Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокимининг
қарори
Музработ туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-К/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил) асосан 2018 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда техникалар, деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори (Р. Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда;
барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига эътибор каратилсин.
4. 2018 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқтасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Музработ туман давлат инспектори (Р. Мирзаев) 2-иловага асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
6. 2018 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова берилмайди.
7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғма тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларда қатъий риоя қилсин.
8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ. Каримов зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими Ж. ХОЛМУРОДОВ
Музработ т.,
2018 йил 15 январь,
94-сон
Туман ҳокимининг 2018 йил 15 январдаги 94-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Музработ тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2018 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
таркиби
|
Р. Мирзаев |
— |
«Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича» Музработ туман давлат инспектори, комиссия раиси |
|
И. Худоёров |
— |
Музработ агросервис МТП 2017 МЧЖ директори, комиссия аъзоси |
|
Ш. Маманазаров |
— |
Агростал МТП МЧЖ директори, комиссия аъзоси |
|
Б. Исмоилов |
— |
Сажара тран ММТП бошлиғи, комиссия аъзоси |
|
А. Юсупов |
— |
«Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича» давлат инспектори, комиссия аъзоси |
Туман ҳокимининг 2018 йил 15 январдаги 94-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
2018 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг
ставкалари
|
Йиғимнинг номи |
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан йиғим миқдори | |
|
1. |
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга |
0,18 |
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги машиналарига |
0,10 |
|
3. |
Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига |
0,37 |