30.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1027-2
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 30.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1027-2
Кучга кириш санаси
30.09.2019
1. «Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядлар тўғрисида»ги қарорни (рўйхат рақами 1027, 2001 йил 14 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 01/00-04/09-7387-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 5 апрелдаги 1, 34-сон «Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядлар тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1027, 2001 йил 14 апрель) ҳамда 2013 йил 26 мартдаги 19-П, 31-сон «Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1027-1, 2013 йил 4 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.