Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокимининг
қарори
Узун туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Узун туман ҳокимининг 2019 йил 15 январдаги Қ-67-сонли «Узун туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2-апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами — 2452, 25.04.2014 йил)га асосан 2018 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, қишлоқ хўжалик техникаси бўйича Узун туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2016 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Узун туман давлат инспектори (Б. Жумаев) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, харакатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. 2018 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Узун туман давлат инспектори (Б. Жумаев) 2-иловага асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
6. 2018 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова берилмайди.
7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.
8. Туман ҳокиминиг 2017 йил 14 февралдаги 211-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. Туман «Боботоғ тонги» газетаси бош муҳаррири И. Бобокалоновга ушбу матбуотда белгиланган тартибда чоп этиш топширилсин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Алимов зиммасига юклатилсин.
11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими А. НОРМАТОВ
Узун т.,
2018 йил 24 февраль,
Қ-433-сон
Туман ҳокимининг 2018 йил 24 февралдаги Қ-433-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2018 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг
ставкалари
|
Йиғимнинг номи |
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан йиғим миқдори % | |
|
1. |
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга |
0,18 |
|
2. |
Қишлоқ хўжалиги машиналарига |
0,10 |
|
3. |
Машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига |
0,37 |
Туман ҳокимининг 2018 йил 24 февралдаги Қ-433-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Узун тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2018 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
таркиби
|
1. |
Б. Жумаев |
«Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича» Узун тумани давлат инспектори, комиссия раиси |
|
2. |
Ф. Тоиров |
Туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори |
|
3. |
М. Хайдаров |
Узун МТП МЧЖ бўлим бошлиғи |
|
4. |
Э. Салимов |
Узун туман «Довуд мададкор» МЧ ММТП муҳандиси |
|
5. |
Ф. Хакимов |
Узун тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси |