16.09.2019 йилдаги ПҚ-4453-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг турлари ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг 80 фоиздан кўпроғини ва ип калаванинг 45 фоиздан кўпроғини қайта ишлаш бўйича қувватларни яратиш, шунингдек, 2018 йилда тайёр маҳсулот экспорт ҳажмини 1,6 миллиард АҚШ долларига етказиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун берилган имтиёзлар ва преференциялар маҳаллий тайёр чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 6 фоизга ва краст босқичидаги чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 44 фоизга ошириш имконини яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга жаҳон бозорларидаги рақобатнинг кучайиши, технологияларнинг ривожланиши ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг камайтирилиши ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини талаб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноатнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали биринчи навбатда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 07/22/143/0166-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган мақсадли параметрларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлашга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга ва уларни янгидан ишга тушираётган ташкилотлар ҳамда терини қайта ишловчи ва чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади;
(3-банднинг тўртинчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 07/22/143/0166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан 2018 — 2020 йиллар ҳосилидан пахта толасини маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида миллий валютага сотиш маҳсулот юклаб жўнатилган кундан 90 кун мобайнида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда 35 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзпахтасаноат» АЖга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига сотиш назарда тутилган пахта тозалаш заводлари ва тайёрлов масканларининг баҳолаш қийматидан қуйидаги чегирмаларни тақдим этиш масаласида пахта тозалаш заводларининг бошқарув органларида ташаббус билан чиқиш тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил мобайнида тўланганда — 50 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йил мобайнида тўланганда — 40 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йил мобайнида тўланганда — 30 фоиз миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда пахта тозалаш заводлари ва тайёрлов масканларининг чегирмаларни ҳисобга олган ҳолдаги баҳоси уларнинг баланс қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг пахта хом ашёсини етиштириш бўйича харажатларини молиялаштириш учун 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар фақат 11 ой ўтганидан сўнг қайтарилади, ҳар бир транш учун қайтариш муддатини ҳисоблаш эса пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига маблағлар келиб тушган пайтдан бошланади. Худди шундай тартиб тижорат банклари томонидан Жамғарма кредит ресурсларини қайтаришда ҳам қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта уруғлик чигитини ишлаб чиқариш пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари томонидан мустақил амалга оширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластери доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган пахта толасини сертификатлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банкларига пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиб олишни молиялаштириш учун валюта кредит линиялари жалб қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси келгуси йил учун пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлари бўйича жойлаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорлари олдинги йилнинг 1 октябридан кечиктирмасдан қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминотлар учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркининг буюртманомаларига биноан «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида замонавий тозалаш иншоотлари қуришни ва мавжудларини модернизация қилишни молиялаштириш учун донор мамлакатлар, халқаро ҳамда хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро молия институтлари, хорижий давлатлар банк тузилмаларининг техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига маҳаллий тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг доимий фаолият кўрсатувчи кўргазма майдончасини ташкил қилиш учун Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 44-б уй манзилида жойлашган уч қаватли бинони унга туташ ҳудуди билан баланс қийматида топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 октябрдаги «Тўқимачилик саноати хом ашё базасини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3314-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4453-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

2019 йил (кутилаётган)

Прогноз

2025 йилга ўсиш

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

I.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми

млн долл.

4 325,5

5 861,6

8 058,2

11 319,3

12 514,1

13 764,6

15 028,5

3,5 марта

1.

Ип-калава,

шундан бўялган ва аралаш

минг тн

623,7

770,3

921,4

930,2

974,3

990,3

1 032,5

2,7 марта

182,5

223,6

248,5

276,0

413,0

463,8

470,5

2,6 марта

2.

Тайёр ип-газлама, жами:

шу жумладан пахтадан ташқари тайёр ип-газламалар (аралаш, синтетик, жунли, жун-пахмоқ аралашмали, адёлбоп, декоратив мебелбоп, техник, махсус ип-газламалар)

млн кв. м.

471,0

963,4

1 061,9

1 237,9

1 253,4

1 364,2

1 425,9

3 марта

130,3

223,6

248,5

276

413,6

463,8

470,5

3,6 марта

3.

Тайёр трикотаж мато

минг тн

174,8

227,5

350,0

406,8

520,0

540,0

546

3,1 марта

4.

Тикув-трикотаж маҳсулотлари

млн дона

790

1 070,6

1 680

2 850

2 248,3

3 080,0

3 205,3

4,1 марта

5.

Тўқимачилик галантереяси

млрд сўм

72

106,5

156,8

191,6

221,3

278,1

360,5

5 марта

6.

Пайпоқ маҳсулотлари

млн жуфт

260,8

312,4

325,9

409,3

415,1

421,8

427

1,6 марта

II.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми

млн долл.

2 156,4

2 703,3

3 130

3 908,3

4 760,00

5 731,9

7 075,00

3,3 марта

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Мақсадли параметрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 07/22/143/0166-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

бошланиши

якунланиши

I. Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари ишлаб чиқариши учун маҳаллий хом ашё базасини кенгайтириш

1.

