27.09.2019 йилдаги 816-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини «Кексалар ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланиши маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда фуқаролар йиғинига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари бўйича масъул этиб белгиланади ҳамда «Фахрийлар кенгаши» фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини узоқ йиллик самарали фаолияти учун тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини доимий ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Вазирлик, Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кексалар маслаҳати» гуруҳларини доимий равишда ҳомийлик хайриялари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли дастурлар ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг таклифларини инобатга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳарлар ва зиёратгоҳларга саёҳатини уюштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорда белгиланган вазифалар амалга оширилишини ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
816-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъуллар

1.

«Кексалар маслаҳати» гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Малакали амалиётчи-мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Ишчи гуруҳи томонидан методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

15 ноябрь

3. Методик тавсияларни нашр эттириш ва жойларга етказилишини таъминлаш.

20 декабрь

2.

«Кексалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами»ни нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Тошкент давлат юридик университети

2. Ишчи гуруҳи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва халқаро тажрибани ўрганиш.

15 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва чоп эттириш.

20 декабрь

4. Тўпламларни жойларга етказилишини таъминлаш.

30 декабрь

3.

Мамлакатимизда кексаларнинг турмуш даражаси ҳамда сифатини ошириш мақсадида амалдаги қонунчилик ва халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиб, бугунги кунда учраётган муаммоларни таҳлил қилган ҳолда кекса авлод вакиллари, хусусан, ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси

2. Ишчи гуруҳи томонидан амалдаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

20 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш.

20 декабрь

4. Таклифни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этиш.

2020 йил январь

4.

Кекса авлод вакилларига яратилган имтиёзларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб, тўплам ҳолига келтириш, маҳалла раислари учун услубий қўлланма сифатида нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

20 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва чоп эттириш.

25 декабрь

4. Тўпламларни жойларга етказилишини таъминлаш.

2020 йил январь

5.

Барча ҳудудларда кекса авлод вакилларининг турмуш даражаси, ижтимоий ҳимояси, уларга тиббий хизмат кўрсатиш каби тегишли масалаларни назарда тутган ҳолда ижтимоий сўровлар ўтказиш.

1. Ижтимоий сўровлар ўтказиш учун ишчи гуруҳлар тузиш.

2019 йил 10 октябрь

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли масалаларни ўз ичига олган сўровлар шаклини ишлаб чиқиш ва барча ҳудудларда ижтимоий сўровлар ўтказиш.

15 октябрь — 30 ноябрь

3. Сўровлар натижаларини манфаатдор ташкилотлар билан муҳокама қилиш ва натижаларга кўра зарур чораларни амалга ошириш.

10 декабрь

6.

Кекса авлод вакиллари билан манзилли ишлаш бўйича «Кексалар ижтимоий ҳимояси» дастурини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2019 йил 5 ноябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳ томонидан кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

30 ноябрь

3. Ўрганиш натижалари асосида дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

10 декабрь

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

20 декабрь

7.

Кексалар орасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни тарғиб қилиш, уларда саломатлик учун масъуллик туйғусини юксалтириш орқали инсон умрини узайтиришга кўмаклашишга қаратилган «Соғлом ва муваффақиятли қарилик» концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 5 ноябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Ишчи гуруҳи томонидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

30 ноябрь

3. Концепция лойиҳасини манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

25 декабрь

8.

Кексалар учун назарда тутилган ёшга доир пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аниқланган ҳолатлар бўйича манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда таъсирчан чораларни кўриш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

20 декабрь

3. Салбий ҳолатлар кузатилган маҳаллаларда зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга оширилган ишларни ҳар ҳафтада секторларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилиш.

доимий

4. Ўрганиш натижалари асосида амалдаги тизимларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2020 йил 20 январь

5. Ишлаб чиқилган тизимни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

2020 йил 1 февралдан бошлаб

9.

«Муваффақиятли кексаликнинг 50 кафолати» номли кекса авлод вакиллари ўқиши учун тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиботини олиб бориш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 10 октябрь

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Ишчи гуруҳи томонидан тавсия этиладиган 50 номдаги китоблар рўйхатини шакллантириш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.

25 октябрдан бошлаб доимий

10.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини янада ошириш, уларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари марказлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар (хизмат кўрсатиш) ташкил этиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 30 октябрь

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва режа асосида ўтказилишини ташкил этиш.

15 ноябрдан бошлаб доимий

3. Аниқланган муаммо ва таклифларни манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда муҳокама қилиб, натижаси бўйича зарур чораларни кўриш.

режа асосида

11.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож қатлам учун тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, уролог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат таркибда «Тиббиёт автобуси» ташкил этиб, маҳаллаларда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил этиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи шакллантириш.

2019 йил 10 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож кексалар?инг рўйхати?и ҳудудлар кесимида шаклла?тириш.

25 октябрь

3. Тиббий кўрик ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва масъул ташкилотлар билан келишиш.

30 октябрь

4. Тасдиқланган режа-жадвал асосида тиббий кўрикларни ўтказиш.

режа асосида

12.

Республикадаги мавжуд барча клиникаларга ҳар йили беш нафардан тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларни ҳар олти ойда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича бириктириш юзасидан зарур чораларни кўриш.

1. Тиббий кўрик ўтказиш имкониятига эга бўлган клиникалар рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

2019 йил 15 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

2. Тиббий кўрик ва тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларнинг рўйхатини тузиш.

15 ноябрь

3. Тиббий ёрдамга эҳтиёжманд кексаларни тавсия асосида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш.

30 ноябрь

13.

Кекса авлод вакиллари, нуронийларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибаси, амалий билим ва кўникмаларини ёшларга тарғиб этиш учун умумтаълим мактабларида учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда умумтаълим мактабларида учрашувлар ва тарбиявий соатларни ташкил этиш бўйича намунавий режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 10 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси

2. Кекса авлод вакиллари, нуронийларни ҳудудлар кесимида жойлардаги умумтаълим мактабларига бириктириш.

25 октябрь

3. Режага асосан жойларда тадбирларни ташкил этиш.

режа асосида

14.

«Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг энг фаол аъзоларини доимий равишда белгиланган тартибда «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиб бориш.

1. «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари аъзоларининг фаолияти юзасидан мониторинг ишларини ташкил этиш ва энг фаол аъзоларни саралаб олиш.

2019 йилдан бошлаб ҳар ярим йилда

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Гуруҳлардан саралаб олинган энг фаол аъзоларга кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан тавсия бериб бориш.

белгиланган муддатларда

15.

Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида тонги жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, «Ҳар куни 5 минг қадам» шиори остида пиёда юриш марафонларини уюштириш.

1. Манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 25 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Ишчи гуруҳи томонидан жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.

1 — 30 ноябрь

3. Жойлардаги тадбирларни режалаштириш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига мунтазам равишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.

2019 йил 1 декабрдан бошлаб доимий

16.

Кекса авлод вакилларининг миллий қиёфаси ҳамда ибратли фахрийлар образини ифодалайдиган бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, телесериаллар ва спектаклларни тайёрлаш ва намойиш этиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи-ижодий гуруҳ тузиш.

2019 йил 10 октябрь

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2. Ишчи-ижодий гуруҳ томонидан намойиш этиладиган фильмлар, телесериаллар ва спектакллар режасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотларнинг қўшма қарори асосида тасдиқлаш.

1 — 30 ноябрь

3. Режа асосида бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, телесериаллар ва спектаклларни тайёрлаш ва эфирга узатиш.

режа асосида

17.

Кекса авлод вакилларининг театр ва музейларга ташрифларини имтиёз асосида ташкил этиш

1. Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда театр ва музейларга ташрифларни ташкил этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 25 октябрь

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Театр ва музейларга борувчиларнинг рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

5 ноябрь

3. Белгиланган муддатларда театр ва музейларга ташрифларни амалга ошириш.

режа асосида

18.

«Кексалар ҳафталиги» доирасида қуйидаги тадбирларни ташкил этиш:

«Кексалик — ҳаётнинг ажиб фасли» мавзусида кўргазма;

«Кексалар ва фахрийларга эътибор, уларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида илмий-амалий семинар;

маҳаллаларда «Бобом, бувим ва мен китобхон» шиори остида китобхонлик акциялари;

маҳаллаларда «Кекса авлод оилавий ажримларга қарши», «Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ» мавзуларида тарғибот тадбирлари;

таълим муассасаларидаги маънавият соатларида ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида «Нуронийлар ёшлар нигоҳида» мавзусида учрашувлар, кўрик-танловлар ва расмлар кўргазмаларини ташкил этиш;

кекса авлод вакилларининг театр ва музейларга ташрифларини имтиёз асосида ташкил этиш.

1. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2019 йил 25 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Байрам тадбирларини ўтказиш бўйича режа-дастур ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

30 сентябрь

3. Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва тадбирларга маҳаллалардаги барча кекса ҳамда фахрийларни қамраб олиш.

1 — 7 октябрь

4. Байрам тадбирларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

режа асосида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг (кейинги ўринларда Гуруҳ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гуруҳ жисмоний шахсларнинг ихтиёрийлигига асосланиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаши органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳудудий (вилоят, туман (шаҳар)) бўлимлар (кейинги ўринларда — вазирлик, ҳудудий бўлимлар) ҳузурида ҳамда фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гуруҳ қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гуруҳ тўғрисидаги низом тегишли вазирлик, ҳудудий бўлимлар бошқаруви ҳамда фуқаролар йиғинлари қарори билан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гуруҳ ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гуруҳнинг асосий мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гуруҳнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда кенг фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гуруҳнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда фуқаролар йиғинига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалга оширилишида фаоллик кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишини олдини олиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик муносабатини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, муваффақиятли қариш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш каби тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларнинг амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишини назорат қилиш;
(8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш, пенсия ёшидаги кишилар учун меҳнат ярмаркалари ташкил этилишига кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғамхўрлик» марказлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш;
(8-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича маҳаллада тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга мунтазам саёҳатлар уюштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гуруҳ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ижтимоий-маънавий вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гуруҳнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғинларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни миллий менталитетимизга мос руҳда тарбиялаш, уларда кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш, ножўя қилмишлар ва урф-одатларимизга зид хатти-ҳаракатлардан қайтаришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускор, фидойи кексаларни «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинларига мурожаат этган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, келиб тушган мурожаатларни таснифлаш асосида халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратдан келиб чиқиб, ўз мажлислари ва тадбирларига давлат органларининг масъул ходимларини таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда кексаларнинг муаммоларини, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, бартараф этиш бўйича масъулларга тавсия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Гуруҳнинг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гуруҳлар қуйидаги таркибда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика гуруҳи — вазирликлар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган, муайян тармоқ тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшган, катта ҳаётий ва амалий тажриба ҳамда маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича мустақил таклифларга эга ижтимоий фаол жамоат арбоблари, олимлар ва экспертлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва туман (шаҳар) гуруҳлари — муайян соҳада раҳбарлик лавозимларида ишлаган, катта ҳаётий ва амалий тажрибага, маҳалланинг мавқеини юксалтириш бўйича амалий таклифларга эга бўлган, юқори обрў-эътиборга сазовор кишилар, олимлар, ижодкорлар ва экспертлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла гуруҳлари — маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, кишиларни ортидан эргаштира олиш малакасига эга бўлган, аҳоли орасида обрў-эътиборли, бошқаларга ибрат бўладиган кекса авлод вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамоатчилик тузилмаси 15 — 20 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилиб, тегишли кенгашлар бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Гуруҳнинг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гуруҳ раҳбари тегишли бошқарув раислари тавсиясига кўра гуруҳ аъзолари орасидан сайланиб, гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гуруҳ бир ойда бир марта (зарурат бўлганда навбатдан ташқари) чақиртирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гуруҳ томонидан муҳокама этилган масалалар баённома тарзида расмийлаштирилади ҳамда тегишли кенгашларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гуруҳ фаолиятини тегишли кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлик ва ҳудудий бўлимларининг тегишли бўлимлари тузилма фаолиятини самарали ташкил этишга услубий ҳамда амалий жиҳатдан кўмаклашади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гуруҳларнинг чораклик фаолияти юзасидан ҳудудий бўлимлар, ярим йиллик ва йиллик фаолияти эса ҳудудий бўлимларнинг ҳисоботига кўра вазирлик томонидан мониторинг қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гуруҳ аъзолари пенсияга чиққунга қадар фаолият кўрсатган соҳаси бўйича тармоқларга бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Республика гуруҳи аъзолари ҳудудларга мувофиқлаштирувчи сифатида бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Гуруҳлар ўз фаолияти доирасида вазирлик ва ҳудудий бўлимлар бошқаруви олдида ҳисобдордир.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш юзасидан тегишли ҳудудий бўлимлар бошқаруви раисларининг шахсий масъуллиги белгиланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2019 й., 09/19/816/3823-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)