Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БАЪЗИ КАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 26 май,
247-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон мактаб ўқувчиларининг «Ёш куч» Кўнгилли спорт жамияти Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1977 йил 14 июлдаги 463-сонли қарори.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсофпрофнинг «Ўзбекистон ССР «Пахтакор» кўнгилли қишлоқ спорт жамиятини Бутуниттифоқ Касаба союзи — кооператив «Урожай» кўнгилли спорт жамиятининг Ўзбекистон Республика «Пахтакор» ташкилотига айлантириш тўғрисида» 1982 йил 15 декабрдаги 797-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 12-сон, 42-модда).
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон мактаб ўқувчиларининг «Ёш куч» Кўнгилли спорт Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1986 йил 10 сентябрдаги 448-сон қарори.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети, Узпроф ва Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитетининг «Республика футбол, спортнинг бошқа ўйин турларини бошқаришни СССР Министрлар Совети, ВЦСПС ва ВЛКСМ Марказий Комитетининг 1988 йил 2 августдаги 945-сон қарорига мувофиқ янада такомиллаштириш тўғрисида» 1988 йил 18 октябрдаги 370-сон қарори 2-бандининг тўртинчи, олтинчи хатбошилари.