Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 09.10.2019 йилдаги 1041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Бектемир тумани хокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бектемир туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида»ги (АВ руйхат рақами № 3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидия ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини хисобга олиб ижтимоий эхтиёжманд ахоли катламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорида ишга кабул қилинган ташкилотларга хар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш хақининг 2 баравари миқдорида хақ тўланишини инобатга олган ҳолда, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони 861 нафарни ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун 0.08 фоиз (7 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 7 та бўлганлиги сабабли, келгусида 493 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 5.71 фоиз (493 та); ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (86 та); ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,97 фоиз (84 та);‎‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1,04 фоиз (90 та);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,10 фоиз (95 та);‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,08 фоиз (7 та) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақириқ заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М. Акбаров) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларини энг кам сонни белгилаш тўғрисидаги 2018 йил 17 ноябрдаги № 750 сонли қарор 31.12.2019 йилдан бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор «Тошкент оқшоми» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Нигманов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бектемир туман ҳокими Ш.Б. МАМАДЖАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1041-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бектемир тумани хокимининг 2019 йил 9 октябрдаги 1041-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бектемир туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Махсус комиссия раиси:

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

—

Ф. Нигманов

Махсус камиссия аьзолари:

Туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси-туман ҳокимининг ўринбосари

—

Г. Ганиева

Туман ИИОФМБ бошлиғи

—

З. Иминов

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

—

М. Акбаров

Туман иқтисодий ва комплекс ривожлантириш бўлим бошлиғи

—

Ж. Давлатов

Туман молия бўлими бошлиғи

—

А. Валижонов

Молия вазирлиги ҳузуридаги пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи

—

О. Шарипов

«Маҳалла»жамғармаси туман болими раиси

—

С. Рахимов

Туман мудофаа бўлими бошлиғи

—

О. Каримов

Туман ижтимоий мослашиш маркази

—

Г. Хаджаева

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бектемир тумани хокимининг 2019 йил 9 октябрдаги 1041-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бектемир туманида ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхона ташкилот ва муассасалар номи

Штат жадвалига асосан Ишлов-чилар сони

Яратил-ган махсус иш ўрин-ларнинг банд қилинган сони

(жами)

Шу жумладан:

Ногиронлар учун

Таълим муассасасини тугатган ёшлар учун

Пенсияолди ёшидаги шахслар учун

Муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун

Ёлғиз ота, ёлғиз она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун

ЖИЭМлардан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун

Одам савдосидан жабрланганлар учун

1.

«QUYUV-MEXANIKA ZAVODI» sho'ba korxonasi

1400

140

104

10

15

6

4

1

2.

Mas'uliyati cheklangan jamiyat shaklidagi «COCA-COLA ICНIMLIGI UZBEKISTON, LTD» O'zbek-Amerika chet el sarmoyali ishlab chiqarish

950

95

75

6

10

2

2

3.

«BINOKOR TEMIR-BETON SERVIS» masʻuliyati cheklangan jamiyati

740

74

48

5

12

4

5

4.

«BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI» masʻuliyati cheklangan jamiyati

340

34

16

3

8

3

4

5.

«GLOBAL TEXTILE SOLUTIONS» masʻuliyati cheklangan jamiyati

300

30

1

11

6

2

8

3

1

6.

«FAMILY GROUP» mas'uliyati cheklangan jamiyati

300

30

16

1

6

3

3

1

7.

BEKTEMIR TUMAN TIBBIYOT BIRLASНMASI-MARKAZIY KO'P TARMOQLI POLIKLINIKASI

300

30

1

19

2

1

4

2

1

8.

«SUVMASН» aksiyadorlik jamiyati

270

27

10

4

1

3

9

9.

«INTERSOK» masʻuliyati cheklangan jamiyati

240

24

14

2

3

1

4

10.

«BEKTEMIR TUMANI OBODONLASНTIRISН BOSНQARMASI» davlat unitar korxonasi

210

21

1

2

3

15

11.

Mas'uliyati cheklangan jamiyat shaklidagi «TPG LIDER GOLD» qo'shma korxonasi

190

19

1

8

2

2

2

3

1

12.

«BINOKOR CARCASS» masʻuliyati cheklangan jamiyati

170

17

6

3

3

2

3

13.

«FACTORY OF TECНNOLOGIES» aksiyadorlik jamiyati

150

15

8

2

1

2

2

14.

«ISTAL» mas'uliyati cheklangan jamiyati

140

14

6

2

2

2

2

15.

«BINOKORQURILISНTA'MINOT» xususiy korxonasi

130

13

6

1

2

4

16.

«ARKTIKA BOTTLERS» masʻuliyati cheklangan jamiyati

130

13

1

7

1

2

1

1

17.

«LUSSO FASНION TEXTILE» masʻuliyati cheklangan jamiyati

120

12

1

6

1

3

1

18.

«ROSSPROTEX» masʻuliyati cheklangan jamiyati

110

11

7

1

1

2

19.

«KOMMET PRO» xususiy korxonasi

100

10

5

1

1

2

1

20.

«SIFATLI TOVUQ» xususiy korxonasi

170

17

10

3

1

3

21.

SНAНAR 6-SON KLINIK SНIFOXONASI davlat muassasasi

90

9

5

1

1

1

1

22.

«TOSНKENT KO'PRIKLARDAN FOYDALANISН UNITAR KORXONASI» davlat unitar korxonasi

80

8

4

1

2

1

23.

«STATURA» xususiy korxonasi

80

8

4

1

1

1

1

24.

Mas'uliyati cheklangan jamiyat shaklidagi «LL PLASTTECНNOLOGY» xorijiy korxonasi

80

8

5

1

1

1

25.

«FERROBETON» mas'uliyati cheklangan jamiyati

80

8

1

2

1

1

3

26.

«CUBER GLOBAL CONSTRUCTIONS» mas'uliyati cheklangan jamiyati

70

7

4

1

1

1

27.

«SНARQ DARMON» mas'uliyati cheklangan jamiyati

70

7

1

3

1

1

1

28.

Mas'uliyati cheklangan jamiyati shaklidagi «DAEWOO PACK» chet el korxonasi

60

6

2

1

1

1

1

29.

«COOL DRINK TRADING» mas`uliyati cheklangan jamiyati

60

6

2

1

1

1

1

30.

Masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi «FRUIT JUICE» qoʼshma korxonasi

60

6

2

1

1

1

1

31.

Mas'uliyati cheklangan jamiyat shaklidagi «SUPER НOUSE ROOF» qo'shma korxonasi

60

6

2

1

1

1

1

32.

«KARDISE» mas'uliyati cheklangan jamiyati

60

6

2

1

1

1

1

33.

«CНILON LUBRICANTS» mas'uliyati cheklangan jamiyati

50

5

1

1

1

1

1

34.

«SMART НEATING SOLUTIONS» masʻuliyati cheklangan jamiyati

50

5

1

1

1

1

1

35.

«STAMPA TEXTILE» mas`uliyati cheklangan jamiyati

50

5

1

2

1

1

36.

O'ZMAXSUSSUVTA'MIRTA'MINOT aksiyadorlik komрaniyasi

70

7

2

1

2

1

1

37.

«QUYOSНCНA-NURI» mas'uliyati cheklangan jamiyati

70

7

2

1

1

1

1

1

38.

«TOSНKENT PLAST POLIMER» masʻuliyati cheklangan jamiyati

50

5

1

1

1

1

1

39.

«BETON KOMPLEKT SERVIS» xususiy korxonasi

50

5

1

1

1

1

1

40.

«TECНNO CONTINENTAL» masʻuliyati cheklangan jamiyati

900

90

1

63

5

5

8

6

2

41.

TEMIR BETON MAНSULOTLARI SERVIS mas'uliyati cheklangan jamiyati

40

4

1

1

1

ЖАМИ:

8640

864

7

493

84

90

86

95

7