ИЛОВА
|
« |
10. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича: уч ойда кўпи билан бир маротаба — умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи олти ойда кўпи билан бир маротаба — қонун ҳужжатларига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган, шу жумладан сартарошхона ва косметология хизматларини кўрсатувчи; бир йилда кўпи билан бир маротаба — аҳолига диагностика, даволаш-профилактика хизматларни кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси |
1 кун |
». |
|
« |
101. |
Нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) текширувлар ўтказиш. |
Ўзбекистон Республикаси |
5 |
». |
|
« |
15. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган рўйхатга мувофиқ, автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган назорат тадбирлари. |
Саноат хавфсизлиги |
1 кун |
». |
|
« |
32. |
Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфлилигига кўра объектлар бўйича қуйидаги муддатларда: биринчи гуруҳга кирадиган объектларда — бир йилда кўпи билан бир марта; иккинчи гуруҳга кирадиган объектларда — икки йилда кўпи билан бир марта; учинчи гуруҳга кирадиган объектларда — уч йилда кўпи билан бир марта ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиш. |
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
10 кундан ошмаган ҳолда |
». |