Маҳаллий хом ашё асосида тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд салоҳият ва имкониятлар тўғрисида маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), ТИВ (А. Комилов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев), ССП (А. Икрамов)

2.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари корхоналарида замонавий тозалаш ва канализация иншоотлари мавжудлигини мониторинг қилиш.

2019 йил январь

2020 йил март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

3.

Замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини комплекс қуриш ва уларга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари корхоналарини улаш.

2020 йил январь

2021 йил декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев,) «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

4.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари инвесторларига ер майдонлари ажратишда, ушбу ерларни қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқариш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги йўқотишларни, истисно тариқасида, кечиктириб қоплаб берилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

5.

Жисмоний шахслардан чарм хом ашёсини харид қилишда чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналари маҳсулотларига қўшимча қиймат солиғини ҳисоблашнинг махсус тартибини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), ДСҚ (Б. Мусаев), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

6.

Вазирлар Маҳкамасига рухсатномасиз ва ветеринария, ветеринар-санитария қоидалари ва нормаларини бузган ҳолда қорамолларни сўйиш фаолияти билан шуғулланганлик учун маъмурий жарима миқдорларини ошириш тўғрисида таклиф киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Давлат ветеринария қўмитаси (Б. Норқобилов),
«Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

7.

Вазирлар Маҳкамасига истисносиз барча пахта тозалаш заводларида пахта толасини мажбурий давлат автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва маркировкалаш тизимини жорий этиш, бунда бошланғич босқичларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларида пахта тозалаш заводлари ва тайёрлов масканларида пахта хом ашёсини қабул қилишни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

8.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва пахта толасини етиштириш бўйича кластерларнинг харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредит ресурслари ставкаларини, шунингдек, ушбу кредит ресурсларини сўндириш муддатларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларнинг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган даражага келтириш мақсадида қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев),

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

II. Импортни оптималлаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва маркетинг

9.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини қуйидаги йўналишларда чуқур таҳлил қилиш:

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ва модернизация қилиш самарадорлиги;

мавжуд ва режалаштирилаётган ишлаб чиқариш технологияларининг замонавий талабларга мувофиқлиги.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

10.

Фурнитуралар (тўғноғичлар, тўқимачилик ёрлиқлари, тугмалар, иплар ва ҳ.к.), аксессуарлар ишлаб чиқариш қувватларини оширишни таъминлаш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

11.

Республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари импортини қисқартириш бўйича йиллик амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров),
«Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

12.

Инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш.

доимий равишда

доимий равишда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев)

13.

Инвестиция лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.

доимий равишда

доимий равишда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

14.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозор конъюнктурасини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ривожланиш тенденцияларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари кўмагида ўрганиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев),
ТИВ (А. Комилов)

15.

Салоҳиятли хорижий харидорлар ва инвесторларни таклиф этган ҳолда «Uzcharmexpo» 11-Халқаро кўргазмасини ўтказиш.

2019 йил октябрь

2019 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

16.

Машҳур халқаро тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни, жумладан франчайзинг шартномалари асосида жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

17.

Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг ихтисослашган халқаро тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари кўргазмалари ва хорижий тендерларда иштирок этишида кўмаклашиш орқали илгари суриш.

доимий равишда

доимий равишда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),
ТИВ (А. Комилов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров),
«Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

18.

Йирик харидорлар буюртмалари асосида жозибадор шартларда етказиб бериладиган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт олди мақсадли молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банклардан камида 100 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини жалб қилиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

19.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзчармсаноат» уюшмасининг веб-сайтларида ишлаб чиқарилаётган, экспорт ва импорт қилинаётган ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар бўйича ахборотларни, шунингдек, соҳани ривожлантириш бўйича ахборот-таҳлилий материалларни, тармоқ корхоналарини ташкил этиш ва бошқариш, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тегишли рухсатномаларни олиш бўйича методик қўлланмаларни жойлаштириш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

20.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг онлайн маълумотлар базасини яратиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев),
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

21.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини республика ҳудудига ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибалар асосида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

ДБҚ (А. Асамов),
ДСҚ (М. Мирзаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

22.

Пахта толасига талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган ҳамда халқаро бозордаги ҳақиқий нархларга мос келадиган нарх белгилашнинг янги механизмини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

23.

Экспорт қилинган товарлар (ишлар ва хизматлар) бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тўланган жарималарнинг бир қисмини, муддати ўтган қарздорликни тўлиқ сўндириш шарти билан қайтариб бериш тизимини жорий қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), ДСҚ (Б. Мусаев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

III. Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга инновациялар ва халқаро стандартларни жорий этиш

24.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғига инновацияларни жорий этиш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

25.

Ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқларини жорий этиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

26.

Иккиламчи хом ашё ресурсларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

27.

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги халқаро стандартларни ўрганиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Каттаходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

28.

Амалдаги стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритиш.

2019 йил декабрь

2020 йил январь

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Каттаходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

29.

Инновацион, энергия самарадор, энергия тежамкор и импорт ўрнини босувчи материаллар ва технологияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш.

2020 йил январь

2020 йил февраль

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И.Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф.Бобоев)

30.

Пахта толаси ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясини такомиллаштиришни инобатга олган ҳолда илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича стандартларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, пахта толасини мажбурий сертификатлаш тарифларини пасайтириш бўйича чоралар кўриш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Каттаходжаев), Агроинспекция ( М. Эсанов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

IV. Корхоналарни ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, замонавий ресурс тежамкор технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш, тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш

31.

Тармоқ корхоналарининг ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминланганлик ҳолатини, шунингдек, мамлакат ҳудудларида зарурий инфратузилмалар мавжудлигини ялпи хатловдан ўтказиш.

2019 йил сентябрь

2020 йил март

Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

32.

Қўшимча қувватларни ишга тушириш, шунингдек, уларни (зарур ҳолларда) импорт қилиш ҳисобига тармоқ корхоналарини ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш.

2019 йил сентябрь

2020 йил март

Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

33.

Корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва энергия самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи замонавий ресурс тежамкор технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш.

2019 йил сентябрь

2020 йил март

Энергетика вазирлиги

(А. Султанов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

34.

Ишлаб чиқариш жараёнини энергия тежамкор технологияларга ўтказиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш.

2019 йил сентябрь

2020 йил март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

V. Илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

35

Тармоқ илмий-тадқиқот институтларининг ҳолатини ўрганиш ва уларни модернизация қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

36.

Тадқиқот ишларининг натижаларини тижоратлаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

37.

Олий таълим муассасаларида тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича мавжуд йўналишлар ва мутахассисликларни хатловдан ўтказиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

38.

Халқаро тажриба ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янги ўқув йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил октябрь

2019 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

39.

«Таълим-фан-ишлаб чиқариш» тизими бўйича интеграцияни таъминлаш учун тегишли олий таълим муассасаларининг ихтисослашган кафедраларига тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларининг етакчи корхоналарини бириктириш.

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

40.

Корхоналарнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича илмий ишлар олиб боришда тегишли олий таълим муассасалари, олимлар, докторантлар, тадқиқотчилар учун шароитлар яратиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

41.

Корхоналарнинг моддий-техник базасини (шу жумладан лабораторияларини) илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш учун бепул асосда тақдим этиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

42.

Янги илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун шароит яратиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

43.

Соҳа корхоналари томонидан тегишли олий таълим муассасаларининг ўқув лабораторияларига янги материаллар, технологик линиялар макетлари, хом ашё ва маҳсулотлар намуналарини тақдим қилиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

44.

Илғор хорижий компанияларни жалб этган ҳолда тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган илғор технологияларни қўллаш бўйича кўникма ва малака ошириш марказларини ташкил этиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (Ф. Бобоев)

45.

«Ўзенгсанлойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш институтининг устав жамғармаси (капитали)даги давлат акциялар пакетини (улушини) номинал қийматда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

46.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар тўғрисида таклифлар киритиш:

июнь ойининг иккинчи якшанбасини Тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати ходимлари куни деб эълон қилиш;

«Ўзбекистон Республикаси фахрий тўқимачиси» кўкрак нишонини таъсис этиш.

2019 йил сентябрь

2019 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошидаги «чарм-пойабзал» сўзлари «пойабзал» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги Ф-5302-сон фармойиши билан тасдиқланган 2020 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш бундан мустасно) озод қилинган «Termiz-tezkor-qurilish» ХК, «Fayz Binokor Oltiariq» ХК, «Shashmoxkashob» агрофирмаси, «Janub tekstil» МЧЖ, «Surxon teks» МЧЖ, «Amudar Textile» МЧЖ, «Norteks Style» МЧЖ, «Sherobod Textile Invest» МЧЖ ва «Surxon sifat tekstil» МЧЖлар томонидан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, техника, қурилиш материаллари рўйхатининг рус тилидаги матни «Агрофирма «Shashmoxkashob» бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

1.

Система электроподключения устройств для прядильной фабрики

(Electrical connection system for spinning mill equipments)

Трансформатор 3150 KVA 10.5/0.4KV (сухоготипа) (Transformer 3150 KVA 10.5/ 0.4 KV (dry type),

Шинопроводная система

(Bus bar system)

Системакабельныхканалов

(Electrical cables systems)

Электрокабели

(Electrical cables)

Электрощиты 0,4 кв

(Electrical panels 0.4 KVA)

Система освещения (включающая лампочки, фиксаторы и пр.)

(The lighting system (complete with LED lamps, lighting fixtures, еtc.)

8504340000

комплект

1

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 621-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«621. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги 106-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг бешинчи хатбошидаги «2018 йилги ҳосил» сўзлари «2018 — 2020 йиллардаги ҳосил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илованинг 14-банди тўртинчи хатбошидаги «2018 йилги ҳосил» сўзлари «2018 — 2020 йиллардаги ҳосил» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 07/19/4453/3756-сон; 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 06/22/53/0052-сон, 26.02.2022 й., 07/22/143/0166-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 13.01.2023 й., 06/23/2/0024-сон; 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон; 23.05.2024 й., 07/24/181/0360-сон; 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)