18.10.2019 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис Б. Мирбобоев, судьялар А. Ғафуров, Ф. Каюмов, С. Кошаева, Б. Миралимов, Г. Пиржанов ва К. Улжаевдан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 14-моддасига амал қилган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақидаги ишни очиқ мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 25-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан судьялар А. Ғафуров, Г. Пиржанов ва С. Кошаеванинг ташаббуси билан киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд мазкур масала юзасидан маърузачи судья С. Кошаеванинг ахборотини тинглаб ва иш бўйича мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий судга Адлия вазирлиги мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-бандига асосан Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддасида Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ ушбу моддада, шунингдек бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларида бундай зарарни қоплаш манбалари аниқ белгилаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли қонун ҳужжатларига тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни киритиш, турлича тушунилиши мумкин бўлган ёки амалиётда қўлланилишида қўшимча тушунтириш талаб қиладиган нормаларни аниқлаштириш, хусусан, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилганда фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш манбалари (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлари)ни аниқ белгилаш, давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ҳужжатларни қабул қилишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, қонунийликни таъминлашга бўлган масъулиятни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур деб топилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу заруратдан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан қайта тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб ва «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 14, 31, 32, 33-моддаларига, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни қоплаш манбасини аниқлаштириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конституциявий суднинг судьяси С. Кошаева ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун ўз вакили этиб тайинлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 33-моддасига мувофиқ «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ва бошқа тегишли расмий манбаларда эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш