Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокимининг
қарори
Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги Низомга асосан 2017 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни (кейинги ўринларда матнда «транспорт воситалари» деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ИИБ ЙҲХГ (И. Хуррамов) ва туман Мудофаа ишлари бўлими (Б. Неъматов)лар зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъий назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги:
биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштирилсин.
тумандаги юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин;
туман фуқароларига тегишли бўлган барча турдаги, шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.
4. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрик учун муддатидан олдин белгиланган тартибга риоя қилинган холда тақдим қилиниши мумкин.
5. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини теширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб бериши;
корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл харакати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни таъқиқловчи шартларга асосан техник соз холда таъминланишини;
махсус машиналар, харкатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жихозланганлигига алохида эътибор қаратиш топширилсин.
6. 2017 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Туман ИИБ ЙҲХГ (И. Хуррамов) га ҳар бир корхона ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага* асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;
* 2-илова берилмайди.
техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
8. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига:
Автотранспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказиш, уларнинг техник жиҳатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида режа-жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;
корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алохилда тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б Қ. Каримов зиммасига юклатилсин
Туман ҳокими У. ҚОСИМОВ
Музработ т.,
2017 йил 20 февраль,
327-сон
Туман ҳокимининг 2017 йил 20 февралдаги 327-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2017 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш бўйича туман ҳокимлиги қошида тузилган комиссия
таркиби
|
И. Хуррамов |
— |
Туман ИИБ ЙҲХГ раҳбари, комиссия раиси |
|
Комиссия аъзолари | ||
|
Б. Неъматов |
— |
Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи |
|
А. Хамдамов |
— |
Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» туман кенгаши раҳбари |
|
А. Эгамов |
— |
Туман «Автомотоҳаваскор» жамияти мутахассиси |
|
З. Нормуродов |
— |
Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи |
|
М. Алиев |
— |
Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи |
|
А. Менглибоев |
— |
Туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари |
|
Лавозимига кўра |
— |
«Агросуғурта» АЖ бўлими бошқарувчиси |
|
Т. Сафаров |
— |
«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси в.б. |
|
Ф. Эгамов |
— |
«Музработ автомобилларда юк ва йўловчи ташиш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари |