Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
933-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 933-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) 38 ва 39-моддаларига мувофиқ (сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайловида иштирок этиш учун қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда иштирок этишга ижозат олиш ва депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партиялар томонидан сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия тегишинча имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Сиёсий партиялар томонидан имзолар тўплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин МСК томонидан сиёсий партияларга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги имзо варақаларининг бланкалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонунчилик палатаси сайловида сиёсий партиянинг иштирок этишини қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш учун ҳар бир сиёсий партияга қирқ саккиз минг имзо тўплаш имконини берадиган (имзо варақаларини бузиб қўйилиши, тўлиқ тўлдирилмаслигини инобатга олган ҳолда ҳамда сиёсий партияларга қўшимча имконият яратиш мақсадида) имзо варақалари бланкалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар сўровига кўра, имзо тўплаш учун қўшимча имзо варақалари бланкалари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сайловчилар битта ёки бир нечта сиёсий партияни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Имзолар тўпланишини ташкил этиш учун сиёсий партияларнинг туман, шаҳар Кенгашлари ва ижроия қўмиталари аъзолари ёхуд партияларнинг туман, шаҳар ташкилотлари девони штатидаги ходимлари орасидан масъул шахслар тайинланади. Шунингдек, сиёсий партиялар бошланғич ташкилотлари раҳбарлари ҳам имзолар тўплашни уюштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Имзо варақасида сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг ёки идентификация ID — картасининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйилган санани кўрсатади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Имзо варақасига маълумотлар қўлда ёзиб киритилади. Имзо варақасига ўз имзосини қўядиган сайловчи тўғрисидаги маълумотлар сайловчининг илтимосига кўра имзо тўплашни амалга ошираётган шахс томонидан киритилиши мумкин. Бироқ, имзони айнан сайловчининг ўзи қўяди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Имзо варақаси имзоларни тўплаган шахс томонидан ўз фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади, шунингдек тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси муҳри босилиб раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сайловчиларнинг имзоларини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш Қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини МСКга топширади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. МСКга текшириш учун қирқ тўрт мингтадан кўп бўлмаган (зарур қирқ минг ва кўпи билан 10 фоиз қўшимча) имзолар тақдим этилади. Агар сиёсий партиялар томонидан қирқ тўрт мингдан кўпроқ имзолар тўпланган бўлса, қолган имзо варақалари сиёсий партияда захира сифатида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги МСК томонидан беш кунлик муддатда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. МСК текшириш ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сиёсий партияларга олдиндан маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигининг МСК томонидан текширилиши жараёнида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. МСК имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар органларининг, адлия органларининг хатшунос экспертлари, мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Имзо варақалари танлаб олиш йўли билан ажратиб олинади. Бунда сайловчилар имзолари зарур сонининг камида 15 фоизи (6 000 таси) ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир сиёсий партияни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан) тенг нисбатда танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий одоб қоидаларига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юклатилган вазифаларни қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларда белгиланган ўз лавозим ваколатлари доирасида холисона, виждонан, сифатли бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарлар ва хизмат ахборотини тақдим этиш бўйича МСКда белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Эксперт гуруҳи аъзолари имзо варақасининг тўғри тўлдирилганлигига, тузатишларга йўл қўйилганига, ўчириб ёзилган тузатишлар борлигига, турли шахслар томонидан тўлдирилганлигига, ўхшаш имзолар борлигига, тасдиқланган тузатишлар борлигига эътибор берган ҳолда ҳар бир имзо варақасини кўздан кечиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Визуал текширувда нуқсонлар ёки шубҳали ҳолатлар аниқланган имзо варақалари пухтароқ, шу жумладан махсус асбоблар ёрдамида текшириш учун саралаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидаги имзолар ҳақиқий эмас деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахснинг номидан қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСК томонидан берилган имзо варақаларидан бошқа имзо варақаларида қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчининг имзоси ва у ҳақда маълумотлар қалам ва бошқа ёзув қуроли ҳисобланмайдиган воситалар билан киритилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо варақасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларга тузатишлар киритилган ҳолда қўйилган имзолар, башарти ушбу тузатишлар сайловчи ёки имзо варақасини тасдиқловчи шахслар томонидан қўшимча имзо билан тасдиқланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар МСК томонидан танлаб олинган имзо варақаларининг чорак қисмидан (1 500 таси) кўпроғини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига қайтарилади ва унга камчиликларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия томонидан МСКга тақдим этилган барча имзо варақалари текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сиёсий партиялар томонидан имзо варақаларидаги камчиликлар икки кунлик муддатда бартараф этилмаса ёхуд қўшимча имзо варақалари тақдим этилмаса, барча топширилган имзо варақаларидан ҳақиқий деб топилганлари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. МСКга камчиликлари бартараф этилиб (қўшимча тўпланиб), тақдим этилган имзо варақалари тўлиқ текширилади ва уларнинг ҳақиқий деб топилганлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низомнинг 23 ва 25-бандларида назарда тутилган олдиндан тақдим этилган ва қўшимча тақдим этилган имзо варақаларининг ҳақиқий деб топилганлари қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзолари сони белгиланган энг кам миқдор (40000)дан яна оз бўлиб чиқса, МСК сиёсий партияга сайловда иштирок этиш ҳуқуқини рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Текширув якунлангач, сиёсий партияни ёқлаб берилган имзо варақаларини тақдим этган ҳар бир сиёсий партия бўйича Эксперт гуруҳи томонидан Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш якунлари тўғрисида хулоса тузилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар имзолари қўйилган ва тақдим этилган имзо варақалари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчиларнинг текширилган имзолари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар имзоларининг ҳақиқий эмас деб топилган сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хулосанинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирон-бир тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хулосанинг нусхаси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Эксперт гуруҳи хулосалари МСК томонидан тегишли қарор қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Имзоларни такроран текшириш Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш ҳуқуқини рад этиш тўғрисида МСКнинг қарори қабул қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида МСК:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партияга Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этишга ижозат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ келмаганлиги учун Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш ҳуқуқини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. МСКнинг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
(сиёсий партия туман, шаҳар бўлинмаси раҳбарининг Ф.И.Ш. ва имзоси)
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 933-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўз кучини йўқотган деб топилган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари тўғрисида» 2004 йил 18 сентябрдаги 198-сон қарори 7-банди ва 7-иловаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида» 2009 йил 17 сентябрдаги 417-сон қарори 7-банди ва 7-иловаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 618-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошиси ва 4-иловаси.