25.10.2019 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) янги таҳрирда қабул қилинганлиги, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди томонидан ажримлар чиқаришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик иши бўйича биринчи инстанция судининг ажрими иш мазмунан ҳал қилинмайдиган суд ҳужжати ҳисобланади (ФПК 6-моддасининг еттинчи қисми). Шу билан бирга, фуқаролик ишини кўришда вужудга келадиган масалалар бўйича ажримларнинг ўз вақтида ва тўғри чиқарилиши, уни белгилангандек суд муҳокамасига тайёрлаш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш, қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарори қабул қилишга ёрдам беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажримларини чиқариш, мазмуни ва ижро этишни тартибга солувчи умумий қоидалари ФПК 24-бобида назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Биринчи инстанция судининг ажримлари алоҳида хонада (маслаҳатхонада) тузиладиган алоҳида процессуал ҳужжат шаклида ҳам, суд мажлиси баённомасига суд томонидан қабул қилинган қарор ҳақида тегишли ёзув киритган ҳолда суд мажлиси залида ҳам чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд алоҳида процессуал ҳужжат сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида;

аризани қайтариш тўғрисида;

ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида;

ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисида;

бир турдаги ишларни бирлаштириш ва бир нечта талабларни алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида;

ишни сиртдан иш юритиш тартиби кўриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш тўғрисида;

ҳуқуқий ворислар процессга киришиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд топшириғи тўғрисида;

даъвони таъминлаш, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш, шунингдек, даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рад қилиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий келтириш тўғрисида;

суд жаримасини солиш тўғрисида;

жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида;

иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишни тугатиш тўғрисида;

эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ва иш муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алиментларни ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар ундириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни мазмунан муҳокама қилишни тиклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори ёзувидаги хатоларни ва аниқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисида;

ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессуал муддатларни узайтириш ва тиклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёхуд бўлиб-бўлиб ижро этиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар бўйича ажрим чиқаришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида суднинг хусусий ажрими ҳам чиқарилади (ФПК 275-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суд ФПК 271-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш бўйича (учинчи шахслар, тарафлар вакилларини ишга жалб қилиш ёки киришиши, гувоҳларни чақириш, суд муҳокамасини кейинга қолдириш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни талаб қилиб олиш ёки ишга қўшиб қўйиш ва бошқалар) маслаҳатхонасига кирмасдан жойида ажрим чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, суд ўз хоҳишига кўра ҳар қандай масала бўйича алоҳида процессуал ҳужжат кўринишидаги ажрим чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Судларнинг эътибори ажримлар, қонун бўйича унинг мазмунига қўйилган талабларга қатъий мос равишда чиқарилиши зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ФПК 272-моддасининг мазмунига кўра, суднинг алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилган ажрими кириш, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг кириш қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрим чиқарилган вақт ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни кўраётган суднинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми (суд таркиби), суд мажлиси котиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда иштирок этувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низо предмети ва суд томонидан ҳал қилинаётган масаланинг моҳияти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг асослантирувчи қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг хулосасига олиб келган сабаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни ҳал этишда суд амал қилган қонун нормаларига ҳавола кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг хулоса қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ҳал этилаётган масала юзасидан хулосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажрим хулоса қисмининг таърифи уни ижро этишда тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслиги учун аниқ ва тушунарли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида суд ҳужжати кўринишида чиқарилган ажрим, у чиқарилгандан сўнг дарҳол эълон қилинади ва ишга қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ФПК 272-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан жойида чиқариладиган ажрим низо предмети ва муҳокама этилаётган масаланинг моҳияти, қонун нормаларига асослар ва ҳаволалар, суднинг асослантирувчи хулосалари ва ҳал этилаётган масала бўйича суднинг хулосалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва дарҳол эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Алоҳида суд ҳужжати кўринишида чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга, шунингдек у дахлдор бўлган ўзга шахсларга ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади (ФПК 273-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК билан алоҳида масалалар бўйича ажримлар мазмунига нисбатан қўшимча талаблар белгиланган (ФПК 95, 96, 103, 122, 125, 144, 167, 168, 181, 194, 226, 353, 358-моддалари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, ФПК 95-моддасининг учинчи қисми талабларига мувофиқ экспертиза тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажримида қандай масалалар бўйича экспертларнинг хулосаси талаб қилинаётганлиги ва экспертиза ўтказиш кимга топширилаётганлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арз қилинган талаб судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли аризани қабул қилиш рад қилинганда (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди) ажримда аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклиги кўрсатилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш ҳақидаги ажрим ФПК 195-моддасида назарда тутилган ҳаволани, бунга асосни, ажрим устидан шикоят қилиш муддати ва тартибини, шунингдек аризачига йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг судга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судлар иш бўйича иш юритиш тамомланадиган (аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш ҳақидаги) ажримлар чиқаришда, ФПК 122 ва 124-моддаларида назарда тутилган аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланишини назарда тутишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 122-моддасининг 2, 5, 6, 7, 8, 10 ва 11-бандларида назарда тутилган асослар бўйича ариза кўрмасдан қолдирилганда, суднинг ажримида ишнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этиш йўллари кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 122-моддасининг 1, 3 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда, суд ажримда иш бўйича қабул қилинган даъвони таъминлаш чоралари бекор қилинганлиги ҳақида кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФПК 122-моддасининг 7-бандида назарда тутилган асос бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда суд ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддаси талабларига мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда қатнашган шахс вафот этганлиги муносабати билан, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, иш юритишни тугатиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ёхуд кассация шикоятини қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримларни чиқаришда суд давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шуни назарда тутиш лозимки, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг мавжудлиги, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 2-банди) ёхуд иш юритишни тугатиш (ФПК 124-моддасининг 2-банди) учун сўзсиз асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан даъвогарнинг арз қилинган талаблардан воз кечишини қабул қилишда, шунингдек тарафлар ўртасидаги келишув битимини тасдиқлашда суд уларга кўрсатилган асослар бўйича иш юритишни тугатиш оқибатларини тушунтириши ва бу суд мажлиси баённомасида ҳам, суднинг ажримида ҳам ёритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судларнинг эътибори, ФПК 275-моддасида назарда тутилган суднинг хусусий ажрим чиқариш ҳуқуқи, суднинг давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, ишни кўриш чоғида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишига нисбатан муносабат билдириш воситаси эканлигига қаратилсин. Хусусий ажрим кўрилаётган ҳуқуқий муносабат предмети доирасидан четга чиқадиган масала бўйича суд томонидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳолда, суд бу ҳақда алоҳида процессуал ҳужжат чиқармасдан, прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабарнома юбориш билан чекланади (ФПК 275-моддасининг бешинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда апелляция ёхуд кассация ёки назорат тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлган ажримларни, суднинг ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилинадиган, хусусий шикоят ёки протест берилмайдиган, лекин эътирозлар апелляция ёхуд кассация ёки назорат тартибидаги шикоят (протест)га келтирилиши мумкин бўлган ажримлардан фарқлаш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қонунга мувофиқ (ФПК 400, 420, 422-моддалари), биринчи инстанция судининг ажримлари устидан, агар бу қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса ёки суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилган ҳолларда суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида апелляция ёхуд кассация ёки назорат тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ажримларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қайтариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий келтириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд жаримасини солиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтиришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишни тугатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиб юборилган процессуал муддатни узайтириш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ арифметик хатоларни тузатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш масалалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро варақасининг ёки суд буйруғининг дубликатини бериш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ажрим (қарор);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далилларни таъминлашни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвони таъминлаш масалалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция (кассация) шикоятини қайтариш тўғрисида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ иш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақидаги масалалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ишини юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга мувофиқ ФПК 122-моддасининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин (ФПК 123-моддасининг учинчи қисми).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Биринчи инстанция судининг хусусан, қуйидаги ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир неча ишларни бирлаштириш ва бир неча талабларни ажратиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далилларни таъминлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд топшириғи тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий ворислар, учинчи шахслар ва вакилларнинг процессга кириши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рад қилишни қабул қилиш ёки рад қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни мазмунан кўришни тиклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги ёхуд сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёвий далилларни сақлаш ва уларни қайтариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш тўғрисида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят қилинаётган ажрим, ҳал қилув қарори қонуний кучга кириши учун назарда тутилган тартибда қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида шикоят қилинмайдиган ажримлар эълон қилингандан сўнг дарҳол қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари вақти-вақти билан биринчи инстанция судлари томонидан ажримлар чиқарилиши амалиётини умумлаштирсинлар ҳамда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 октябрь,

19-сон