Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«БИЗНЕС-ФОНД»НИНГ ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ТАШАББУСИ ТЎFРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», «Хорижий инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантиришни молиявий ва технологик қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Бизнес-фонд» ва «Раанани-Холдинг» компаниясининг маҳаллий хом ашёдан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида корхоналарга лизинг асосида замонавий хорижий технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
а) томонларнинг амалга ошириладиган дастурдаги иштироки:
«Раанани-Холдинг»ники 35 млн. АҚШ долларини;
«Бизнес-фонд»ники 15 млн. АҚШ долларини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қуйидагилар:
товарларни ўраш-жойлаш ва қадоқлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пухта қайта ишлаш;
бинокорлик материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш учун технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юқорида кўрсатилган маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳисобланади;
в) лизинг шартларида хорижий асбоб-ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш учун «Раанани-Холдинг» компанияси Ўзбекистон Республикасида 100 фоиз хорижий сармоя иштирокидаги «Осиё-Европа» траст компанияси» шуъба корхонасини ташкил этади.
Асбоб-ускуналар «Осиё-Европа траст компанияси» томонидан лизинг асосида етказиб берилади, бунда етказиб бериладиган асбоб-ускуналарнинг 30 фоизгачаси қарз олувчилар томонидан ўз маблағлари ёки «Бизнес-фонд»нинг кредитлари ҳисобига тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3 «Бизнес-фонд» ва «Осиё-Европа траст компанияси» томонидан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва биргаликда маблағ билан таъминлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Лизинг контрактларини уларнинг устуворлиги, рақобатга бардошлилиги ва ўзини ўзи қоплаши жиҳатидан экспертиза қилишни таъминлаш учун «Бизнес-фонд» ҳузурида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокида эксперт комиссияси ташкил этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Осиё-Европа траст компанияси» шуъба корхонаси орқали Канаданинг «Раанани-Холдинг» компаниясининг 35 млн. АҚШ доллари миқдоридаги валюта-кредит ресурсларини жалб қилиш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ республика ҳудудида кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун фойдаланиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Осиё-Европа траст компанияси» офисини жойлаштириш учун тегишли жой ажратиш масаласини икки ҳафта муддатда ҳал этсин.
8. «Осиё-Европа траст компанияси»га Ўзбекистонда ушбу дастур маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг меҳмонхоналарда яшаши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун нархномалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички Бизнес-фондининг буюртмалари бўйича «Раанани-Холдинг» ва «Осиё-Европа траст компанияси»нинг республикага келаётган ходимларига кўп марталик визалар берсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 9 июль,
240-сон
«Бизнес-фонд» ва «Осиё-Европа траст компанияси» томонидан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва биргаликда маблағ билан таъминлаш
ТАРТИБИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнес-фондини ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда «Бизнес-фонд» ва «Осиё-Европа траст компанияси» томонидан тадбиркорларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда биргаликда маблағ билан таъминлаш тартибини белгилаб беради.
2. Фаолиятнинг қуйидаги йўналишлари:
маҳсулотни ўраш-жойлаш ва қадоқлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
бинокорлик материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий хорижий технологик линиялар ва асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда лойиҳани амалга оширишни хоҳловчи хусусий (кичик) корхона (кейинги ўринларда — қарз олувчи) «Бизнес-фонд»га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лойиҳанинг бизнес-режаси (дастлабки);
корхона баланси нусхаси;
таъсис ҳужжатлари нусхалари.
3. «Бизнес-фонд» «Осиё-Европа траст компанияси» билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш шароитлари мавжудлиги ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш, талаб этиладиган технология ва асбоб-ускуналар хусусиятларини аниқлаш мумкинлиги жиҳатидан дастлабки экспертиза ўтказади.
5. «Осиё-Европа траст компанияси» асбоб-ускуналарни танлайди ва уларни етказиб бериш қийматини аниқлайди, унга қуйидагиларнинг қиймати киради:
асбоб-ускуналар, транспортда ташиш ва суғурта қилиш;
ўрнатиш, монтаж қилиш;
технологияни бериш;
ходимларни ўқитиш;
1 йилга эҳтиёт қисмлар тўплами ва сарфланадиган материаллар;
лойиҳани бошқариш;
тайёр маҳсулот чиқарилгунга қадар ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш учун ишлаб чиқариш материаллари.
6. «Бизнес-фонд» қарз олувчи билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди.
7. «Бизнес-фонд» «Осиё-Европа траст компанияси» билан биргаликда лойиҳанинг умумий қийматини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш имкониятини ва унинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.
8. Қарз олувчи «Бизнес-фонд»дан олинадиган кредитни суғурта қилиш масаласида «Мадад» суғурта агентлигига мурожаат қилади.
9. «Мадад» агентлигининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда «Бизнес-фонд», «Осиё-Европа траст компанияси» ва қарз олувчи:
«Бизнес-фонд» билан қарз олувчи ўртасидаги кредит шартномаси;
қарз олувчи билан «Осиё-Европа траст компанияси» ўртасидаги лизинг шартларида асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контракт лойиҳаларини тайёрлайди.
10. «Бизнес-фонд» ҳузуридаги эксперт комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида икки ҳафта муддатда лизинг контрактини унинг устуворлиги, рақобатга бардошлилиги ва ўзини ўзи қоплаши жиҳатидан экспертизадан ўтказади.
11. Эксперт комиссиясининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда:
«Бизнес-фонд» билан Қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси;
«Осиё-Европа траст компанияси» билан қарз олувчи ўртасида лизинг бўйича асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт расмийлаштирилади.
12. «Бизнес-фонд» қарз олувчига кредит шартномасига мувофиқ кредит ажратади, кредитнинг фоиз ставкаси ва муддати бизнес-режага мувофиқ белгиланади.
МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТЎЛОВЛАР ТАРТИБИ
13. Қарз олувчи асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича тузилган контракт қийматининг 30 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан ёки «Бизнес-фонд»дан олингач кредит ҳисобидан сўмларда «Осиё-Европа траст компанияси»га аванс тариқасида тўлайди.
14. «Осиё-Европа траст компанияси» сўмларни белгиланган тартибда ЭМВга конвертация қилади ва танлов асосида чет элдан асбоб-ускуналар харид қилади.
15. «Осиё-Европа траст компанияси» контракт қийматининг қолган қисми (70%) ҳисобидан қарз олувчига лизинг бўйича асбоб-ускуналар етказиб беради, уларни монтаж қилади ҳамда ишга туширади. Лизинг шартномаси шартлари «Бизнес-фонд», «Осиё-Европа траст компанияси» ва қарз олувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар бир лойиҳанинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда қуйидаги умумий принципларга асосланади:
лизинг муддати лойиҳанинг бизнес-режаси билан белгиланади (3 йилгача);
лизинг бўйича тўловлар асбоб-ускуналарни ўрнатиш тугаллангандан ва ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 3 ой ўтгандан сўнг бошланади;
фоиз ставкаси худди шундай кредитлар ва инвестицияларни кредитлашнинг халқаро нормаларидан ошмайди (доллар ҳисобида 68% йиллик фойда доирасида);
лизинг бўйича ойлик ёки чораклик ҳақ тўлаш муайян муддат учун асосий қарзни тўлашдан ва ҳақ тўлаш пайтида асосий қарзнинг тўланмаган қисми учун фоиз тўловларидан иборат бўлади;
қарз олувчи лизинг бўйича «Осиё-Европа траст компанияси»га сўмларда ҳақ тўлайди.
16. Қарз олувчи лизинг бўйича «Осиё-Европа траст компанияси»га тўловларни ва «Бизнес-фонд» кредитини қайтаришни қарз олувчи ва «Осиё-Европа траст компанияси» ўртасидаги лизинг контрактнинг ва «Бизнес-фонд» билан қарз олувчи ўртасидаги кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган жадвалларга мувофиқ амалга оширади. Бунда «Осиё-Европа траст компанияси» кредит таваккалчилиги «Бизнес-фонд»нинг таваккалчилигидан сезиларли даражада ортиқ бўлган тақдирда қарз олувчи лизинг бўйича тўловларни «Бизнес-фонд» томонидан қарз олувчига айланма маблағларни тўлдиришга берилган кредитни ҳисобга олган ҳолда «Бизнес-фонд» ва «Осиё-Европа траст компанияси» таваккалчиликлари балансига эришилгунга қадар фақат «Осиё-Европа траст компанияси»га тўлайди.
17. Қарз олувчи лизинг бўйича тўловларни «Осиё-Европа траст компанияси»га ва кредит бўйича «Бизнес-фонд»га ўз вақтида тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда «Осиё-Европа траст компанияси» «Бизнес-фонд» билан келишувга кўра лизингга берилган асбоб-ускуналарни сотиш чораларини кўради ҳамда сотишдан олинган маблағлардан қарз олувчининг «Осиё-Европа траст компанияси»га ва «Бизнес-фонд»га қарзларини тўлаш учун қарз олувчининг кредиторлардан ҳар бирига («Бизнес-фонд»га ва «Осиё-Европа траст компанияси»га) тўланмаган қарзларига мутаносиб равишда тўлаш учун фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.