ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1027-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги 437-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1027-2, 30.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги 33-сон «Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 71-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 5 апрелдаги 1, 34-сон «Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Иқтисодиётдаги ноишлаб чиқариш тармоғидаги универсал касб мутахассислари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларга (рўйхат рақами 1027, 2001 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 март,
19-П-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 март,
31-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 194-модда)