‎
6. Асаб тизими текшируви натижалари:‎‎ ‎‎
Бош-мия нервлари‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳаракат фаолияти‎‎ ‎‎ ‎‎
Рефлекслар‎‎ ‎‎ ‎‎
Сезиш‎‎ ‎‎ ‎‎
Вегетатив асаб тизими‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, невропатологнинг имзоси, фамилияси, исми ваотасининг исми‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
7. Руҳий ҳолатни текширув натижалари:‎‎ ‎‎ ‎‎
Онг‎‎ ‎‎ ‎‎
Диққат-эътибор‎‎ ‎‎ ‎‎
Хотира‎‎ ‎‎ ‎‎
Тафаккур ‎‎ ‎‎ ‎‎
Интеллект‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳиссий-иродавий фаолият ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, психиатрнинг имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми‎‎ ‎‎ ‎‎
8. Кўриш аъзосининг текширув натижалари
‎Ранг ажратиш (Рабкин бўйича)
‎‎ ‎‎
Кўриш ўткирлиги ‎‎коррекциясиз‎‎‏‎‎ Ўнг кўз‎‎ ‎‎ ‎‎
Чап кўз‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‏Кўриш ўткирлиги коррекция билан Ўнг кўз‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Чап кўз‎‎ ‎‎ ‎‎
Рефракция скиаскопик‎‎ Ўнг кўз‎‎‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Чап кўз‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎Бинокуляр кўриш
‎‎‏Яққол кўришнинг энг яқин нуқтаси Ўнг кўз‎‎ ‎‎ ‎‎
Чап кўз‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Кўз ёши йўллари‎‎ ‎‎ ‎‎
Қовоқ ва конъюнктива‎‎ ‎‎ ‎‎
Кўз олмаларининг жойлашуви, ҳаракатчанлиги ‎‎ ‎‎ ‎‎
Қорачиқ ва уларнинг таъсирга жавоби‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‏Оптик муҳитлар Ўнг кўз‎‎ ‎‎ ‎‎
Чап кўз‎‎‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, офтальмологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми‎‎ ‎‎ ‎‎
9. ЛОР-аъзоларнинг текширув натижалари:‎ ‎‎ ‎‎
Нутқ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‏Бурун орқали нафас ўнг‎‎ ‎‎ ‎‎
чап‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳид билиш‎‎‏ ўнг‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
чап‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‏Пичирлаб гапиришга эшитиш ўткирлиги ўнг‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
чап‎‎ ‎‎ ‎‎
Қулоқнинг барофаолияти ўнг‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎
чап‎‎ ‎‎ ‎‎
Вестибуляр аппаратининг фаолияти (айланиш билан икки ҳисса тажриба)‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, отоларингологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми‎‎ ‎‎ ‎‎
10. Тишлар ва оғиз бошлиғининг текширув натижалари:‎‎ ‎‎ ‎‎
Тишлаш ҳолати‎‎ ‎‎ ‎‎
Оғизнинг шиллиқ қавати‎‎ ‎‎
Тишлар‎‎ ‎‎ ‎‎
Милклар‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса:‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, стоматологнинг имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми‎‎ ‎‎ ‎‎
11. Тери таносил текширув натижалари‎‎ ‎‎ ‎‎
Диагноз:‎‎ ‎‎ ‎‎
Хулоса‎‎ ‎‎ ‎‎
Сана, дерматовенерологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎12. Рентген, таҳлилий ва бошқа текширувлар ҳамда бошқа мутахассис шифокорларнинг хулосалари ёзувлари: _________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

‎13. Ҳарбий тиббий комиссиянинг бирламчи тиббий кўрик бўйича якуний диагнози:
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

‎14. Ҳарбий тиббий комиссиянинг бирламчи хулоса ва қарорлари:

‎‎‎‎20____йил «___» _________________________________________________________________________ҳузуридаги

(ички ишлар органи)

ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан бирламчи тиббий кўрик натижаларига кўра касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг ______ банди ______ кичик банди(лари) асосида _____________________________________ га киришга

‎‎(академик лицейнинг номи)

_________________________________.
‎‎‎(яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилади)

‎‎Комиссия раиси ___________________________________________________________________________________
(унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎Комиссия котиби __________________________________________________________________________________
‎(унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.‎
‎‎15. Ҳарбий тиббий комиссиянинг якуний тиббий кўрик бўйича диагнози: _________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎16. Ҳарбий тиббий комиссиянинг якуний хулоса ва қарорлари:

‎20____йил «___» _________________________________________________________________________ҳузуридаги

‎‎(ички ишлар органи)

‎‎ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан якуний тиббий кўрик натижаларига кўра касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг ______ банди ______ кичик банди(лари) асосида _____________________________________ га киришга

‎‎(академик лиц?йнинг номи)

_________________________________.
‎‎‎(яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилади)

‎‎Комиссия раиси ___________________________________________________________________________________
‎(унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)
‎Комиссия котиби __________________________________________________________________________________
‎(унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎М.Ў.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўқувчининг соғлиғи ҳолатини текшириш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎________________________________________________________________________________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

‎‎________________________________________________________________________________________________

‎_______________________________________________________ ички ишлар органи ҲТК томонидан 20____йил «_____» ______________________ даги ________-сон йўлланмаси асосида стационар (амбулатор)‎ равишда ‎_________________________________________________________________________________________

‎‎(даволаш-профилактика муассасасининг номи)

‎‎20____ йил «_____» __________________ дан 20___ йил «______» _________________гача текширувдан ўтказилган.
‎Шикоятлари: _____________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎Анамнези _______________________________________________________________________________________
‎______________________‎_________________________________________________________________________________________________‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎Объектив текширув маълумотлари ____________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎Махсус текширувлар натижалари (таҳлилий, рентгенологик, ускунавий ва бошқалар) ____________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎Диагноз _________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎Даволаш-профилактика муассасасининг бош шифокори __________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎
‎Текширув ўтказган шифокор ________________________________________________________________________

‎‎(имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

Сана_____________

М.Ў.

‎‎Даволаш-профилактика муассасасининг манзили: ________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎______________________________________(Ҳарбий-тиббий комиссиянинг номи
‎(тўлиқ кўрсатилади)

МАЪЛУМОТНОМА

‎‎20____йил «___» _____________

‎‎_______-сон‎

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

‎‎Диагноз: ________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

‎Бўйи_____ сm, Вазни _____ kg, Кўкрак айланаси (тинч ҳолатда) ______ сm.

‎_______________________________________________________________________________________ҳузуридаги

‎‎(ички ишлар органи)

‎‎ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан тиббий кўрик ўтказилиб, касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг ‎________ банди __________________________ кичик банди(лари) асосида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ______________________________________________________________________________________ деб топилди.

‎‎(ўқишга қабул қилишга яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилади)

Комиссия раиси ___________________________________________________________________________________‎
‎(имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎Комиссия котиби __________________________________________________________________________________
‎(имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎М.Ў.

‎‎Ҳарбий-тиббий комиссиянинг манзили ________________________________________________________________
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2982/0901-сон)