21.09.2019 йилдаги 791-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги «Сурхонгеология» давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини тезкор аниқлаш ва шу орқали ҳудудда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш ҳамда вилоятда бажарилаётган геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги «Ҳисоргеология» давлат корхонасининг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида «Сурхонгеология» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Сурхонгеология» давлат корхонасининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, ҳудудда фойдали қазилмаларнинг янги турларини ва уларнинг саноатбоп конларини аниқлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун замин яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича узоқ, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда геология-қидирув ишларининг самарали бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларини бажаришда замонавий техника ва технологияларни, жаҳонда эътироф этилган илғор услубларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириш, замонавий билим олишлари ва тажриба орттиришлари учун кенг имкониятлар ва зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнатни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Сурхонгеология» давлат корхонасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, корхонанинг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш йиллик давлат дастурлари доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ҳисоб рақамлари маблағлари, хўжалик шартномаларидан олинган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхонгеология» давлат корхонасининг ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган фаолияти йўналишлари ва асосий вазифалари самарали бажарилишини таъминлашга йўналтирилган уставини ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 нафардан иборат тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сурхонгеология» давлат корхонасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини ва кейинчалик унинг самарали фаолиятини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳисоргеология» давлат корхонасининг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси объектларида фойдаланилаётган асосий воситалар ва товар-моддий бойликларини «Сурхонгеология» давлат корхонасига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Сурхонгеология» давлат корхонаси томонидан жорий йилда геология-қидирув ишлари 2019 йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш давлат дастурида назарда тутилган Сурхондарё вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида бажарилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Сурхонгеология» давлат корхонаси маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини жойлаштириш учун Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ва унга яқин ҳудуддаги мавжуд бўш турган бино-иншоотлар ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқаров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
791-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2019 й., 09/19/791/3795-сон)