14.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2558-1
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қарори, 14.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2558-1
Кучга кириш санаси
14.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва унинг минтақавий инспекцияларини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 10-банддаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи» деган сўзлар «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.