02.11.2019 йилдаги 900-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, етакчи халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Velocius Ltd» компаниясининг (Буюк Британия) (кейинги ўринларда Компания деб аталади) мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Тошкент шаҳрида «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилотини (кейинги ўринларда Таълим ташкилоти деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим ташкилотига белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун «Tashkent kindergarten» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда Мактабгача таълим ташкилоти деб аталади), «School of Tashkent» Халқаро умумтаълим мактаби (кейинги ўринларда Мактаб деб аталади) ҳамда «Tashkent International University» халқаро университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) таъсис этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда қуйидаги объектлар (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) тегишли ҳудуди билан бирга узоқ муддатли мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасасини жойлаштириш учун — Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Абдулла Қахҳор кўчаси, 26-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабни жойлаштириш учун — Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Восит Воҳидов кўчаси, 116-уй манзилида жойлашган Тошкент «Меҳр-Шафқат» касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетни жойлаштириш учун — Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган Тошкент молия институтининг бино ва иншоотлари Таълим ташкилотига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Таълим ташкилоти билан белгиланган тартибда тегишли битим (кейинги ўринларда Битим деб аталади) тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент «Меҳр-Шафқат» касб-ҳунар коллежи ўқувчилари 2019/2020 ўқув йили якунига қадар Таълим ташкилотига берилаётган биноларда ўқишини давом эттирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабалари Тошкент архитектура ва қурилиш институти янги биноси қурилиши тугаллангунга қадар, мазкур бандда кўрсатилган манзил бўйича жойлашган Тошкент молия институти биносида ўқишини давом эттирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, уларни моддий-техник ва ўқув-методик база билан таъминлаш Компаниянинг ўз маблағлари, шунингдек, ўқитишдан тушадиган маблағлар, шу жумладан, тўлов-контракт бўйича, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлар ва Ўзбекистон Республика қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Компания қуйидагиларни таъминлаш мажбуриятини олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобидан объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ — 2, Олой мавзеси манзилида жойлашган 422-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш;
(4-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 25-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2021 й., 09/21/25/0048-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис этилаётган Мактабгача таълим ташкилоти, Мактаб ва Университетда, Шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида фаолият йўналиши бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбия ва таълим фаолиятини эрта ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қўйиладиган мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари асосида амалга ошириш;
(4-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш мажбуриятларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилаётган Шартнома шартларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар олиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги келгусида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ — 2, Олой мавзеси манзилида жойлашган бино ва иншоотлардан белгиланган тартибда давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фойдаланиш давом эттирилишини таъминласин.
(4-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 25-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2021 й., 09/21/25/0048-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилоти юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади, алоҳида мол-мулкка, ўз мустақил балансига эга бўлади, ўз ихтиёридаги маблағлар ва мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасаси, Мактаб ва Университетда ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Таълим ташкилоти томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда кадрлар тайёрлаш кундузги ва бошқа таълим шакллари, шу жумладан, давлат буюртмаси бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасаси, Мактаб ва Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасасига қабул Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабга қабул Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда, ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетга қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилоти, Мактабгача таълим ташкилоти, Мактаб ва Университет уставларини тасдиқлашда, таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда Таълим ташкилоти, Мактабгача таълим ташкилоти, Мактаб ва Университетни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим ташкилоти, Мактаб ва Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим ташкилоти ва у томонидан тузилаётган ташкилотларга ўқув ва илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг турар жой ва транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича, тузиладиган шартномалар асосида тўлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Университет 2022 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўшаётган маблағларни Университетни замонавий таълим воситалари билан жиҳозлаш, харажат материаллари, инвентарь сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун мақсадли йўналтириш шарти билан барча турдаги солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинадиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларнинг иш ҳақидан олинадиган ягона ижтимоий тўловдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича жиҳозлар, шу жумладан, лаборатория, компьютер ва ташкилий техника, таълимнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь ва Университет томонидан қурилиш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган бошқа моддий-техник ресурслар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган хорижлик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижлик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини белгиланган тартибда таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
900-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2019 й., 09/19/900/4001-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 19.01.2021 й., 09/21/25/0048-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)