Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999 25.05.1992 йилдаги 246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.05.1992 йилдаги 246-сон
Кучга кириш санаси
25.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунини такомиллаштириш, шунингдек, ерга оид низоларни тўғри ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 25 майдаги 246-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўртасидаги ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари бўйича низоларни қўзғатиш, қараб чиқиш ва ҳал этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикасида ерга оид низоларни қўзғатиш, қараб чиқиш ва ҳал этиш тартиби Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ер эгалари ёки ердан фойдаланувчи колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган бошқа давлатларнинг фуқаролари, чет эллик ҳуқуқий шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ерга оид низоларда томонлар бўла оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ер тузиш хизмати билан ҳамкорликда ерга оид низони тартибга келтиришнинг зарур чора-тадбирларини кўрганларидан кейингина бу низо давлат бошқарувининг тегишли органларига ҳал этиш учун ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлардан ҳар бири ерга оид низолар ҳал этилаётганда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги ерга оид низолар ноҳия ҳокимлари ва тегишли суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ерга оид муносабатлар билан боғлиқ бўлган мулкий низолар суд ёки ҳакамлик суди томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳоли яшайдиган қишлоқ жойлардаги ёки шаҳар посёлкалари ҳудудидаги фуқаролар ўртасидаги ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш масалалари бўйича низолар тегишли халқ депутатлари қишлоқ ва посёлка Кенгашларининг ижроия қўмиталари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шаҳарлар ҳудудида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларида давлат, жамоа корхоналари, муассасалари, ташкилотлари билан фуқаролар ўртасидаги, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги низолар шаҳар ҳокими томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Якка тартибда қурилган иморатларга бирга эгалик қилувчилар ўртасида пайдо бўлган шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларда умумий ер участкасидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низолар тегишли судлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ноҳия ҳудудидаги ноҳияга бўйсунувчи колхозлар, совхозлар, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасидаги, шунингдек, қайд этиб ўтилган ҳуқуқий шахслар билан фуқаролар ўртасидаги ерга оид низолар ноҳия ҳокими томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Томонлардан бири республикага ёки иттифоққа бўйсунувчи корхона, муассаса ва ташкилот ҳисоблангандаги низолар ҳамда бир вилоят турли ноҳияларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўртасидаги низолар вилоят хокими томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Турли вилоятларнинг ёки вилоятлардан бирининг ва Қорақалпоғистон Республикасининг корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ўртасидаги низолар, шунингдеқ, томонлардан бири чет эллик ҳуқуқий шахс ва фуқаро, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланганда низолар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикасининг колхозлари, совхозлари, бошқа давлат, жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг бошқа давлатлар ҳудудидаги ерларга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ерга оид низолари, шунингдек, колхозлар, совхозларнинг, бошқа давлат жамоа корхоналари, муассасалари ва бошқа давлатлар корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ерларга эгалик қилиш ёки у ерлардан фойдаланиш масалалари бўйича низолари Ўзбекистон Республикаси, манфаатдор мустақил давлат вакилларидан иборат тенг ҳуқуқлилик асосида алоқадор органлар билан тузиладиган комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЕРГА ОИД НИЗОНИ ҚЎЗҒАТИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ерга оид низолар томонлардан бирининг давлат бошқарувининг тегишли органларига берган аризаси бўйича қўзғатилади, бу орган аризани кўриб чиқишга ваколатли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларда ерга оид низоларни қўзғатиш, қараб чиқиш ва шикоят қилиш тартиби — Ўзбекистон Республикасининг гражданлик- процессуал қонунчилиги билан, ҳакамлик судларида эса — хўжалик низоларини кўриб чиқиш қоидалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза юборилаётган органнинг номи, ариза жўнатилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низонинг келиб чиқиш сабаблари ва аризачи томонидан ерга оид низони бартараф этишга эришиш учун кўрилган чоралар ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга оид низонинг моҳияти, даъво қилинаётган талабнинг ҳолатлари ва далиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян вазиятлардан келиб чиқиб аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа-картография материали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга оид низони олдиндан кўриб чиқиш баёнлари, хатлар, актлар, хулосалар ва бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур ерга оид низога алоқадор бошқа маълумотлар, маълумотномалар, далиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг асл нусхаси, шунингдек, уларнинг нусхалари ёки кўчирмалари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан белгиланган тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза ушбу Низом билан ва амалдаги қонунлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, у қараб чиқилмай қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат бошқарувининг тегишли органи аризани 5 кун муддат ичида қараб чиқади ҳамда ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалаларига оид низоларни ҳал этиш бўйича материалларни ўрганиш ва тайёрлаш учун комиссия тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ноҳия ва вилоят комиссиялари таркибига қуйидаги шахслар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳия ёки вилоят ҳокимининг ўринбосари — комиссия раиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузиш хизматининг ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда комиссия ишига бошқа мутахассислар ҳам жалб этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларда ва шаҳар посёлкаларида ерга оид низоларни ҳал этиш бўйича материаллар тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатлар комиссияси томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ерга оид низоларни кўриб чиқишда томонларга алоқадор юқори турувчи органлар қатнашиши мумкин, бунда улар бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда ҳудуднинг зарур топографик, тупроқ ва бошқа хусусиятларини тадқиқ этиш учун ер тузиш экспертизаси тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ўтказишни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан давлат ер тузиш ташкилотларига топшириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда экспертиза томонларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади ва бу ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш муддати низо қўзғатилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги лозим, ушбу Низомнинг 13 ва 17-бандларида кўрсатилган низолар бундан мустаснодир, бу низолар учун муддатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ерга оид низоларда қатнашувчи томонлар ерга оид низони ҳал этишга тааллуқли бўлган материаллар билан танишиб чиқиш, улардан кўчирмалар олиш, ерга оид низолар кўриб чиқилаётганда қатнашиш, ҳужжатлар ва бошқа далилларни тақдим этиш, илтимосномалар бериш, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, бошқа томоннинг илтимосномасига, важларига ва мулоҳазаларига эътироз билдириш, ерга оид низо бўйича қарорларнинг нусхасини олиш ва норози бўлган ҳолларда ушбу қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ерга оид низоларни қараб чиқаётган орган ёки комиссия чақиртирганида томонлар келишга, масаланинг моҳияти юзасидан мавжуд материаллар, маълумотлар ва тушунтиришлар беришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ерга оид низолар комиссия томонидан манфаатдор томонлар иштирокида кўриб чиқилади, томонларга низо кўриб чиқиладиган вақт ва жой 3 кун аввал маълум қилиниши керак. Томонлардан бири келмай қолса, агар ундан бу иш унинг иштирокисиз кўриб чиқиш хусусида ариза тушмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш кечиктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи марта чақиртирилганда томонларнинг узрли сабаб бўлмагани ҳолда келмаслиги ерга оид низонинг кўриб чиқилишини тўхтатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия зарур ҳужжатлар, ерларни ҳисобга олишнинг график материаллари билан танишиб чиқиш ва маслаҳатлашиш учун турли тармоқлар, илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг ходимларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агар шу материаллар ерга оид низоларни манфаатдор томонларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш имкониятини берса, комиссия томонлар билан келишилган ҳолда низони уларнинг вакилларини чақиртирмай кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Томонлар муросага келиб қолган ҳолларда уларнинг биргаликдаги ёки иш қўзғатган томоннинг илтимосномасига кўра ерга оид низонинг кўриб чиқилиши тўхтатилади. Бироқ ерга оид низони кўриб чиқаётган комиссия корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқларига риоя этиш қисмидаги муросага келиш шартларини текшириши мумкин. Агар бу шартлар бузилган бўлса, давлат бошқаруви тегишли органининг қарори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш натижалари комиссия томонидан ҳужжатлаштирилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга оид низо қараб чиқилган сана ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низони кўриб чиқишда иштирок этган раис, комиссия аъзолари, томонларнинг вакиллари ва бошқа шахсларнинг фамилияси ва лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга оид низонинг моҳияти, комиссия хатти-ҳаракатларининг тафсилоти, қарор қабул қилиш чоғида комиссия амал қилган экспертиза хулосалари, далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиянинг хулосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова этилаётган материаллар ва ҳужжатларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раис ва комиссия аъзоларининг имзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия тайёрланган материалларни давлат бошқаруви тегишли органига кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЕРГА ОИД НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ВА УЛАР УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ерга оид низоларни ҳал этиш давлат бошқаруви тегишли органининг қарори билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга оид низо моҳиятининг қисқача баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ер Қонунининг бошқа меъёрий ҳужжатларига асосланган ҳолда кўриб чиқилаётган масалага доир хулосалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерга оид низони бартараф этиш учун томонлар кўриши лозим бўлган муддатлар ва уларнинг амалда бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ерга оид низолар бўйича қарорлар манфаатдор томонларга тарқатилади, зарур бўлган ҳолларда эса улар қабул қилинганидан сўнг узоғи билан беш кун муддат ичида давлат органларига ҳам тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Халқ депутатлари қишлоқ ва посёлка Кенгашлари ижроия қўмиталарининг, шунингдек, шаҳарлар, ноҳиялар ва вилоятлар ҳокимларининг ерга оид низолар бўйича қарорлари устидан давлат бошқаруви юқори органларига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи, давлат бошқаруви юқори органининг ерга оид низо бўйича қарорига норози бўлса, бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бунинг учун томонлардан бири фуқаро ёки колхоз (бошқа жамоа корхонаси) бўлиши керак, ерга оид низо давлат корхонаси, муассасаси, ташкилоти ўртасида келиб чиқса уни ҳакамлик суди кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қарор устидан шикоят қилиниши унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерга оид низо юзасидан чиқарилган қарорнинг ижроси бу қарорни чиқарган орган ёки юқори турувчи орган томонидан тўхтатиб қўйилиши ёки кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ерга оид низоларни кўриб чиқиш чоғида комиссия илгари шу масала юзасидан қабул қилинган қоидалар ва қарорларни ҳисобга олмаган ҳолда, ерни эгалик қилишга ёки фойдаланишга топшириш тўғрисида алоқадор органлар қабул қилган қоидалар ва қарорларга амал қилади.