Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сон, 2019 йил 11 сентябрдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5817-сон фармонлари ва 2019 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4126-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5285-сон Фармонига 3-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг янгиланган таркибларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5357-сон Фармонига 4-иловада:
йигирма иккинчи — эллик иккинчи хатбошилар тегишинча йигирма учинчи — эллик учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонига 2-иловада:
изоҳнинг учинчи хатбошисидаги «ва 19-бандларда» сўзлари «19 ва 31-бандларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5505-сон Фармонига 2-илованинг рус тилидаги матни 14-позицияси «Ответственные исполнители» устунидаги «Госкомконкуренции» сўзи «Антимонопольный комитет» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5564-сон Фармони 1-банди «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-банди, 2-банди тўртинчи хатбошиси, 3-банди, 7-банди «в» кичик бандининг иккинчи ва еттинчи хатбошилари ва «г» кичик банди биринчи хатбошиси, 12-банд «в» кичик бандидаги тегишли келишикдаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1293-сон қарори 5-банди саккизинчи хатбошисидаги «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 1 августдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-1591-сон қарори 2-бандидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1843-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2164-сон қарорида:
«тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, Монополияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этиш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2647-сон қарорида:
а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Хаитметов Э.С. — директор Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан»;
в) 3-илованинг рус тилидаги матни 6-банди олтинчи хатбошисидаги ва 16-банди тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентство по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Состав Рабочей группы утверждается председателем Комиссии из числа представителей Министерства инвестиций и внешней торговли, Министерства экономики и промышленности, Министерства финансов, Министерства здравоохранения, Центрального банка, Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан»;
23-банднинг биринчи хатбошисидаги «Государственный комитет Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции» сўзлари «Агентство по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2692-сон қарорининг 13-бандидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» ва «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» ва «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2750-сон қарорига 3-илованинг 60-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2021 й., 06/21/6257/0645-сон)
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2773-сон қарорининг 4-бандидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2922-сон қарорига 6-илованинг рус тилидаги матни тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сон қарорига 6-илованинг рус тилидаги матни ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-3012-сон қарорига 7-илованинг рус тилидаги матни ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3082-сон қарорининг 16-бандидаги «Хусусий корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3532-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матни ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хаитметов Э.С. — директор Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан».
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3724-сон қарорига илованинг рус тилидаги матни 5-позицияси «Ответственные исполнители» устунидаги «Госкомконкуренции» сўзи «Антимонопольный комитет» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарори 6-бандидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3947-сон қарорида:
«в1) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосарига — товар-хом ашё биржалари хавфлари бўйича»;
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4063-сон қарорига 2-илова 1-бандининг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4126-сон қарорида:
«истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, нархлари тартибга солиниши белгиланган товарларнинг нархларини (устама ва тарифлар) оширганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммасининг 100 фоизи;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, шунингдек, Агентлик тақдим этган кўрсатмаларни бажармаганлик учун Агентлик ёки Агентлик киритган даъволар бўйича суд томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 100 фоизи;
«Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушадиган давлат активларини сотиш суммасининг 4 фоизи»;
иккинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли келишикдаги «қўмитаси» сўзидан кейин «ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «ходимларни» сўзлари «Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ходимларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5204-сон Фармонига илованинг 47-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2895-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2897-сон қарорининг 2 ва 6-бандлари ҳамда 1 — 3а-иловалари.