12.12.2019 йилдаги 988-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
988-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 988-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

4.

Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича); агрокимё ва агротупроқшунослик; ўсимликлар ҳимояси ва карантини; қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича); қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси; доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси; ипакчилик ва тутчилик; ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш; мева-сабзавотчилик ва узумчилик; зооинженерия (қорамолчилик ва балиқчилик); ветеринария медицинаси (ҳайвонот турлари бўйича)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда) 4-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «олий ва ўрта махсус таълим вазирига» сўзлари «қишлоқ хўжалиги вазирига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди «з» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштиради, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлайди, талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этади, олий таълим муассасалари битирувчиларни ишга жойлаштиради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аграр соҳада олиб борилаётган жадал ислоҳотлар талаблари асосида қишлоқ хўжалиги раҳбар ходимлари, соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакаларини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни тизимли равишда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда асосланган таклифлар асосида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини тасдиқлайди ҳамда ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимидаги олий таълим муассасаларининг тузилмаларини тасдиқлайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/988/4142-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)