03.10.2019 йилдаги 840-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудлардаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қаноатлантириш, ветеринария участкаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳани илм-фан ютуқлари асосида ташкил этиш, илмий асосланган инновацион услубларни жорий этиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этишни янада такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 декабрдаги 1044-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 09/19/1044/4240-сон)