Сурхондарё вилояти ҳокимининг
қарори
Вилоятда давлат мулкларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда давлат мулки ижара ҳаққининг энг кам миқдорини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2014 йил 23 декабрдаги 227/01-14-сон хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат кўмитаси томонидан 2014 йил 23 декабрда тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иктисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2015 йил давомида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага* мувофик;
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам микдордаги ставкаларига қўлланиладиган ҳудудий зоналар бўйича коэффициентлар 2-иловага* мувофик;
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва ижара тўловларини ҳисоблаш тартиби 3-иловага* мувофик;
вилоятдаги узоқ қишлоқлар ва тоғли туманлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
3. Давлат мулки бўлган объектларда ижарада жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси кўлланиши белгилаб қўйилсин.
4. Термиз шаҳри ва туман ҳокимликлари ва вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошкармаси (Б. Рузиев) билан ҳамкорликда ҳар чоракда давлат мулки бўлган бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотларни аниклаш юзасидан хатловлар ўтказиб, уларнинг руйхатини юритсин ҳамда тасдиқланган ижара тўловининг энг кам миқдордаги ставкалари бўйича ижарага берилишини таъминласинлар.
5. Вилоят Молия бошқармаси (Х. Латипов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш. Рахимов), вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси (Р. Тўлаев) ва вилоят Fазначилик бошқармаси (У. Чориев) ушбу қарорга мувофиқ давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ижарага берилган давлат мулклари ижара шартномаларининг қонуний тартибда тузилганлигини ва ижара ҳақларининг тўлиқ тўланганлигини ваколат доираларида назоратга олсинлар.
6. Вилоятдаги барча давлат корхоналари ҳамда ташкилотлар ҳар чорак якунида тизимларидаги ташкилот ва муассасалар бўйича фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган, бўш турган бино (хоналар) ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят «Давлат мулкини ижарага бериш маркази»га тақдим этсин.
7. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 31 декабрдаги 245-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш вилоят ҳокимининг ўринбосари З. Давлатов зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими в.б. Т. МАМАРАИМОВ
Термиз ш.,
2014 йил 26 декабрь,
250-сон