Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг
Қарори
Мирзаобод туманида махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари»нинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 30-сон, 368-модда) 118-банди, 2015 йил 30 октябрдаги «Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 306-сонли қарори ва Сирдарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 2018 йил 17 октябрдаги 489-сон «Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар таърифларини белгилаш тўғрисида»ги қарори 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:
1. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 2018 йил 17 октябрдаги 489-сон «Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар таърифларини белгилаш тўғрисида»ги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мирзаобод туман ҳудудидаги марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан ичимлик суви билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳудудлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мирзаобод туман аҳолисига тоза ичимлик сувини локал сув тизимларидан махсус автотранспорт билан етказиб бериш тартиби, аниқ муддатлари ва миқдори жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1- ва 2-иловалар берилмайди.
4. Сирдарё вилоят «Сувоқава» давлат унитар корхонаси Мирзаобод туман филиали (Ш. Шаимов)га мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан, қуйидагиларни бажариш мажбурияти юклатилсин:
тоза ичимлик сувини махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етказиб беришни таъминлаш;
истеъмолчиларга етказиб берилган тоза ичимлик суви ва қабул қилинган оқова сув бўйича ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш;
туман ҳокимлигига бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳар ойнинг 5 санасига қадар ҳисобот тақдим этиш.
5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Э. Эрназаров) ҳамда туман «Мирзаобод» газетаси (И. Султонова)лар мазкур қарорнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига электрон шаклда жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
6. Қарор расмий нашрларда эълон килинган кундан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Э. Маҳманазаров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. АБДУЛЛАЕВ
Мирзаобод т,
2019 йил 24 январь,
166-сон