Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг
қарори
Жарқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2-апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2452, 25.04.2014 йил)га асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Жарқўрғон тумани ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Жарқўрғон туман бўлими (К. Нуралиев) (кейинги ўринда Инспекция) зиммасига юклатилсин.
3. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
6. Туман ҳокиминиг 2018 йил 29 январдаги Қ-246-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. «Жарқўрғон» газетаси (А. Поёнов)га ушбу қарорни матбуотда ёритиш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А. Хушназаров зиммасига юклатилсин.
9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Туман ҳокими З. ДАВЛАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 февраль,
Қ-450-сон