Сурхондарё вилояти Олтинсой тумaни хокимининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарорига асосан туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототрансиорт воситаларини 2013 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган. «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 январдаги 03-05/2-сонли йиғилиш баёни талабларидан келиб чиққан ҳолда 2013 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоиий шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ЙҲХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни давлат техник кўригидан ўтказиш туман Ички ишлар: бўлими (А. Иргашев) ва туман Мудофаа ишлари бўйича бўлими (А. Сунатиллаев) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўказишда:
мулкчилик тури ва шаклидан қатьи назар йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги биринчи марта 1 мартдан 31 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштириш;
ташкилот, корхона ва муассасалардаги мавжуд автобуслар, микроавтобуслар, автомашиналар, мотоцикллар ва тегишли атвотранспорт воситалари март ойидан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказиш;
жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча турдаги шахсий транспорт воситалари январ ойидан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказиш;
юридик ва жисмошш шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун муддатидан олдин белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда қилиниши мумкинлиги;
барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида ва қўлланмаларига амал қилиниши ҳамда ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб берилиши:
барча корхона, ташкилот па муассасалар раҳбарларига йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилгндек транспорт воситаларидан фойдаланишини таъқиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланишини;
махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилсин.
4. 2013 йил техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида, туман ҳокимининг йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (А. Иргашев)га ҳар бир корхона ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага* асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
* 2-илова берилмайди.
6. Туман «Автомотоҳаваскорлар» жамияти (А. Қодиров), Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти (Н. Эрорқулов), туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (И. Мажаков)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 авгусдаги 156-сонли «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорт воситалариии бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан йўловчилар ташиш билаи шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳар бир йилда бир марта йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанидан 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлар учун шарт-шароитлар яратган ҳолда тўлиқ жалб этилишини таъминласинлар.
7. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгалари зиммасига:
автоуловларни техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;
корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз, тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииинг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлими, Ички ишлар бўлими транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режа асосида амалга ошириши назарда тутилсин.
9. Туман Ички ишлар бўлими (А. Иргашев)га техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
10. Туманда мотоцикллар, тиркама-уламалар ҳамда шахсий транспорт воситаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш суғурта ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Каримов зиммасига юклатилсии.
Туман ҳокими Х. САМАТОВ
Олтинсой т.,
2013 йил 28 февраль,
123-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 28 февралдаги 123-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2013 йилги Давлат техник кўригини уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, шунингдек жойларда техник кўрик ўтказиш ва назорат қилиш бўйича туман ҳокимлиги қошида тузилган комиссия
ТАРКИБИ
|
— |
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси | |
|
И. Мажаков |
— |
туман ИИБ ЙҲХГ бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари |
|
Комиссия аъзолари | ||
|
А. Суннатуллаев |
— |
туман мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи |
|
Ш. Холтўраев |
— |
туман Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиқка тортиш бўлими бошлиғи |
|
Н. Эронқулов |
— |
мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти туман кенгаши раиси кенгаши раиси |
|
А. Қодиров |
— |
туман Автомотоҳаваскорлар жамияти раиси |