08.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2465-7
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 08.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2465-7
Кучга кириш санаси
08.10.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5476-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарори)»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 7-банд «тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди,» деган сўзлардан кейин «товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 59-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин: