Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019 25.05.2012 йилдаги 7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди ажримлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишларини биринчи инстанцияда кўришда ажримлар чиқарилиши масалаларини тартибга солишга доир қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик ишларини биринчи инстанцияда кўришда ажримлар чиқариш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликка риоя этилиши ишни судда кўришга лозим даражада тайёрлашни, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлашни, шунингдек иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли ҳал қилув қарори чиқарилишини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тушунтирилсинки, биринчи инстанция суди ажримлари, ишни апелляция, кассация тартибида кўриш натижаси бўйича чиқариладиган ажримлардан фарқли равишда, ишни мазмунан ҳал қилмайдиган суд акти ҳисобланади (ФПК 237-моддаси биринчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ажримлари суд томонидан ишни судда кўришга тайёрлаш, судда кўриш ёки ҳал қилув қарорларини ижро этиш босқичида алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида ҳам (алоҳида хона (маслаҳатхона)га кириш йўли билан), ажрим матнини суд мажлиси баённомасига киритиш йўли билан ҳам (алоҳида хона (маслаҳатхона)га кирмасдан) чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик процессуал кодекси 237-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, биринчи инстанция суди мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал қилиш бўйича алоҳида хона (маслаҳатхона)га кирмаган ҳолда ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажримлар, жумладан, учинчи шахслар, вакиллар, давлат бошқарув органларини ишда иштирок этишга жалб қилиш ёки ишга кириши, прокурорнинг ишда иштироки, гувоҳларни чақириш, бошқа далилларни чақириб олиш ёки ишга қўшиш, ишни кўришни кейинга қолдириш ёки давом эттириш, қарши даъвони қабул қилиш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни жойида кўздан кечириш, ишни мазмунан кўриш тамом бўлганлигини эълон қилиш ва суд музокараларига ўтиш, ишни мазмунан кўришни тиклаш масалалари бўйича чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик процессуал қонунчилиги мазмунидан келиб чиққан ҳолда, суд ўз хоҳишига кўра, юқорида қайд этилган ҳар қандай масала бўйича алоҳида процессуал ҳужжат кўринишидаги ажрим чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқарилиши шарт бўлган ажримларга, жумладан, қуйидагилар тўғрисидаги ажримлар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани ҳаракатсиз қолдириш (ФПК 154-моддаси), аризани қабул қилишни рад этиш (ФПК 153-моддаси),аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш (ФПК 151-моддаси), даъвони таъминлаш (ФПК 248-моддаси), ишни судда кўришга тайёрлаш (ФПК 160-моддаси), далилларни таъминлаш (ФПК 64-моддаси), суд топшириқлари (ФПК 65-моддаси), ашёвий далилларни сақлаш ва қайтариб бериш (ФПК 83-моддаси), экспертиза тайинлаш (ФПК 84-моддаси), жавобгарни қидириш (ФПК 140-моддаси), ишни судда кўришга тайинлаш (ФПК 161-моддаси), рад қилиш талабини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик (ФПК 29-моддаси), ишни суднинг ёпиқ мажлисида кўриш (ФПК 10-моддаси), ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш (ФПК 224-моддаси), иш юритишни тўхтатиб туриш ёки тиклаш (ФПК 95, 96-моддалари), жарима солиш (ФПК 122-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш (ФПК 42-моддаси), тарафлар, учинчи шахс ёки қонуний вакилни процессуал ҳуқуқий ворис билан алмаштириш (ФПК 43-моддаси), далиллар қабул қилишни ёки талаб қилишни рад этиш (ФПК 58-моддаси), бир турдаги ишларни бирлаштириш (ФПК 156-моддаси), бир неча талабни ажратиш (ФПК 157-моддаси), ишни судда кўришни тиклаш (ФПК 205-моддаси), ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш (ФПК 147-моддаси), ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ арифметик хатоларни тузатиш (ФПК 213-моддаси), ҳал қилув қарорини тушунтириш (ФПК 215-моддаси), ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш (ФПК 220-моддаси), ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва уни бўлиб — бўлиб ижро этиш, уни ижро усули ва тартибини ўзгартириш (ФПК 216-моддаси), дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш (ФПК 222-моддаси), сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш (ФПК 232-моддаси), аризани кўрмасдан қондириш (ФПК 98-моддаси), иш юритишни тугатиш (ФПК 100, 101-моддалари), суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш (ФПК 2385-моддаси), суд буйруғини бекор қилиш (ФПК 23810-моддаси), процессуал муддатларни узайтириш ва тиклаш (ФПК 130-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқарилиши шарт бўлган ажримларга, шунингдек ФПК 19-моддасига мувофиқ чиқариладиган хусусий ажримлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунда биринчи инстанция суди ажрими мазмунига нисбатан, унинг кўринишидан келиб чиққан ҳолда, муайян талаблар қўйилган (ФПК 238-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқариладиган ажримлар, одатда, кириш, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг кириш қисмида ажрим чиқарилган вақт ва жой, ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг фамилияси (суд таркиби), суд мажлиси