Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокимининг
қарори
2020 йилда Узун туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
Мазкур қарор Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокимининг 2020 йил 21 сентябрдаги Қ-838-сонли «2021 йилда Узун туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони (иловага* асосан) 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Узун туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 168 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:
* Илова берилмайди.
ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 45,2 фоиз (76 киши );
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 40,5 фоиз (68 киши);
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6,0 фоиз (10 киши):
ногиронлар учун 3,0 фоиз (5 киши);
пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1,7 фоиз (3 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 2,4 фоиз (4 киши);
одам савдоси қурбонлари учун 0,6 фоиз (1 киши);
атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 0,6 фоиз (1 киши) миқдорида иш ўринлари захираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий мухофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.
3. 2020 йилда Узун туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринлари ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.
5. Қуйидагилар:
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши;
иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун белгиланган тартибда имтиёзлар қўлланилиши белгилаб қўйилсин.
6. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А. Дўсматов) беш кун муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
7. Узун туман ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги Қ-1710-сон қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. АЛИМОВ
Узун т.,
2019 йил 20 сентябрь,
Қ-3794-сон