Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар ҳокимининг
қарори
Термиз шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 25 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами — 2452, 25.04.204 йил)га асосан, 2015 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Термиз шаҳар давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларни 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Шаҳардаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Термиз шаҳар давлат инспектори (Н. Шайманов) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларга, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. 2017 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Термиз шаҳар давлат инспектори (Н. Шайманов) 2-иловага* асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
* 2-илова берилмайди.
6. 2017 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Шаҳардаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.
8. Суғурта ташкилотларига шаҳардаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.
9. Шаҳар ҳокимининг 2016 йил 24-февралдаги 201-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
11. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
Шаҳар ҳокими И. ХУДОЙБЕРДИЕВ
Термиз ш.,
2017 йил 2 март,
305-сон
Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 2 мартдаги 305-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Термиз шаҳри ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2017 йилда техник кўрикдан ўтказувчи шаҳар комиссияси
таркиби
|
Н. Шайманов |
— |
Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Термиз шаҳар давлат инспектори |
|
Комиссия аъзолари: | ||
|
Т. Жумаев |
— |
Жамоатчи инспектор |
|
Х. Хурматов |
— |
«Термиз МК-5» МЧЖ бош муҳандиси |
|
О. Ахмедов |
— |
«Сурхонпахтатранс» МЧЖ бош механиги |
|
К. Нуриддинов |
— |
Тракторчи-машинист |
Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 2 мартдаги 305-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
2017 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг
ставкалари
|
Т/р |
Йиғимнинг номи |
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан йиғим миқдори |
|
1. |
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга |
0,18 |
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги машиналарига |
0,10 |
|
3. |
Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига |
0,37 |