Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 29.09.2019 йилдаги Қ-2518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 352 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 28.1 фоиз (99 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 56.5 фоиз (199 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 7.6 фоиз (27 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун 0.2 фоиз (1 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1.9 фоиз (7 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5.1 фоиз (18 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдоси қурбонлари учун 0.2 фоиз (1 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2020 йилда Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринларини ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Термиз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (И. Холов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Термиз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги Қ-2467-сон қарори, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ. Эламанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ҳокими И. ХУДОЙБЕРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қ-2518-сон