10.04.2018 йилдаги Қ-284-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудида чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёқилғи энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 913-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тегишли туманларда бўйича қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари ҳисоб-китоблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятдаги барча ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотларининг хизмат кўрсатиш доирасида жойлашган кўчмас мулк объектлари эгалари (юридик ва жисмоний шахслар) улар билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши шартнома асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс (кейинги ўринларда Ижрочи деб юритилади) билан тузилган шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда Истеъмолчи деб юритилади) чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар чиқинди йиғиш пунктларидан — ҳар куни, хусусий сектордан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротаба олиб чиқиб кетилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни, кўрсатилган хизматларнинг тўлиқ ҳисоб-китобини эса календарь ойи тугагандан кейин 30 кун давомида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан қабул қилинган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар, тасдиқланган тарифлар ва чипталарнинг белгиланган намуналарига асосан, жорий ойдан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоятдаги барча истеъмолчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тузиладиган шартноманинг талабларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонда ёки хусусий уй-жойда истиқомат қилувчиларнинг ҳақиқий сони ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни ахлат тўплаш шаҳобчаларига жойлаштириш учун кўп қаватли уйлардаги Истеъмолчилар чиқиндиларнинг турлари бўйича пакетларга жойлаб, тегишли қути (контейнер)ларга ташлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди ташлаш қути (контейнер)лари, чиқинди тўплаш шаҳобчалари, чиқинди тўпловчи камера ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда, бу ҳақда Ижрочиларни дарҳол хабардор қилишлари тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъмолчилар томонидан чиқиндиларни кўчаларга, сув йўлларига, ариқларга чиқиндиларни тўплаш ва кўмиб ташлаш учун ажратилмаган жойларга, шунингдек, ҳаракатдаги автотранспорт воситасидан йўлаклар ва кўчаларнинг транспорт юрадиган қисмига ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уйларнинг хоналарида чиқиндиларни тўплашни ва сақлашни ташкиллаштириш қатъиян тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси (У. Туропов), вилоят ДСЭНМ (А. Мустанов) аҳоли ва юридик шахслар томонидан чиқиндиларни ёқиш қатъиян тақиқланишининг аҳолига етказилишини, чиқиндилар махсус ажратилган жойлардан кўчалардаги, уйлар олдидаги чиқиндилар учун мўлжалланган махсус қутилар билан бирга олиб чиқиб кетилишини қатъий назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 февралдаги «Вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни янада самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қ-154-сонли қарори инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тегишли туманлар ҳокимликлари ўз расмий сайтлари, шунингдек, бошқа маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали оммага тушунарли тарзда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар, улар учун белгиланган тарифлар, тўлаш шартлари, хизматлар кўрсатиш режими тўғрисидаги ахборотлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари хизмат кўрсатиш бўйича шартнома намунаси, хизматлар таркиби, тақдим этиладиган хизматларнинг амалдаги тарифлари, тўлов ҳужжатларининг намуналари, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг муддати тўғрисидаги маълумотлар вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида эълон пешлавҳасида танишиш учун қулай тарзда жойлаштирилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, тегишли туманлар ҳокимликлари санитария тозалаш хизмати тарифларини тасдиқлаш бўйича қабул қилинган ҳужжатларини ўн кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси (У. Туропов), вилоят ДСЭНМ (А. Мустанов), вилоят телерадиокомпанияси (Б. Мингбоев), вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси (С. Норқобилов), вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси (Ф. Саидов) билан биргаликда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва зарурий маълумотлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида туркум кўрсатув, эшиттириш ва ижтимоий роликларни эфирга узатиш ҳамда босма нашрларни чоп этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Вилоят ҳудудида чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисида»ги Қ-486-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Р. Раҳимова) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини расмий нашрларда эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Т. Боболов ва А. Амировлар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳоким Э. ТУРДИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 10 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қ-284-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимининг2018 йил 10 апрелдаги Қ-284-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли туманлар бўйича қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш кетиш хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Вилоят бўйича ўртача кўрсаткичлар

I.

Чиқинди ташиш техникалари сони (мусоровоз)

дона

88

Аҳоли сони

минг киши

2164,8

Юридик шахслар сони

дона

5 421,0

Шу жумладан қамраб олиш:

аҳоли

минг киши

800.7

қамров даражаси

%

37%

Юридик шахслар сони

дона

2 312,0

қамров даражаси

%

43%

II.

Тариф (нархи)

аҳоли учун

сўм/бир одамга бир ойда

2 000

юридик шахслар учун

сўм/м3

39 900

III.

Жами кўрсатилган хизмат ҳажми

минг м3

417,0

аҳоли учун

минг м3

325,3

юридик шахслар учун

минг м3

91,7

IV.

Даромадлар

млн. сўм

19 310,2

аҳолидан

млн. сўм

15 653,6

Юридик шахслардан

млн. сўм

3 656,6

V.

Харажатлар

млн. сўм

17 982,0

5.1.

Ишлаб чиқариш таннархи

млн. сўм

11 947,9

Ёқилғи харажатлари

млн. сўм

1 425,1

Автошиналар харид қилиш учун харажатлар

млн. сўм

785,8

Ҳайдовчи ва ишчилар иш ҳақи (грузчиклар)

млн. сўм

6 142,9

ЕСП (25%)

млн. сўм

1 535,7

Амортизация

млн. сўм

1 068,3

Автомашиналар жорий ремонти ва техник хизмат харажатлари

млн. сўм

611,9

Қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш жойи полигонлар харажати

млн. сўм

0,0

Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари

млн. сўм

378,2

5.2.

Давр харажатлари

млн. сўм

6 032,6

Маъмурий харажатлар

млн. сўм

4 609,6

«Тоза ҳудуд» ДУКни сақлаш харажатлари

млн. сўм

290,4

Бошқа операцион харажатлар (3,5%)

млн. сўм

432,9

Солиқлар ва мажбурий тўловлар

млн. сум

699,7

Бошқа харажатлар

млн. сўм

0,0

5.3.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

млн. сўм

0,0

VI.

Солиқ тўлангунга қадар фойда (II-III)

млн. сўм

1 329,7

Фойда солиғи

млн. сўм

99,7

бошқа солиқлар

млн. сўм

98,4

VII.

Соф фойда

млн. сўм

1 131,6

Рентабеллик даражаси

%

9,5%