котиби, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек низо предмети ва ажрим билан ҳал қилинаётган масаланинг моҳияти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг асослантирувчи қисмида суднинг хулосасига олиб келган асослар ва суд қўллаган қонунлар баён этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримнинг хулоса қисмида суднинг ҳал этилаётган масала юзасидан хулосаси, ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари кўрсатилиши лозим. Ажримнинг хулоса қисми уни ижро этиш чоғида тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун аниқ ва тушунарли ифода этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда ФПК 65, 84, 98, 101, 153, 180, 194, 23810, 3098, 30913-моддаларида назарда тутилган масалалар бўйича чиқариладиган ажримлар мазмунига нисбатан қўшимча талаблар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлиси баённомасига киритиш йўли билан чиқариладиган ажримлар муҳокама этилаётган масаланинг предметини, суд хулосасига олиб келган асослар ва суд қўллаган қонун нормаларини, суднинг ҳал этилаётган масала юзасидан хулосасини ўз ичига олиши лозим (ФПК 238-моддаси 4, 5, 6-бандлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқариладиган ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда апелляция, кассация ва назорат тартибида қуйидаги ҳолларда шикоят берилиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрим устидан шикоят бериш ҳуқуқи ФПК муайян нормасида назарда тутилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрим устидан шикоят бериш ҳуқуқи ФПК муайян нормасида назарда тутилган бўлмаса, бироқ суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда, жумладан, қуйидаги ажримлар устидан шикоят ёки протест берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатсиз қолдирилган аризани аризачига қайтариш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далилларни таъминлашни рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвони таъминлаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтиришни рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ажрим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш масалалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ арифметик хатоларни тузатиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча ҳал қилув қарори чиқаришни рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишни тугатиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессуал муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш тўғрисидаги.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судларга тушунтирилсинки, биринчи инстанция судининг алоҳида процессуал ҳужжат шаклида чиқарилган қуйидаги ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда шикоят ва протест берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
далилларни таъминлаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд топшириғи тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавобгарни қидириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёвий далилларни сақлаш ва қайтариш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни судда кўришга тайинлаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рад қилиш талабини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий вориснинг процессга кириши тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни судда вакил сифатида қатнашишига рухсат бериш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни мазмунан кўришни тиклаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир неча талабни бирлаштириш ва бир неча талабни ажратиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатларга кўра қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқолган ишни тиклаш масаласи бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баённома юзасидан билдирилган ёзма фикрларга қўшилмаслик тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессуал муддатларни кечиктириш ва тиклаш тўғрисидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда устидан шикоят, протест берилмайдиган ажримларига нисбатан эътирозлар апелляция, кассация шикояти (протести)га, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги аризага шикоят ёки назорат тартибида келтириладиган протестга киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, биринчи инстанция судининг суд мажлиси баённомасига киритиш йўли билан чиқариладиган ажримлари шу суд томонидан процесс иштирокчиларининг илтимосномаси ёки суднинг ўз ташаббусига кўра бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Суднинг илтимосномани қаноатлантиришни рад этиши манфаатдор шахсни судга шундай илтимоснома билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган ҳолларда. биринчи инстанция судининг алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқарилган ажримлари ҳам тарафларнинг илтимосномасига кўра, шу суд томонидан бекор қилиниши мумкин (ФПК 99-моддаси иккинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва вилоят судлари вақти-вақти билан биринчи инстанция судлари томонидан ажримлар чиқарилиши амалиётини умумлаштирсинлар ҳамда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар қўлласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси А.УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 25 май,

7-сон