Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3699-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон) ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги» ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда; 2015 й., 30-сон, 402-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, (тумандаги Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими, Давлат хавфсизлик хизматидаги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага* мувофиқ 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси Бешариқ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси катта инспетори М. Дехқоновга юклатилсин.
5. Бешариқ туман ҳокимининг 2018 йил 24 январдаги 110-сонли «Тумандаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор «Бешариқ тонги» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў. Эргашев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. ЖЎРАЕВ
Бешариқ ш.,
2019 йил 12 февраль,
238-сон