Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимининг
Қарори
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Қўрғонтепа халқ таълими бўлимининг 2019 йил 19 сентябрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 508-сонли алоқа хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Туман ҳалқ таълими бўлимининг 2019 йил 19 сентябрдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 508-сонли алоқа хати мақуллансин.
2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*илова берилмайди,
3. Туман «Қўрғонтепа ҳақиқати» рўзномаси муҳарририяти (А. Қорабоев)га қарор матнини газета саҳифасида чоп этиш вазифаси топширилсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С. Мамарасулов ҳамда туман халқ таълими бўлими Н. Абдураззақова зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ЭРГАШЕВ
Қўрғонтепа т.,
2019 йил 12 октябрь,
4688-Қ-сон