Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокимининг
қарори
Музработ туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон бўйруғи билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил)га асосан 2016 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник холатини назорат қилиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори (Р. Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча техникаларнинг техник холати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига эътибор қаратилсин.
4. 2017 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник холати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори (Р. Мирзаев) 2-иловага* асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк хуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
* 2-илова берилмайди.
6. 2017 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларда қатъий риоя қилсин.
8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў. Тўраев зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими У. ҚОСИМОВ
Музработ т.,
2017 йил 24 январь,
164-сон
Туман ҳокимининг 2017 йил 24 январдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Музработ тумани худудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2017 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
таркиби
|
Р. Мирзаев |
— |
Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори, комиссия раиси |
|
С. Хўжаев |
— |
Вилоят МТПлар бирлашмаси Музработ туман филиали директори, комиссия аъзоси |
|
А. Ҳамраев |
— |
Халқобод агротехсервис МТП МЧЖ директори, қомиссия аъзоси |
|
Ш. Маманазаров |
— |
Агростал МТП МЧЖ директори, комиссия аъзоси |
|
А. Юсупов |
— |
Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори, комиссия аъзоси |
Туман ҳокимининг 2017 йил 24 январдаги 164-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
2017 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг
ставкалари
|
Т/р |
Йиғимнинг номи |
Энг кам ойлик иш хақи миқдоридан йиғим миқдори |
|
1. |
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга |
0,18 |
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги машиналарига |
0,10 |
|
3. |
Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига |
0,37 |