27.08.2019 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ишбилармон доиралар вакиллари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаролик шартлари асосида ва ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа Томон давлатига ишбилармонлик мақсадлари билан ташриф буюриш истагида бўлган Томонлар давлатларининг ишбилармон доиралари вакиллари учун визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган жараёнини жорий қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсади учун «ишбилармон доиралар вакиллари» деганда, Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ қонуний тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган Томонлар давлатларининг фуқаролари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасига ишбилармонлик мақсадлари билан ташриф буюрадиган Хитой томони ишбилармон доиралари вакилларига 6 (олти) ой муддатга қадар бўлган кўп марталик визаларни таклиф этувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ визаларни расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан эътиборан 5 (беш) иш куни ичида (ҳужжатлар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаган ҳолда) расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Хитой Халқ Республикасига ишбилармонлик мақсадлари билан ташриф буюрадиган Ўзбекистон томони ишбилармон доиралари вакилларига 6 (олти) ой муддатга қадар бўлган кўп марталик визаларни аризачи томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига Хитой Халқ Республикаси қонунчилигига мувофиқ визаларни расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан эътиборан 5 (беш) иш куни ичида (ҳужжатлар қабул қилинган кунни ҳисобга олмаган ҳолда) расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча кўриб чиқиш зарурияти билан боғлиқ бўлган истисно ҳолларда, визаларни расмийлаштириш муддатлари юқорида кўрсатилган муддатлар билан чекланмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, бошқа Томон давлатининг ишбилармон доиралари вакилларига 6 (олти) ой муддатга қадар бўлган кўп марталик визаларни бошқа Томон давлати Ташқи ишлар вазирлиги ёки дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг тегишли таклиф этувчи ташкилот таклифномаси илова қилинган расмий нотаси бўйича ҳам расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати мазкур Битим имзоланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида Томонлар ўртасида вербал ноталар алмашиш йўли билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонлар давлатларининг ваколатли органлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой томонидан — Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим бир Томон давлати ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланмайдиган бошқа Томон фуқароларининг киришини тақиқлаш ёки бўлиб туришини чеклаш бўйича Томонларнинг ҳуқуқларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган фуқаролари бошқа Томон давлатининг қонунчилиги ва қоидаларига, шу жумладан, хорижий фуқароларнинг кириш, чиқиш ва бўлиб туриш тартибига риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудуди бўйлаб халқаро йўловчи қатнови учун очиқ бўлган ёки иккала Томон ўртасида келишилган ўтказиш пунктлари орқали кирадилар, чиқадилар ва транзит ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим амал қилишини миллий хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартиби, аҳолининг хавфсизлиги ва соғлиғини сақлаш сабаблари бўйича вақтинчалик, қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чораларни кўрувчи Томон бошқа Томонни имкон қадар қисқа муддатларда, бироқ 24 (йигирма тўрт) соатдан кечиктирмаган ҳолда, ушбу чораларни қўллаш ва тегишлича уларни бекор қилиш ҳақида дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилигига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш бўйича низо ва келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Томонлар уларни икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган санадан эътиборан ўттиз кундан сўнг кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги расмий хабарномасини олган санадан бошлаб тўқсон кун ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пекин шаҳрида 2019 йил 27 августда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, хитой ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)