Сурхондарё вилояти Ангор тумaни ҳокимининг
қарори
Ангор туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил)га асосан 2017 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, қишлоқ хўжалик техникаси бўйича Ангор туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Ангор туман давлат инспектори (С. Мавлонов) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, харакатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. 2017 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Ангор туман давлат инспектори (С. Мавлонов) 2-иловага асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
6. 2017 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.
8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.
9. Туман ҳокиминиг 2016 йил 6 февралдаги 130-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Мирзаев зиммасига юклатилсин.
11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими Б. ИБАТОВ
Ангор т.,
2017 йил 9 февраль,
216-сон
Туман ҳокимининг 2017 йил 9 февралдаги 216-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ангор тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2017 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
таркиби
|
Мавлонов. С |
— |
Қишлоқ хўжалик техникаси бўйича Ангор туман давлат инспектори, комиссия раиси |
|
Каримов. Б |
— |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди механиги |
|
Амантўраев. Х |
— |
Туман МТП АЖ раиси |
|
Хайитов. К |
— |
Қорасув Дизел ММТП раиси |
|
Ғозиев. Э |
— |
Етакчи мутахассис |
|
Маҳалла раислари |
— |
Ўз ҳудудлари бўйича |
Туман ҳокимининг 2017 йил 9 февралдаги 216-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ангор тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2017 йилда техник кўрикдан ўтказиш
режаси
|
Техника эгасининг |
Техниканинг |
Техник кўрикдан ўтказиш | ||||||
|
номи |
манзили |
номи |
русуми |
давлат рақами белгиси |
муддати |
манзили |
санаси | |
|
|
||||||||
|
|
||||||||
|
|
||||||||
|
|
||||||||
Туман ҳокимининг 2017 йил 9 февралдаги 216-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
2017 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларининг
ставкалари
|
Йиғимнинг номи |
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан йиғим миқдори | |
|
1. |
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга |
0,18 |
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги машиналарига |
0,10 |
|
3. |
Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига |
0,37 |