Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.06.1992 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.06.1992 йилдаги 275-сон
Кучга кириш санаси
09.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари («Ўздонмаҳсулот») давлат концернининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 9 июндаги 275-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари («Ўздонмаҳсулот») давлат концернининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари («Ўздонмаҳсулот») давлат концерни, кейинги ўринларда концерн деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 6 февралдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 февралдаги 75-сон қарорига мувофиқ ва дон маҳсулотлари тармоқлари, бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг қарори бўйича (таъсис конференциясининг 1992 йил 29 февралдаги 1-сон қарори) ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Концерн турли мулкчилик шаклларига эга бўлган, кейинги ўринларда иштирокчилар деб аталадиган мустақил бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг кўп тармоқли ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий фаолиятни илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш ривожланиши, шунингдек, инвестиция, молия, ташқи иқтисодий фаолият ва бошқа фаолият бўйича функцияларнинг бир қисми концерн муассислари томонидан ихтиёрий равишда унга берилиши асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Концерн таркибига қирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар хўжалик мустақиллигини, юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Уставга мувофиқ фаолият кўрсатадилар. Улар билан концерн ўртасидаги ўзаро муносабатлар таъсис шартномаси, Устав билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Концерн юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Уставга мувофиқ фаолият кўрсатади, мустақил ва йиғма балансга, банк ва ташқи иқтисодий банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларига, Ўзбекистон Республикаси давлат тамғаси туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади. Концернни рўйхатга олиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерннинг асосий фаолияти хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Концерн ўз мажбуриятларига кўра қонунчилик бўйича жазо қўлланилиши мумкин бўлган ўзига тегишли мол-мулк учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари учун жавоб бермаганидек, давлат ва унинг органлари концерннинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар концерн билан унинг иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартномаларда бошқача ҳол назарда тутилмаса, концерн иштирокчилари концерннинг мажбуриятлари учун жавоб бермаганидек, концерн концерн иштирокчилари бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Концерн ўз таркибига қирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича фаолиятини ягона ишлаб чиқариш — хўжалик ва илмий комплекс сифатида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздонмаҳсулот» концерни таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон маҳсулотлари ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-саноат-қурилиш бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкентдонсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент булка-қандолатчилик комбинати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш-технология комплектлаш бирлашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ахборот-ҳисоблаш ва жорий этиш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш бўйича республика экспедицияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон ижарачи нон комбинати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омихта озуқа саноати бўйича республика назорат-ишлаб чиқариш лабораторияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон маҳсулотлари бўйича республика назорат-ишлаб чиқариш лабораторияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент технология техникуми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар, мутахассислар ва ишчи кадрларнинг малакасини ошириш курслари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, иқтисодий манфаатларининг умумийлиги асосида бошқа корхоналар, ташкилотлар ҳам ихтиёрий равишда концерн таркибига киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Концерннинг манзилгоҳи: Тошкент-60, Лоҳутий кўчаси, 36.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. КОНЦЕРН ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Концерн республика халқ хўжалиги ва аҳолисини дон, ун, нон, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари ҳамда омихта озуқа билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар концерннинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари билан колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномалар бўйича, давлат буюртмаларига мувофиқ, шунингдек аҳолидан дон, мойли уруғлар, дон ва мойли ўсимликларнинг навдор ва дурагай уруғларини, ўт уруғларини, пичан ва ўт унини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ресурсларини, шу жумладан, давлат ва сафарбарлик ресурсларини, шунингдек, концерн Устави билан белгиланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган молиявий ва бошқа резервларни марказлаштирилган жамғариш, оқилона ҳудудий жойлаштириш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномалар ва савдо ташкилотларининг талабномалари бўйича ун, ёрма, нон, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари, омихта озуқа етиштириш ва етказиб бериш давлат буюртмаси топшириқларини бажариш, ўз дўконлари бўлган кичик новвойхоналар тармоғини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон, ун, ёрма, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари ва омихта озуқа сифатини мунтазам текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона илмий-техника ва технология сиёсатини олиб бориш, ички ва ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан хорижий ва халқаро ташкилотларда концерн ва унинг муассисларининг манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни барча чоралар билан интенсивлаштириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, ишлаб турган корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш, моддий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд ишлаб чиқариш имкониятлари: асосий фондлар, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, элеватор, тегирмон, ёрма, нон пишириш, макарон, қандолатчилик ва омихта озуқа саноатини жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш ривожланишининг юксак суръатларини ва меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга, қурилиш қийматини камайтириш ва муддатини қисқартиришга, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларини ўз вақтида ишга тушириш ва белгиланган муддатларда ўзлаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи функциясини амалга ошириш ва дон маҳсулотлари тармоқлари учун бажариладиган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқнинг фавқулодда шароитларда барқарор ишлашини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида ҳарбий-сафарбарлик ишлари ва фуқаро мудофаасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон маҳсулотлари тармоқларининг истиқболдаги ривожланишини ва ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни олдиндан белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини хусусийлаштиришга кўмаклашиш, акционерлик жамиятлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон, мойли уруғлар ва тайёр маҳсулотнинг илмий асосланган нархларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма ва кичик корхоналар барпо этиш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш, кадрлар резервларини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига қирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларда амалдаги қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини ташкил этиш, шунингдек, концерн ичида бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ўртасида, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналар ва ташкилотлар билан иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КОНЦЕРННИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Асосий вазифаларига мувофиқ концерн қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотишлари, ишларни бажариши ва хизмат кўрсатишлари учун энг қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг фаолиятига амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотларни бажариш ва маҳсулотлар, хом ашё, техника ва технологиянинг янги турларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини жадаллаштириш мақсадида ягона илмий-техника ва технология сиёсатини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маҳсулотларини ва концерн аъзоларининг маҳсулотларини сотиш бўйича экспорт-импорт аъмолларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор конъюнктурасини ўрганиш, савдони ривожлантириш, хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий алоқаларни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ўзининг ташқи иқтисодий хизматини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар талабига чаққон жавоб бериш имконини берувчи ишлаб чиқариш-хўжалик тузилмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқилона ихтисослаштириш ва кооперативлаштириш, ўзаро фойдали тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини давлат буюртмаларида назарда тутилган хом ашё, моддий-техника ва товар ресурслар билан барқарор таъминлаш, таъминотнинг прогрессив ташкилий ва тижорат шаклларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб турган корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, кенгайтириш, реконструкциялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун концерн инвестиция сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳисоби муносабатларини ҳамда бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув тизимини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш, хўжалик механизмининг янги шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва интеграцияси самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболда ўзининг банк кредит-ҳисоб-китоб хизматини ташкил этиш ҳамда концерн ва унинг таркибига қирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг барқарор иқтисодий ҳолатини таъминлашга қаратилган ягона тижорат ва молия сиёсатини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича фаол кадрлар сиёсатини юргизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини машиналар, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлашда воситачилик функцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика дон маҳсулотлари тармоғида қонунчиликнинг қўлланилиши амалиётини умумлаштириш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳуқуқий ишларни яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КОНЦЕРННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Концерн қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таркибига кирувчи иштирокчи корхоналарнинг манфаатларини давлат органларида, судда ва ҳакамлик суди органларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва бирлашмаларда ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкига эгалик қилиш ва уни бошқариш билан боғлиқ масалаларда давлат манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда концерн филиаллари ва ваколатхоналари, шунингдек хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, фирмалар, бирлашмалар ташкил этиш. Ташқи иқтисодий битимлар (шартномалар) тузиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш учун хорижий фирмаларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиаллар ва ваколатхоналарга концерн мол-мулки ҳисобидан асосий ва айланма маблағлар берилади ҳамда улар концерн томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият кўрсатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ходимларини белгиланган тартибда чет элга хизмат сафарига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгашининг қарорига кўра умуман концерн ва унинг алоҳида иштирокчилари манфаатлари йўлида фойдаланиш учун марказлаштирилган мақсадли жамғармалар, молиявий маблағлар резервлари, шу жумладан валюта маблағлари резервлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағларини қўшма ва кичик корхоналар ташкил этилишига сарфлаш ҳамда фойда (даромад)нинг тегишли улушини, дивидендлар ёки ижтимоий неъматлар олган ҳолда бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг розилиги билан айрим функцияларнинг бажарилишини ва ҳуқуқларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан ишониб топширилган мол-мулкдан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда акциялар ва бошқа қимматдор қоғозлар чиқариш, улар билан қонунчиликда йўл қўйилган аъмоллар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз номидан шартномалар тузиш, судда, ҳакамлик ва ҳакамлар судида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли дастурларни маблағ билан таъминлаш учун ташқи бозорда реализация қилинган товарлар ва хизматлардан бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар олган валюта тушуми ҳисобидан белгиланган тартибда валюта жамғармаси ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотишнинг бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда концерн нон ёпиш тармоқлари корхоналари маҳсулотлар учун норматив-техника ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан концерн зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган ҳолларда республиканинг бошқа вазирликлари, идоралари, давлат қўмиталари ва концернлари билан биргаликда қўшма йўриқномалар ва кўрсатмалар чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» концернининг ўз ваколатига қирувчи давлат дон ресурсларининг сифати, уларнинг ҳаракати ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича йўриқнома ва кўрсатмалари идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, барча ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. КОНЦЕРН ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахс ҳуқуқидан фойдаланувчи, Ўзбекистон Республикаси қонунларига амал қилувчи, концерн Уставини эътироф этувчи ва концерннинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш юзасидан ўз зиммасига мажбурият қабул қилган, 1992 йил 1 январдаги рўйхатдаги таркиб бўйича бир ишловчи ҳисобига 50 сўм миқдорида кириш бадали тўлаган мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар иқтисодий манфаатларининг умумийлиги асосида концерн иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Концерн иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн, унинг хўжалик бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва бериладиган ахборотдан, уларнинг бухгалтерия учёти маълумотларидан, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларидан, шунингдек, концерннинг бошқа иштирокчилари маҳсулотлари, ишлари ва хизматларидан биринчи навбатда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ва унинг иштирокчилари фаолияти масалалари бўйича концерн раҳбар органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш учун концерндан Кенгаш қарорига кўра белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ёрдам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн аппарати ходимининг ноқонуний фаолияти туфайли етказилган зарарнинг қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда (даромад)нинг тегишли улуши, дивидендлар ёки ижтимоий неъматлар олган ҳолда ўз маблағларини концерн томонидан ўтказилаётган тадбирларга сарфлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Концерн иштирокчилари қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис шартномаси қоидаларига ва концерн Уставига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн раҳбар органларининг қарорларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерннинг марказлаштирилган жамғармалари ва резервларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган бадаллар ва улушлари таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда ва усулда ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган давлат статистика ахборотига мувофиқ ўз молия-хўжалик фаолияти ва молиявий аҳволи тўғрисида ахборот тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ва унинг иштирокчилари учун тузилган шартномаларга мувофиқ маҳсулотлар, ишлар, хизматларни биринчи навбатда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва тўловлар тўғрисида республикада амал қилувчи қонунчиликка мувофиқ бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерннинг тижорат сирига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн иштирокчиларига унинг Кенгаши қарори билан қўшимча равишда бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Концерн бошқарувининг ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради: концерн иштирокчилари вакилларининг конференцияси, концерн Кенгаши, раис бошчилик қиладиган концерн бошқаруви ва ижроия ишчи аппарат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция концерннинг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн раисини, унинг ўринбосарларини, Кенгаш аъзоларини ва 7 нафардан иборат концерн бошқаруви аъзоларини 5 йил муддатга сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Уставини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш комиссиясини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн конференцияси раис томонидан бир йилда камида бир марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференция қарори очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади ва концерн раисининг буйруқлари, фармойишлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар (муассислар) вакиллари конференцияси томонидан сайланадиган концерн Кенгаши бошқарувнинг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн Кенгашининг мақоми ва иши Кенгаш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади. Концерн Кенгашининг белгиланган тартибда қабул қилинган қарори концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Концерн Кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-техника ва ижтимоий ривожланиши стратегиясини белгилайди, хўжалик фаолиятининг, фан-техника тараққиётини жадаллаштиришнинг, бошқарув тузилмасини такомиллаштиришнинг, меҳнат жамоаларини ижтимоий ривожлантиришнинг, республика аҳолисининг дон маҳсулотларига, чорвачиликнинг омихта озуқага бўлган эҳтиёжини қондиришнинг муҳим масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн бошқаруви ишчи аппаратининг ходимлари сони ва тузилмасини ҳамда уни сақлаш харажатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн аъзоларининг таклифлари асосида концерн иқтисодий ривожланишининг истиқбол режалари концепцияси ва прогнозларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув томонидан қонун чиқарувчи органларга киритиладиган муҳим меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар учун давлат буюртмалари Низомга мувофиқлигини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги хўжалик низоларини кўриб чиқиш учун ҳакамлар судини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун беш йил муддатга тафтиш комиссиясини сайлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига янги аъзолар қабул қилиш ва унинг таркибидан чиқиш масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерннинг инвестиция сиёсатини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерннинг, унинг бошқарувининг, шунингдек, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг асосий вазифалари ва функциялари бажарилишини кўриб чиқади ва баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ва самарасиз ишлаётган айрим бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Концерн Кенгашининг мажлислари бир йилда камида икки марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн Кенгашининг қарори очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта ҳал қилувчи (муассислар) ва маслаҳат овози ҳуқуқидан фойдаланади. Кенгаш мажлисида Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн Кенгаши томонидан қабул қилинадиган ечим қарор билан расмийлаштирилади ва уни концерн Кенгаши раиси имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Концерн Кенгаши қарорларини ҳаётга татбиқ этиш учун концерн бошқаруви ва унинг ишчи аппарати ташкил этилади. Концерн бошқаруви ва ишчи аппарати келишилган нормативлар бўйича бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фойдасидан ажратмалар, шунингдек, ўзининг тижорат фаолиятидан олинадиган маблағлар ҳисобидан сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Концерн бошқаруви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техника, иқтисодий ривожланиш ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида биргаликдаги фаолият йўналишлари ва шаклларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ давлат буюртмасини жойлаштиришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг розилиги билан концерннинг марказлаштирилган жамғармалари ва резервларидан, шу жумладан валюта жамғармалари ва резервларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ишчи аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун давлат, меҳнат жамоалари ва концерн Кенгаши олдида тўла жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгашининг мажлислари ўртасидаги даврда концернни бошқаришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бошқарув мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Бошқарув концерн фаолиятининг ҳар қандай масалалари бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади, конференция ва концерн Кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Концерн Раиси ва унинг ўринбосарлари конференция томонидан сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижро этилишини ташкил этади, концерннинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар ва фармойишларига, директив органларнинг бошқа қарорларига амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгаши ва унинг ижроия аппарати ишига бошчилик қилади, давлат буюртмасини жойлаштириш учун давлат бошқаруви органлари олдида жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни меъёрий муддатларда ишга туширишга қаратилган концерн инвестиция сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида буйруқ ва фармойишлар чиқаради, Низом ва уставларни тасдиқлайди, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди, ишончномалар беради, шартномалар тузади, давлат бошқаруви органларида концерн манфаатларини ифодалайди, амалдаги қонунлар ва концерн Устави доирасида унинг мол-мулкини ва маблағларини бошқаради, битимлар тузади ва аъмолларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн иштирокчилари бўлган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти учун иқтисодий шарт-шароитларнинг (инвестициялар, кредит бериш ва бошқаларни тартибга солиш) комплекс ҳал этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгаши билан биргаликда хўжалик ҳисобидаги фирмалар, акционерлик жамиятлари, тижорат банклари ва тижорат, ташқи савдо, молия, юридик ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича бўлинмалар ташкил этади, шунингдек МДҲда ва хорижда концерн фирмалари, ваколатхоналарининг, қўшма корхоналарнинг, шу жумладан хорижий фирмалар билан биргаликда, муассиси бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогрессив технологиялар, маҳсулотлар ва техниканинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фан-техника сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига концерн ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига берилган ваколатларга мувофиқ концерн бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари томонидан амалдаги қонунчиликка, республика ҳукуматининг ва концерн Кенгашининг қарорларига зид равишда чиқарилган буйруқлар, йўриқномаларни бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернга кирган давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг раҳбарларини концерн бошқарувининг тақдимномаси бўйича ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ишчи аппаратининг штатларини, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди, аппарат ходимларини ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади, лавозим маошлари ва уларга устамаларни белгилайди, аппарат ходимлари таътилининг қанча давом этишини белгилайди, рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва интизомий жазо беради. Концерн раиси ўринбосарларининг ва аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг хизмат вазифалари доирасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ваколатига кирувчи айрим масалаларнинг ҳал этилишини ишчи аппарат бўлинмаларига, шунингдек, концерн бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларига топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн бошқаруви органларининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ аналитик, мувофиқлаштирувчи ва режали ишларни юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш, конференция ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси олдида концерн зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тўла жавоб беради. Раиснинг ваколатига кирувчи масалалар доираси бўйича улар олдида вақт-вақти билан ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. КОНЦЕРННИНГ МОЛ-МУЛКИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Концерннинг мол-мулки унинг устав фондини ташкил этувчи асосий фондлар ва айланма маблағлардан, шунингдек, концерн иштирокчилари томонидан унга улуш, бадал кўринишида берилган мол-мулкдан, концерн иштирокчилари томонидан хўжалик фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотлардан ва олинган даромадлардан, концерн томонидан бошқа асослар бўйича олинган ҳамда қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Концернга биркитилган мол-мулк унинг мустақил балансида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Концерн ҳар бир иштирокчисининг улушлари ва бадаллари миқдори, уларнинг таркиби, бериш муддатлари ва тартиби таъсис шартномаси ёки бошқа шартномалар, концерн Кенгашининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Концерн иштирокчиларининг мол-мулки таркибига пул маблағлари, шу жумладан, ватан ва хорижий валютада ҳам, бинолар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё, материаллар, бошқа моддий ресурслар ва қимматдор қоғозлар кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшиладиган мол-мулкнинг қиймати концерн иштирокчилари комиссиясининг қўшма қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни баҳолаш бўйича харажатларни уни улуш сифатида таклиф қилаётган концерн аъзоси тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай улуш сўмларда баҳоланади ва устав фондида иштирокчининг улушини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк концерн иштирокчиларига фақат фойдаланиш учун берилган ҳолларда иштирокчиларнинг бадали ва тегишли улуши миқдори шартномада кўрсатилган мол-мулкдан фойдаланишнинг бутун даври учун ҳисоблаб чиқилган бу мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Марказлаштирилган фондлар ва концерннинг резервлари концерн иштирокчиларининг даромадлари ҳисобидан ҳосил бўлади, уларнинг миқдори ва уларни бериш тартиби концерн Кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Концерн томонидан янгидан ташкил этиладиган фирмалар ва корхоналарнинг устав фондлари қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларни сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган фондлар ва концерн резервлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амортизация ажратмалари, банкларнинг кредитлари сифатида ижарага топширилган давлат мулкидан концернга келиб тушувчи ижара ҳақи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Акционерлик капитали ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқариладиган акцияларнинг тоифалари, уларнинг номинал қиймати, турли тоифалардаги акцияларнинг нисбати, концерн иштирокчилари томонидан сотиб олинадиган акциялар сони, уларни чиқариш муддатлари тўғрисидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ концерн Кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. КОНЦЕРНДАН ЧИҚИШ ВА ФАОЛИЯТНИ ТЎХТАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Концерн иштирокчилари ёзма ариза берилгандан олти ой кейин, лекин илгари қабул қилинган шартнома мажбуриятларини албатта бажариш шарти билан концерн таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Концерн фаолиятининг тўхтатилиши концерн иштирокчилари конференциясининг мажлисида иштирок этган аъзоларнинг учдан икки қисми овозидан иборат кўпчилик овоз бўйича концернни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан, шунингдек, бошқа ҳолларда қонунчиликда назарда тутилган тартибда юз беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Концерн қайта ташкил этилганда концернга тегишли бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Концерннинг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилган орган тугатиш комиссиясини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тугатиш комиссияси мавжуд мол-мулкни баҳолайди, тугатиш баланси тузади ва уни концерн конференциясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Концерннинг пул маблағлари, тугатиш пайтида сотилган мол-мулкдан тушган тушум ҳам шу жумлага киради, ишчи аппарат ходимлари билан ҳисоб-китоб қилингандан ва банклар, бюджет ва бошқа кредит берувчилар олдидаги мажбуриятлар бажарилгандан кейин тугатиш комиссияси томонидан конференция томонидан белгиланган тартибда концерн иштирокчилари ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Концерн ўзининг мавжуд бўлишини Давлат рўйхатга олиш дафтаридан чиқарилган вақтдан бошлаб тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. КОНЦЕРННИНГ ТАСДИҚЛАНГАН УСТАВИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қабул қилинган Уставга концернни ташкил этиш тўғрисидаги шартномага ва амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ўзгартиш ва қўшимчалар концерн аъзолари томонидан концерн Кенгашининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 29 февралда «Ўздонмаҳсулот» концерни Таъсис конференцияси томонидан маъқулланган