10.10.2019 йилдаги ПФ-5848-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш, шу мақсадда грантлар, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини (кейинги ўринларда — грантлар) фаол жалб этиш, Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам бераётган хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, чет эл компаниялари, ташкилотлари ва жамғармалари (кейинги ўринларда — донорлар) билан яқин шериклик муносабатлари ўрнатиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, донорлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги, шунингдек, уларнинг мақсадли кўрсаткичларига эришишни назорат қилиш тизимининг етарли даражада эмаслиги жалб этилаётган грантларнинг ҳажмларини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш имконини бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмакни жалб қилиш ва ўзлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада олиб борилаётган ишларнинг миллий манфаатлар ва устуворликлар билан уйғунлигини таъминлаш, грантлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона тизимини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлик қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар грантлардан самарали фойдаланиш комплекс тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва натижадорлигини баҳолаш, аниқ соҳаларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ушбу секторлардаги тартиб-таомилларни уйғунлаштириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масалалари юзасидан донорлар билан доимий мулоқотнинг барқарор платформасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ижтимоий соҳага грантларни жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлар ва ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш, донорлик салоҳиятига эга бўлган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро яқин алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришда жалб этилаётган грантларнинг мамлакат манфаатлари ва миллий устуворликлар билан уйғунлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш учун давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларининг шахсий масъулиятини ошириш, грантлардан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича давлат молия назорати органларининг профилактика ишларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг муддатларига риоя қилиш ва кутилаётган амалий натижаларга эришиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда парламентнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ролини, шунингдек, фуқароларнинг иштирокини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилаётган грантларни мувофиқлаштириш бўйича ягона ахборот тизимини ташкил қилиш, ташқи беғараз кўмак йўналишларини ва қўлланиш соҳаларини таҳлил қилиш усулларини автоматлаштирган ҳолда, ушбу лойиҳаларни электрон ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш учун шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) грантлар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш, дастлабки саралаш ва келишиш жараёнларини мувофиқлаштириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратининг 4 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига Ташқи беғараз кўмак (грантлар)ни жалб этиш ва донорлар билан ишлашни мувофиқлаштириш масалалари бўлими ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмак (грантлар)ни жалб этиш ва донорлар билан ишлашни мувофиқлаштириш масалалари бўлимининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб қилиш бўйича вазирлик, идора, маҳаллий ҳокимлик ва элчихоналарнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантларни жалб этишни янги тизим асосида ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги тизим асосида грантлар билан ишлаш бўйича вазирлик, идора ва элчихоналар томонидан муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) риоя этилишини мониторинг қилиш ва бу борада таъсирчан назоратни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлимнинг фаолияти Бош вазирнинг инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига масъул ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармонига асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ташаббускорлари) бир лойиҳа бўйича қиймати 50 минг АҚШ доллари ва ундан кўпроқ бўлган грантларни Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларига (кейинги ўринларда — Дастурлар) киритган ҳолда жалб этади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурлар 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давлат дастурларини, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларни, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлик томонидан шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан биргаликда ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий донорларни жалб этишда Вазирлик, лойиҳа ташаббускорлари, тармоқлар ва ҳудудларга ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорлари ўзларига тааллуқли қисмида ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, уларнинг Дастурларга киритилиши учун тақдим этилиши, лойиҳа ҳужжатлари сифатли тайёрланиши, шунингдек, грантлар тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида ўзлаштирилиши учун барча тадбирларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда лойиҳа ташаббускорлари томонидан грантларни жалб этиш тўғрисидаги битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни (мажбурий тўловларни тўлаш, рухсатнома берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш, товарларни ташиш, кузатиш ва сақлаш, ускуналарни монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, ўрнатиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар) қоплаш учун маблағларни назарда тутади ва уларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлайди;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти грантлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш юзасидан тизимли чораларни кўради;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 майдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Комиссиясининг техник кўмагини мувофиқлаштириш бюросини (кейинги ўринларда — ЎзБюроКЕС) тугатиш ва унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, штат бирликлари ва мулки (бино ва иншоотлари)ни Вазирликка топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг сони 11 нафардан иборат бўлган Ташқи беғараз кўмакни мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Департаментнинг штат бирликлари ЎзБюроКЕСнинг 7 дона штат бирлиги ҳамда Вазирликнинг умумий штатлар сони ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда донорлар билан ишлаб чиқиладиган устувор ташқи беғараз кўмак лойиҳалари рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари бўйича ҳужжатларни якуний келишиш, маъқуллаш ва расмийлаштириш бўйича зарур тартиб-таомиллар бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
донорлар билан ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ барча муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик 2020 йил 1 августга қадар, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини электрон тарзда келишиш, мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш» ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) ишлаб чиқсин ва жорий этсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларни шакллантириш, келишиш ва ҳисобга олиш жараёнларини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг муддатларига риоя этилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма учун ишонарли ва очиқ бўлган, жалб қилинган ва ўзлаштирилган грантларнинг ҳажми ва йўналишлари, донорларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган жорий лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳамда грантлар билан боғлиқ бошқа барча маълумотларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорларига ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини жалб этиш ва самарали амалга ошириш, лойиҳаларнинг паспортларини ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлаш масалалари бўйича, шунингдек, донорларга эса грантларни ажратиш географияси ва йўналишлари тўғрисида онлайн-маслаҳатлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик 2020 йил 1 февралга қадар Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни молиялаштириш учун грантлар жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорлари бир лойиҳа бўйича қиймати 50 минг АҚШ долларидан ошмайдиган грантларни мустақил равишда жалб этади ва донорлар билан музокараларни олиб боради, бунда грантлар жалб этилишини назарда тутувчи битимларнинг нусхалари Вазирликка мажбурий тартибда юборилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган донорларнинг лойиҳа ташаббуслари нусхалари уларнинг кўриб чиқилиши устидан мониторингни амалга ошириш учун нусхалар келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида Вазирликка мажбурий тартибда юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январдан бошлаб Дастурларни келишиш, шакллантириш ва тасдиқлаш Ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2019 йил 1 декабрдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига донорлар делегациялари ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар ташкил қилиш масалалари бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант олувчилар ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан) Вазирликка олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлик томонидан белгиланадиган шакл бўйича тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаганлик ҳамда тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга эришганлик учун грантларни жалб этиш ва ўзлаштиришда бевосита иштирок этган ходимларга нисбатан ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, грантлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг ўн беш бараваригача, аммо ўзлаштирилган грант суммасининг икки фоизидан ошмайдиган миқдорда бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорларига грантларни жалб этиш тўғрисидаги битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан ташқари жамғармалар, маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз кўрсаткичларини орттириб бажарилган қисмидан бўшаган қолдиқлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қоплаш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Вазирлик ёки лойиҳа ташаббускорлари — бюджет ташкилотларининг буюртманомаларига кўра Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимларини ва амалдаги харажатларни қоплаш ҳисобига йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини ўрнатилган тартибда таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ёки лойиҳа ташаббускорлари — бюджет ташкилотларининг буюртманомаларига кўра Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассислар учун давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар яшаб турган жойда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини ўрнатилган тартибда таъминлайди;
(10-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинган транспорт воситалари мажбурий тўловлар ва йиғимлар ундирилмаган ҳолда рўйхатга олинишини таъминлайди, автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ва давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгилари учун тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида кириб келаётган дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техникага нисбатан давлат реестрига киритмасдан ва ўрнатилган йиғимларни ундирмаган ҳолда дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техникани бир марталик давлат рўйхатига олинишини ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, ушбу Фармон билан назарда тутилган имтиёз ва преференциялар тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси, башарти донорлар билан битимларда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташқи беғараз кўмак (грантлар)ни жалб этиш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
донорлар билан доимий мулоқот платформасини шакллантириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ва молиялаштиришнинг янги салоҳиятли манбаларини излаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини келишиш ва ишлаб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва механизмларини такомиллаштириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг грантларни жалб қилиш ва уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, донорлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида, шунингдек, ҳар олти ойда — Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларининг ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи ходимларининг ҳисоботларини тинглаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда жалб қилинаётган грантларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича илғор халқаро тажрибани, шу жумладан Вазирлик мутахассисларининг хорижий мамлакатларга сафарини ташкил қилган ҳолда ўргансин ва амалиётга жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, донорлар вакилларини ва малакали хорижий мутахассисларни мазкур жараёнга фаол жалб этган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ходимлари орасида грантларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича мунтазам асосда семинарлар ва тренинглар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлар жалб қилиш ва ўзлаштириш соҳасидаги малакали мутахассислар, шунингдек, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тайёргарлик, қайта тайёргарликдан ўтган ва малака оширган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ўтказилган тадқиқотлар натижалари, уларнинг якунлари бўйича тузилган ҳисоботлар, маърузалар, маълумот ва таҳлилий материаллар ҳамда бошқалар тўғрисидаги маълумотлар базасини қонунчиликка мувофиқ шакллантирсин ва доимий асосда янгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш якунлари бўйича қўлга киритилган ижобий тажрибани иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг тегишли тармоқларида кенг татбиқ этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан грантлар ҳисобига молиялаштириш таклиф этилаётган устувор ва истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини, шунингдек, Дастурларни шакллантиришда Вазирлик ва лойиҳа ташаббускорлари ўртасида юзага келадиган келишмовчиликларни ҳал қилиш механизмларини назарда тутувчи низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуманитар ёрдам олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ва муддатини қисқартириш ҳамда «гуманитар ёрдам» тушунчасини қайта кўриб чиқиш чораларини кўрган ҳолда Гуманитар ёрдам юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат олиб бориш ҳамда гуманитар лойиҳаларни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳририни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5848-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

Масъуллар

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини (кейинги ўринларда — лойиҳа ташаббускорлари) хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, хорижий компаниялар, ташкилотлар ва жамғармалар (кейинги ўринларда — донорлар) томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари, ҳажмлари ва йўналишлари тўғрисида хабардор қилиш.

Донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг паспорт намуналарини ва уларни тўлдириш йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа ташаббускорларига юбориш.

Лойиҳа ташаббускорлари ходимлари ўртасида грантлар, техник кўмаклар ва бошқа ташқи беғараз кўмак воситалари (кейинги ўринларда — грантлар)ни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича семинарлар ва тренинглар ўтказиш ҳамда мазкур жараёнга донорлар вакиллари ва малакали хорижий мутахассисларни фаол жалб этиш.

1 февралга қадар

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва ва савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)

2-босқич

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари, тармоқни ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини инобатга олган ҳолда донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг тармоқларга оид ҳамда ҳудудий рўйхатларини тузиш.

Донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳалар рўйхатлари ва паспортларини уларнинг устуворлигини кўрсатган ҳолда Вазирликка тақдим этиш.

Лойиҳаларнинг устуворлиги лойиҳа ташаббускорлари томонидан уларга тегишли тартиб рақамлари бериш орқали кўрсатилади.

1 мартга қадар

Лойиҳа ташаббускорлари

3-босқич

Тақдим этилган таклифларни йиғиш ва донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган, шу жумладан лойиҳаларнинг номланиши ва уларнинг қисқача тавсифи, лойиҳаларнинг дастлабки қиймати ва молиялаштириш манбаларини назарда тутувчи истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг дастлабки йиғма рўйхатини шакллантириш.

Донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг йиғма рўйхатини келишиш учун тегишли вазирликлар ва идораларга юбориш.

1 апрелга қадар

Вазирлик

4-босқич

Донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳаларнинг йиғма рўйхатини келишиш.

10 апрелга қадар

Манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

5-босқич

Донорлар томонидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган истиқболли ва устувор лойиҳалар рўйхатини ўз ичига олган Ташқи беғараз кўмак воситаларини жалб этиш дастурини тасдиқлаш ва уни Вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш.

15 апрелга қадар

Вазирлик

6-босқич

Донорлар билан Ташқи беғараз кўмак воситаларини жалб этиш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратиш имкониятини кўриб чиқиш.

Доимий асосда

Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари, лойиҳа ташаббускорлари

7-босқич

Донорлар томонидан маъқулланган лойиҳалар асосида донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларини (кейинги ўринларда — Ҳамкорлик дастурлари) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳамкорлик дастурларида донорлар билан ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари, шунингдек, ҳар бир ташқи беғараз кўмак лойиҳасининг номланиши, қисқача тавсифи, мақсадли кўрсаткичлари, вазифалари, олувчилари, донорлар, ҳажми ва молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда амалга оширилиши режалаштирилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг рўйхати белгиланади.

Белгиланган муддатларда

Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

8-босқич

Ҳамкорлик дастурларини Вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш.

Ҳамкорлик дастурлари тасдиқланган кундан бошлаб беш кун муддатда

Вазирлик

9-босқич

Ҳамкорлик дастурларининг параметрларини аниқлаш ва уларга зарур ўзгартиришлар киритиш.

Зарур ҳолларда

Вазирлик

10-босқич*

Грантларни жалб этишни назарда тутувчи битимлар лойиҳаларини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш ва келишиш.

Киритилган кундан бошлаб беш кун муддатда

Ваколатли вазирликлар ва идоралар

11-босқич*

Грантларни жалб этишни назарда тутувчи битимлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

Киритилган кундан бошлаб беш кун муддатда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги

12-босқич*

Музокаралар олиб бориш ва грантларни жалб этишни назарда тутувчи битимларни имзолаш тўғрисидаги қарорларни келишиш.

Киритилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

13-босқич*

Музокаралар олиб бориш ва грантларни жалб этишни назарда тутувчи битимларни имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш.

Қарор келишилган кундан бошлаб уч кун муддатда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

14-босқич

Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориш ва битимлар имзолаш.

Белгиланган муддатларда

Вазирлик, лойиҳа ташаббускорлари

15-босқич

Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш.

Лойиҳа ташаббускорлари томонидан олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисида Вазирликка маълумотлар тақдим этиш.

Белгиланган муддатларда

Лойиҳа ташаббускорлари

16-босқич

Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг ўз вақтида ва тегишли даражада бажарилиши мониторингини амалга ошириш.

Доимий асосда

Вазирлик

17-босқич

Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ниҳоясига етказиш, уларнинг самарадорлигини ва 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари, тегишли тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари параметрларига эришиш жараёнига бўлган таъсирини баҳолаш.

Лойиҳалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда

Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномалар тоифасига кирадиган битимларга нисбатан қўлланилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда донорлар билан ишлаб чиқиладиган устувор ташқи беғараз кўмак лойиҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳанинг номланиши

Донор

Олувчилар

Дастлабки сумма
(млн АҚШ доллари)

1.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий фитосанитария лабораториясини модернизация қилиш.

Хитой Халқ Республикаси

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

2,9

2.

Болалар ва катталар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини магнит-резонанс томографлари билан жиҳозлаш (1-фаза).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10,9

3.

Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

21,5

4.

Сирдарё вилоятида тугалланган ишлаб чиқариш циклига эга интеграциялашган агросаноат кластерини яратиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

30

5.

«Ўзстандарт» агентлигининг янги синов базаларини яратиш ҳамда мутахассисларини ўқитиш.

«Ўзстандарт» агентлиги

8,1

6.

Белгиланган 20 МВт қувватга эга шамол парки қурилиши.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

28

7.

Тошкент ва Нукусда касб-ҳунар таълими маркази.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

12

8.

Оқава сувлари учун тозалаш станцияси ва канализация тармоқлари қуриш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

14

Хитой Халқ Республикаси билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

127,4

1.

Тупроқнинг шўрланишини камайтириш учун ёпиқ микродренаж тизимларини жорий этиш.

ДЖАЙКА (Япония)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

5

2.

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

4

3.

«Ўзбек-Япония маркази (5-фаза)» лойиҳасини амалга ошириш.

Ўзбек-Япония маркази

4

4.

Электр энергетика тармоғида инвестициялар соҳасидаги имкониятни ошириш учун потенциал кўмаклашиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик.

Энергетика вазирлиги

0,5

5.

Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари бўйича мутахассисни жалб этиш ва молиявий ҳисобот халқаро стандартлари соҳасида салоҳиятни ошириш учун кўмаклашиш.

Энергетика вазирлиги

0,5

6.

Буғ-газ қурилмаларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларни ўқитиш дастури.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

0,5

7.

80 минг гектар майдондаги Орол денгизининг қуриб қолган тубида иҳота дарахтзорлари яратиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

6

8.

Ўзбекистон ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларининг салоҳиятини яхшилаш (тиббиёт ва реабилитация ускуналарини етказиб бериш).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7,5

ДЖАЙКА (Япония) билан амалга оширилаётган лойиҳалар умумий қиймати:

28

1.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларни бошқариш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш.

КОИКА

(Жанубий Корея)

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

4,9

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

0,4

3.

Божхона хизмати салоҳиятини ривожлантириш ва инфратузилмасини модернизация қилиш.

Давлат божхона қўмитаси

2,9

4.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш Инновация маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали рақамли иқтисодиётни ривожлантириш.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш Инновация маркази

10

5.

Карантин хизмати инфратузилмасини такомиллаштириш, консультатив хизматлари кўрсатиш ва унинг салоҳиятини ошириш.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

2,7

6.

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

Давлат хизматлари агентлиги

8

7.

Ўзбекистонда бизнес-инкубаторлар ташкил этиш ва тадбиркорликнинг ўсишини рағбатлантириш.

Савдо-саноат палатаси

6

8.

Ўзбекистонда Кимё технологиялари маркази (UzCCT) илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтини ташкил этиш.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

7

9.

Урганчда касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент касб-ҳунар таълими марказида Миллий малака тизимини ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

15

10.

Корея тажрибаси асосида ер ресурслари тўғрисидаги кўп мақсадли маълумотлар базасини яратиш учун техник қўллаб-қувватлаш.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

17

КОИКА (Жанубий Корея) билан амалга ошириладиган лойиҳалар умумий қиймати:

73,9

1.

Ўзбекистонни бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш.

Европа Иттифоқи Комиссияси

Молия вазирлиги

40

2.

Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

15

3.

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши жараёнларига кўмаклашиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

5

4.

Бюджетни қўллаб-қувватлаш, давлатнинг молиялаш тизимини баҳолаш, лойиҳаларни ўрта муддатли баҳолаш ва бошқалар бўйича дастурлар тайёрлаш.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2,5

Европа Иттифоқи Комиссияси билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

62,5

1.

Марказий Осиё минтақасида майда шохли чорва мол етиштирилишини барқарор ривожлантириш.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти

(ФАО)

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0,7

2.

Кавш қайтарувчи ҳайвонларни етиштиришга нисбатан сиёсатни таҳлил қилиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларида маълумотлар олиш имкониятларини баҳолаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0,2

3.

Ўзбекистонда ипак саноатини барқарор ривожлантириш ва майда фермерлар даромадларини ошириш бўйича Инвестиция-шериклик форуми.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0,1

4.

Ғарбий Болқон, Кавказ ва Марказий Осиёда чучук сув аквакультураси ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини баҳолаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1,5

5.

Марказий Осиёда балиқ хўжалиги ва аквакультура барқарор бошқариш манфаатларида салоҳият яратиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1

6.

Марказий Осиё мамлакатларида озиқ-овқат йўқотилиши ва чиқиндиларни қисқартириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0,5

7.

Париж битимига мувофиқ Ўзбекистоннинг белгиланган миллий ҳиссасини амалга ошириш ва мониторинг қилиш шаффофлигини ошириш учун Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва ердан фойдаланиш секторларида салоҳиятни мустаҳкамлаш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1,3

8.

Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларида буғдойнинг занг касалликларига қарши курашиш ва чидамли навлар селекцияси соҳасида минтақавий ҳамкорлик ва миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1,1

9.

Келажак авлодлар учун ақлли қишлоқ хўжалиги.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

4,5

10.

Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида ўрмондан барқарор фойдаланиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4,3

11.

Ўзбекистон Республикасида янги ерларни ўзлаштириш Миллий концепциясини амалга ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

40

12.

Таназзулга учраган ўрмонларни ва бошқа ерларни қайта тиклаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2

13.

«Ҳеч кимни ортда қолдирмайлик» дастури: Туркия ва Марказий Осиёдаги қишлоқ аёлларининг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларни янада кенг жалб этиш орқали иқтисодий ўсиш учун имкониятлардан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

0,9

14.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Озиқ-овқат хавфсизлигини мувофиқлаштириш марказининг лойиҳа ташкилотидан барқарор ташкилотга айлантирилишини қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

0,5

15.

2030 йилгача БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадлари салоҳиятини ошириб бориш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

0,1

16.

Балиқчиликда аквакультура ва қўшилган қиймат занжири сектори учун миллий шарҳ ва стратегия.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0,3

17.

Ўзбекистонда рақамли қишлоқ хўжалигининг трансформациясини техник-иқтисодий асослантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

0,1

18.

Ўзбекистонда асаларичиликни барқарор ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

0,4

ФАО билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

59,5

1.

Афғонистон Ислом Республикасидан ходимлар иштирокида Термиз шаҳрида тиббий таълим ва малака ошириш дастурларини модернизация қилиш.

ГИЦ, «КфВ» Германия ривожланиш банки

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

17,5

2.

Замонавий терапевтик ва ташхис мақсадларида юқори технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2

3.

Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнларини қўллаб-қувватлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5

4.

Соғлиқни сақлаш секторида рақамли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш — боғлиқ бўлган чоралар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1,5

5.

Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ва барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

5,5

6.

Ўзбек сифат инфратузилмасини ислоҳ қилишга ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун сифатни таъминлаш бўйича хизматларни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

1,3

7.

Техник кўмаклашиш линияси бўйича тадқиқотлар ва мутахассислар жамғармаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1

8.

Марказий Осиёда касб-ҳунар таълими — озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тизимли ёндашувларга кўмаклашиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

аниқланмоқда

ГИЦ ва «КфВ» Германия ривожланиш банки билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

33,8

1.

Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий бошқаришни мустаҳкамлаш (2-фаза).

Осиё тараққиёт банки

Молия вазирлиги

0,1

2.

Ривожланиш бўйича статистика маълумотлари (2-фаза).

Давлат статистика қўмитаси

1

ОТБ билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

1,1

1.

Сирдарё вилоятининг сув таъминоти (лойиҳани узайтириш).

Швейцария Конфедерацияси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

1

Швейцария билан амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати:

1

1.

Таълимни бошқариш ахборот тизимини яратиш (EMIS — Educational Management Information System).

Эксимбанк
(Жанубий Корея)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

0,32

Эксимбанк (Жанубий Корея) билан амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати:

0,32

1.

Халқаро полицион ўқув дастурлари (7 курсдан иборат малака ошириш машғулотларини ташкил этиш).

ТИКА (Туркия)

Ички ишлар вазирлиги

аниқланмоқда

2.

Давлат муассасалари ходимлари учун тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш.

Манфаатдор вазирлик
ва идоралар

аниқланмоқда

3.

Туркияда тажриба алмашиш бўйича дастурларни ташкил этиш.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

аниқланмоқда

4.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

аниқланмоқда

5.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш дастурларини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

аниқланмоқда

6.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш.

Молия вазирлиги

аниқланмоқда

7.

3D моделлаштириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

аниқланмоқда

8.

Она ва бола соғлиғини сақлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

аниқланмоқда

9.

Ўзбек-турк саломатлик ҳафталикларини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

аниқланмоқда

10.

«Ўзстандарт» агентлиги ходимлари учун малака ошириш ва ўқув дастурларини ташкил этиш.

«Ўзстандарт» агентлиги

аниқланмоқда

11.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга ошириш доирасида иккита чора-тадбирни қўллаб-қувватлаш.

Манфаатдор вазирлик
ва идоралар

аниқланмоқда

12.

Ўзбекистоннинг органик маҳсулотларини брендлашга йўналтирилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

аниқланмоқда

13.

Туризм ва меҳмон кутиш соҳасида турк таълим муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

аниқланмоқда

14.

Орол денгизи ҳудудида саксовул экиш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

аниқланмоқда

15.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида аҳоли даромадларини оширишга йўналтирилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

аниқланмоқда

16.

Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда кўмаклашиш.

Савдо-саноат палатаси

аниқланмоқда

17.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда (хушбўй ўсимликлар ва органик уруғларни етиштириш) кўмаклашиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

аниқланмоқда

18.

«Тадбиркор аёл» уюшмасининг Бухоро филиали янги биносини жиҳозлаш.

«Тадбиркор аёл» уюшмаси

аниқланмоқда

19.

«Тадбиркор аёл» уюшмаси қошидаги тўқимачилик цехини ускуналар билан жиҳозлаш.

«Тадбиркор аёл» уюшмаси

аниқланмоқда

20.

«Тадбиркор аёл» уюшмаси қошидаги тўқимачилик цехини жиҳозлаш.

«Тадбиркор аёл» уюшмаси

аниқланмоқда

21.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларидан бирини ускуналар билан жиҳозлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

аниқланмоқда

22.

Орол денгизи ҳудудида қурғоқчиликнинг олдини олиш мақсадида кўчатхоналар яратиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

аниқланмоқда

23.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети қошида студия ташкил этиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

аниқланмоқда

24.

Туризмни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

аниқланмоқда

25.

Хива шаҳридаги Нуруллобой мадрасасини реставрация қилиш.

Маданият вазирлиги

аниқланмоқда

26.

Имом Мотурудий мақбарасида қўшимча биноларни қуриш.

Маданият вазирлиги

аниқланмоқда

ТИКА (Туркия) билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

1.

Ўзбекистонда мослашувнинг ўрта ва узоқ муддатли режалаштирилишини олға суриш учун секторларга таянган миллий мослашув режаси.

Яшил иқлим жамғармаси

(ЯИЖ)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

1,67

2.

Ўзбекистоннинг Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштирилишига тайёр туришини ошириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

0,6

Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

2,27

1.

Ўзбекистонда иқлим маълумотларини сақлаш (2-фаза).

Корея метеорология администрацияси (КМА)

ва Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

0,45

КМА ва ЖМТ билан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати:

0,45

1.

Ўзбекистон Республикасида Атроф-муҳитни мониторинг қилиш тизими ягона геоахборот маълумотлар базасини яратиш.

Япония Ҳукумати

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

6

Япония Ҳукумати билан амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати:

6

1.

Оролбўйида сув-ботқоқ, кўл ва қайир экотизимларини яратиш ва улардан барқарор фойдаланиш.

Глобал экология жамғармаси

(ГЭЖ)

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

4

Глобал экология жамғармаси билан амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати:

4

Барча лойиҳаларнинг умумий қиймати:

400,2

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи беғараз кўмак (грантлар)ни жалб этиш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Ходжаеа

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

А.А. Пайгамов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

3.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

4.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

5.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

6.

Т.Ю. Рапиқов

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири

7.

М.М. Носиров

Марказий банк департамент директори ўринбосари

8.

Н.Б. Нурматов

Ташқи ишлар вазирлиги Ижро аппарати бўлим бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент раҳбари

10.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари-Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари бошлиқлари

11.

Келишув асосида

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси вакили

12.

Келишув асосида

хорижий донорлар вакиллари

13.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи беғараз кўмак (грантлар)ни жалб этиш ва донорлар билан ишлашни мувофиқлаштириш масалалари бўлими бошлиғи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3751-сон Фармонига 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«СОСТАВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совета по управлению Фондом реконструкции и развития Республики Узбекистан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Арипов А.Н.

Премьер-министр Республики Узбекистан, председатель Совета

Гулямов Р.А.

советник Президента Республики Узбекистан, заместитель председателя Совета

Кучкаров Д.А.

заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан — министр финансов Республики Узбекистан

Ходжаев Б.А.

министр экономики и промышленности Республики Узбекистан

Умурзаков С.У.

министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан

Ишметов Т.А.

первый заместитель министра финансов Республики Узбекистан

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Примечание. При переходе членов Совета по управлению Фондом на другую работу в его состав включаются лица, вновь назначенные на эти должности либо на которых возложено выполнение соответствующих функций».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5643-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо, халқаро иқтисодий ҳамкорлик, республикага ташқи беғараз кўмак (грантлар, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грантлар, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сон қарори 2-бандининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги гуманитар ёрдамнинг тўлиқ ҳамда тизимли ҳисобини юритиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2847-сон қарорига 7-илованинг рус тилидаги матни 9-банди 6-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6) в области управления гуманитарной помощи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формирует совместно с заинтересованными министерствами и ведомствами единую базу данных гуманитарной помощи для финансирования приоритетных проектов и мероприятий;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разрабатывает действенный механизм координации формирования заявок и включения гуманитарной помощи в единую базу данных;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формирует и регулярно обновляет совместно с Министерством инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан базы данных донорских организаций, предоставляющих гуманитарную помощь;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
координирует привлечение в республику и своевременное оформление и направление заявок на получение гуманитарной помощи, а также осуществляет учет, мониторинг и контроль за их целевым использованием;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разрабатывает и утверждает в установленном порядке формы отчетности по гуманитарной помощи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
осуществляет сбор информации о гуманитарной помощи, поступающих в республику, ее анализ и обобщение, подготовку соответствующих аналитических и справочных материалов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
осуществляет подготовку аналитических материалов и проектов отчетов о поступлении и ходе освоения гуманитарной помощи, привлекаемых в Республику Узбекистан, для последующего внесения на системной основе в Правительство Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оказывает заинтересованным министерствам и ведомствам практическую помощь при оформлении гуманитарной помощи, предоставляемой Республике Узбекистан».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4135-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлик, Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази бошқарув ходимларининг чекланган сони 1541 нафар, шу жумладан Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари — 283 нафар этиб белгилансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХМИ ва ХҲМТ билан ишлашни мувофиқлаштириш бошқармаси 10» блокидаги «10» рақами «6» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХМИ ва ХҲМТ билан ишлашни мувофиқлаштириш бошқармаси 6» блокидан кейин «Ташқи беғараз кўмакни мувофиқлаштириш департаменти 11» блоки билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳдаги «1534 нафар» ва «276 нафар» сўзлари тегишинча «1541 нафар» ва «283 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони)» Фармонига 1-илованинг 32-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1005-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-1055-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2019 й., 06/19/5848/3901-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2023 й., 06/23/73/0284-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)