1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.13.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрдаги 527-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
858-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 858-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан (кейинги ўринларда чет эллик шахслар деб аталади) пул маблағлари ва мол-мулк олишни ушбу нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказган орган — адлия органи (кейинги ўринларда адлия органи деб аталади) билан келишиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия органи нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет эллик шахслардан жами суммаси бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача бўлган пул маблағлари ва мол-мулк олиниши назарда тутилган ҳужжатларни маълумот учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдордаги пул маблағлари ва мол-мулкни эса — келишиш учун қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чет эллик шахслардан олиниши мўлжалланган пул маблағлари ва мол-мулк бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Келишиш учун ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун улар олиниши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин нодавлат нотижорат ташкилот тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган мурожаатнома (кейинги ўринларда мурожаатнома деб аталади) шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда олдиндан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар чет эллик шахслардан нодавлат нотижорат ташкилотга маълум бўлмаган ҳолда унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағи киритилса ёки нодавлат нотижорат ташкилотга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда нодавлат нотижорат ташкилот хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан эътиборан уч кун ичида мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги ҳолларда нодавлат нотижорат ташкилотга чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк ажратилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ажратиладиган пул маблағларининг миқдори ва мол-мулк аниқ кўрсатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларида назарда тутилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларига бош ташкилотлари томонидан пул маблағлари ва мол-мулк ажратилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида низомга мувофиқ мурувват (инсонпарварлик) ёрдами олинганда уларнинг олиниши адлия органлари билан келишишни талаб этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда кўрсатилган асосларга кўра олинган пул маблағлари ва мол-мулк ҳақида уларнинг олинишидан камида уч иш куни олдин нодавлат нотижорат ташкилот томонидан мурожаатнома шаклига мувофиқ маълумотлар ҳамда мурожаатномада назарда тутилган тегишли ҳужжатлар нусхалари уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига маълумот учун тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нодавлат нотижорат ташкилот томонидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар адлия органи томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида пул маблағлари ва мол-мулк олиниши билан боғлиқ ўзгаришлар бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилот бу ҳақда адлия органига бир кун ичида ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши бўйича адлия органи томонидан муддат кўрсатилган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотдан асослантирилган тарзда қўшимча ҳужжатлар сўралиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адлия органи нодавлат нотижорат ташкилот томонидан келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига ва нодавлат нотижорат ташкилот уставида (низомида) белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия органи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этиш тўғрисида нодавлат нотижорат ташкилотни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мазкур Низомда белгиланган муддатда адлия органи томонидан пул-маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ёки келишишни рад этиш тўғрисида нодавлат нотижорат ташкилотга ёзма ёки электрон шаклда хабар берилмаса, уларнинг олиниши адлия органи билан келишилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ва мол-мулкни олиш Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишга қаратилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ва мол-мулк олиниши қонунчилик ҳужжатлари ва нодавлат нотижорат ташкилот устави (низоми) талабларига зид бўлса;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш бўйича мурожаат мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органи томонидан нодавлат нотижорат ташкилотдан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш юзасидан сўралган қўшимча ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим қилинмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш рад этилганда, нодавлат нотижорат ташкилот рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиши ва адлия органига белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Нодавлат нотижорат ташкилот ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишишнинг рад этилиши устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига чет эллик шахслардан уларнинг уставларида (низомларида) назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун келиб тушган пул маблағларидан ва мол-мулкдан, уларни олиш рўйхатдан ўтказувчи орган билан мазкур Низомга мувофиқ келишилгандан сўнг, бирон-бир тўсиқларсиз фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чет эллик шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулк қонунчилик ҳужжатларига, нодавлат нотижорат ташкилот уставида (низомида) ва тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган мақсад ва усулларига мувофиқ ишлатилиши учун нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс жавобгардир.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нодавлат нотижорат ташкилот рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига биноан чет эллик шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланилиши юзасидан маълумотлар ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Нодавлат нотижорат ташкилоти
1. Пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига тасдиқланган мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда олдиндан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Пул маблағлари ва мол-мулк олиниши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин
2. Агар чет эллик шахслардан нодавлат нотижорат ташкилотга маълум бўлмаган ҳолда унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағи киритилса ёки нодавлат нотижорат ташкилотга мол-мулк келиб тушса, тасдиқланган мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.
Пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушгани ҳақида нодавлат нотижорат ташкилот хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан эътиборан уч кун ичида
2-босқич
Адлия органи
1. Нодавлат нотижорат ташкилот томонидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
Ўн беш кун ичида
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этиш тўғрисида нодавлат нотижорат ташкилотни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУРОЖААТНОМА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тўғрисида
________________________ (Пул маблағлари/мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилот номи)
томонидан ушбу ташкилотга
________________________ (Пул маблағлари/мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилот номи)
дан
________________________ (Пул маблағлари/мол-мулк олиш мақсади)
Пул маблағлари/мол-мулк олиш билан боғлиқ маълумотлар келишиш учун иловага мувофиқ юборилмоқда.
Раҳбар
____________________ (имзо ва муҳр)
________________________ (Ф.И.О. ва телефон рақами)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тўғрисида мурожаатномага ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Маълумотлар
1.
Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи
2.
Чет эллик шахслар ёки уларнинг топшириғига биноан пул маблағлари ва мол-мулк берувчи бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар:
Жисмоний шахслар учун
а) Ф.И.О.
б) фуқаролиги
в) яшаш жойи
г) туғилган санаси
д) туғилган жойи
е) иш жойи ва лавозими
Юридик шахс (унинг филиал ва ваколатхонаси) учун
а) тўлиқ номи (берувчи томон чет эл давлати ёки ташкилоти бўлганда ушбу банднинг «б» — «ж» кичик бандлари тўлдирилмайди)
б) таъсис ҳужжатлари нусхаси (илова қилинади)
в) асосий раҳбар органи жойлашган ери (почта манзили)
г) раҳбарнинг Ф.И.О.
д) фуқаролиги
е) яшаш жойи
ж) туғилган санаси
з) туғилган жойи
3.
Пул маблағлари (пул бирлиги кўринишида)
4.
Пул маблағларининг миқдори
5.
Мол-мулк тури
6.
Мол-мулк суммаси
7.
Пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш мақсадлари
8.
Пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш усуллари
9.
Пул маблағлари ва мол-мулкнинг тарқатилиши ёки сарфланиши режалаштирилаётган мақсадли гуруҳлар (вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва б.)
10.
Пул маблағлари ва мол-мулкни нодавлат нотижорат ташкилотига ажратилиши бўйича битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса илова қилинади)
11.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида кўрсатилган асосларга кўра пул маблағлари ва мол-мулк олинишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (илова қилинади)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/858/3889-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)