Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг
Қарори
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўгрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбеқистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модца) ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (туман Мудофаа бўлими, туман Ички ишлар бўлими, тумани Миллий хавфсизлик хизматидаги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникалар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гурухи таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Инспекциянинг Юқори Чирчиқ туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирлар устидан назорат қилиш шўъбаси катта инпектори в.б. Ш. Фарходов зиммасига юклатилсин.
5. Юқори Чирчиқ туман хокимининг 2018 йил 16 январдаги 9-сон «Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2016 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М. Эшонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким У. АТЕМОВ
Юқоричирчиқ тумани,
2019 йил 7 февраль,
639-сон