Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимининг
қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Андижон тумани адлия бўлимининг 2018 йил 13 мартдаги 03/03-53-сонли «2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги тақдимномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиши техника воситалари, машина трактор парклари асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
* 2-илова берилмайди.
4. Инспекциянинг Андижон туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори (комиссия раиси) Ж. Ташланов 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.
5. Туман «Андижон тонги» газетаси муҳаррири М. Артиқова мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги 92-Қ-1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилиниб, 2019 йил 1 февраль кунидан қонуний кучга киради.
8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А. Мирзакаримов зиммасига юклатилсин.
Туман хокими У. ИСАМИДИНОВ
Андижон т.,
2019 йил 6 апрель,
1266-Қ-сон
Туман ҳокимининг 2019 йил 6 апрелдаги 1266-Қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш юзасидан комиссия аъзолари
таркиби
|
— |
Инспекциянинг Андижон туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори комиссия раиси | ||
|
АЪЗОЛАРИ: | |||
|
2. |
С. Ахмадалиев |
— |
туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари |
|
3. |
А. Рахимов |
— |
Андижон «Агросервис МТП» МЧЖ ИСМ раҳбари |
|
4. |
Х. Турғунов |
— |
«Олтин ер саховати» фермер хўжалиги раҳбари |
|
5. |
Н. Қосимов |
— |
туман фермер, деҳқон хўжалиглари ва томарқа ер эгалари Кенгаши раиси |
|
Лавозимларга кўра |
— |
муқобил МТП раҳбарлари | |