21.11.2019 йилдаги 940-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
 LexUZ шарҳи
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Мақом мактаб-интернатларида мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихи, ноёб санъати, анъана ва урф-одатлари бўйича илмий-ижодий семинарлар ташкил қилиш, уларга ўқувчи ёшларни кенг жалб этиш.

Илмий-ижодий семинарларнинг режа ва дастурини ишлаб чиқиш, масъул ташкилотлар ва мутахассисларни белгилаш.

Илмий-ижодий семинарлар ўтказиш.

режа ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, амалга ошириш-режа асосида

Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом
санъати маркази

2.

Ўқувчи ёшлар орасида мақом санъатини кенг тарғиб қилиш мақсадида жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида «устоз-шогирд» анъаналари асосида мақом ансамблларини ташкил этиш.

Мақом мактаб-интернатларини болалар мусиқа ва санъат мактабларига бириктириш, ихтисосликлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш ҳамда мақом ансамбллари фаолиятини ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш.

Ўқувчи ёшлар орасида мақом санъатини кенг тарғиб қилиш.

режа ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, амалга ошириш-режа асосида

Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом
санъати маркази

3.

Мақом мактаб-интернатларини миллий мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликлар, фонотекалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио- ва видеотасмалар билан таъминлаш.

Мақом мактаб-интернатларида ўқув режа ва фан дастурлари асосида мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликларни яратиш бўйича муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

2019 йил
ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан таянч муассаса сифатида тайёрланган режа асосида мактаб-интернатлар билан ҳамкорликда илмий-ижодий, услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

мунтазам

Фонотекалар учун зарур қурилмалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио- ва видеотасмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни харид қилишни ташкил қилиш.

рўйхат ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь,

харид қилиш- мунтазам

4.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон давлат консерваториясидан соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш.

2019 йил
ноябрь

Маданият вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

Малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

декабрь

5.

Ўқувчиларни мақом санъати дурдоналарининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд қилиш, эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни шу соҳанинг олий таълим муассасаларига тайёрлаш.

Мақом санъати йўналишида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дастурини ишлаб чиқиш, шу соҳанинг олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлаш.

мунтазам

Маданият вазирлиги

6.

Мақом ижрочилиги йўналишида ўқувчилар ўртасида турли республика танлов ва фестивалларини ташкил этиш.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш мақомчи» Республика танлов-фестивалини ҳар икки йилда бир марта ўтказилишини ташкил қилиш.

2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба

Маданият вазирлиги

8.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари, овоз ёзиш студияларини ташкил этиш.

Уста-ҳунармандларни кенг жалб қилган ҳолда миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари фаолиятини йўлга қўйиш, овоз ёзиш студияларида ўқувчиларнинг ижро дастурларини ёзиб боришни ташкил қилиш.

2020 йил

июнь ойидан бошлаб мунтазам

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги
ва Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

9.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Хорижий етук ижрочиларни ўқув ва илмий-ижодий жараёнларга жалб қилиш, ижрочиларни шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий-ижодий ҳамкорликни ташкил қилиш мақсадида маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

режа ишлаб чиқиш — 2020 йил февраль, амалга ошириш-режа асосида

Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом
санъати маркази

10.

Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа академик лицейларда мақом санъатини ўқитиш бўйича бўлимлар фаолиятини кучайтириш.

Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа академик лицейлари фан дастурлари мазмунини қайта кўриб чиқиш.

Ўзбек миллий мақоми назарияси ва амалиёти юзасидан мавзулар билан бойитиш.

қайта кўриб чиқиш чиқиш — 2020 йил февраль, бойитиб бориш-мунтазам

Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

11.

Соҳага оид етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Соҳага оид етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг ҳар йили бўлиб ўтадиган республика конференция ва симпозиумларда, ижрочилар танловларида иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

режа асосида

Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон давлат консерваторияси

12.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчи-ёшларини Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига даҳлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашни ҳисобга олган ҳолда тарбиявий ишлар тизимни такомиллаштириш.

Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчи-ёшлари билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш;

ушбу йўналишда педагог-ходимларнинг масъулиятини ошириш, таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш.

2020 йил

август

Маданият вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази