Сурхондарё вилояти Сариосиё тумaни ҳокимининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли ҳамда шу ҳақдаги вилоят ҳокимининг 2013 йил 31 декабрдаги 246-сонли қарорлари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сон қарори ва Сурхондарё вилоят ҳокимининг ушбу мазмунда 2013 йил 31 декабрдаги 246-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли ҳамда шу ҳақдаги вилоят хокимининг 2013 йил 31 декабрдаги 246-сон қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2014 йил учун:
Сариосиё туман макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Сариосиё туман маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллпй бюджетпнииг даромадлар ва ҳаражатлар ҳажмлари мақсадли субвенцияларнинг ва ўтказиб бериладиган даромадларининг чекланган миқдорлари 3-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 6-иловага* мувофиқ;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига шунингдек шу соҳага тегишли микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
3. Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПК-2099-сонли қароридаги тегишли иловалари билан:
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи ставкалари;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари;
ягона солиқ тўлови ставкалари;
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоиий шахсларга белгилаб қўйилган солиқлар ставкалари;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари;
Ўзбекистан Республикаси резидентларига дивидентлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорда;
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари;
ер ости бойликларидан фойдалаиганлик учун солиқ ставкалари;
имзоланадигаи бонус ва тижорат топилмаси бонуси;
айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;
ягона ер солиғи ставкалари;
Ўзбекистан Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистан Республикаси Президентининг мазкур қарори 22-иловасида белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ва Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз микдорида;
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорининг тегишли иловасида келтирилган нормативларга мувофиқ тасдиқланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,5 фоиз микдорида;
турар-жойини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақи ставкаси белгиланган миқдорларда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага топширишдан тушадиган даромадларни солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги, унга мувофиқ мазкур даромадлар шартнома бўйича ўрнатилган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара хақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлмаслиги кераклиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Маҳаллий ҳокимият ва бошкарув органларнинг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва ҳаражатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятни ошириш, махаллий бюджетлариинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туман ва шаҳар)да ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойи ва пиво маҳсулотининг акциз солиғи бўйича тушумлар;
давлат божи, йиғимлар ва жарималар Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур карорининг тегишли иловасига мувофиқ тўлиқ миқдорда вилоят маҳаллий бюджет даромадларига ўтказилсин.
5. Туман молия бўлимига маҳаллий бюджетга бюджетдан мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушушидан шунингдек маҳаллий бюджетнинг биринчи навбатдаги ҳаражатларини (иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар. стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори тегишли иловалари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотганлиги ва айрим қарорларига ўзгартириш киритилганлиги раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
7. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Йулдошев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ҳ. МИНГБОЕВ
Сариосиё т.,
2014 йил 9 январь,
15-сон