04.11.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Раис Б. Мустафоев судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига амал қилган ҳолда, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлисга тақдим этиш ҳақидаги масалани очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари Б. Мирбобоев, У. Бозоров ва Г. Пиржановларнинг Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 536-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарур деб ҳисоблаб «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ киритган ташаббуси асос бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърузачи Конституциявий суд Раиси Б. Мустафоевнинг ахборотини, судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров, Г. Пиржанов, С. Ҳакимоваларнинг фикрларини эшитиб, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди аниқлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11 ва 23-моддалар; № 9-10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 536-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларига, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда) 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш лозимлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён қилинганларга асосланиб ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 25 ва 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ташаббуси тартибида қуйидаги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциявий суд
тақдим этган лойиҳа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда, 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6,102-модда; № 9,181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11 ва 23-моддалар, № 9-10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
536-моддасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми «маъмуриятининг тақдимномасига» деган сўзлардан кейин «ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисми «қўмондонлигининг тақдимномасига» деган сўзлардан кейин «ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисмидаги «юзасидан тақдим этилган» деган сўзлар «бўйича тақдимнома ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-моддасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «сўнг» деган сўздан кейин «маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячиси судга бевосита илтимоснома билан мурожаат қилмаган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «адвокати» деган сўз «ҳимоячиси» деган сўз билан алмаштирилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 4 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш