13.09.2019 йилдаги 770-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширишнинг комплекс тизимини яратиш, халқаро медиа-маконни жамиятимиз ва давлатимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеаларни холисона ёритишни таъминлайдиган сифатли ахборот-таҳлилий материаллар билан бойитиш, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакат раҳбариятининг республика ижобий имижини илгари суришга қаратилган халқаро ташаббуслари тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги ва «Дунё» ахборот агентлигининг таркибий бўлинмаси сифатида Медиа-марказ ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг халқаро ташаббуслари, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида халқаро ҳамжамиятни, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларда иштирок этиш;

мамлакатда амалга оширилаётган жадал ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқаро ҳамжамиятга ўз вақтида етказиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан расмий ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот марказлари, медиа тузилмалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижга ва хорижий делегацияларнинг республикамизга ташрифларини, уларнингн якунлари бўйича эришилган келишувларни, шунингдек, кундалик ва долзарб халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий позициясини кенг ва тезкор ёритиш;

республиканинг хориждаги муассасалари томонидан чет эллик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш, хориждан инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хорижий ва маҳаллий жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш;

«Дунё» ахборот агентлигининг Медиа-маркази базасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистонда доимий ва вақтинча аккредитациядан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун республика ҳақида холис маълумотларни тўплаш ва тарқатиш имконини берадиган иш майдончасини тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикасининг турли соҳаларда бугунги тараққиёти ва салоҳиятини намойиш этадиган фото ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма ҳамда компьютер маҳсулотларини чоп этиш ва хорижда тарқатиш.

3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дунё» ахборот агентлигининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дунё» ахборот агентлигининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлиги «Жаҳон» ахборот агентлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлигининг директори Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлигининг бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шароитлари қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлиги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси, бошқа бўлинмалари, шунингдек, республиканинг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, асосий фаолиятдан олинадиган тушумлар (ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликларни пулли асосда тақдим этиш, босма маҳсулотлар чоп этиш, реклама фаолияти ва бошқалар) ҳисобидан шаклланадиган бюджетдан ташқари даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «Дунё» ахборот агентлигининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Дунё» ахборот агентлиги директорига зарур бўлганда, мутахассисларни меҳнат бозоридаги жорий конъюнктурани инобатга олган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида ишга жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар, идоралар ва давлатнинг бошқа ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари «Дунё» ахборот агентлигига асосий вазифаларини амалга оширишда, жумладан, сифатли, ишончли маълумотлар, ҳужжатлар, материаллар ва бошқа ахборот маҳсулотларини ўз вақтида тақдим этиш орқали амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, «Дунё» ахборот агентлигининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, «Дунё» ахборот агентлиги Медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Медиа-марказга қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ва хорижда матбуот анжуманлари, брифинглар ҳамда ахборот учрашувларини ташкил этиш;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколахоналари, консуллик муассасалари, савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларидан интервьюлар ташкил этиш ва олиш, кейинчалик тегишли материалларни миллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тарихи ва маданияти, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, мамлакатнинг ташқи сиёсат йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва республиканинг хориждаги муассасалари фаолияти ҳақида видеороликлар ва таҳлилий кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг хориждаги муассасалари билан, жумладан, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида телекўприк ва видеоконференциялар ташкил этиш.

9. «Дунё» ахборот агентлиги 2022 йил 1 июнгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича моддий-техник базани ривожлантириш мақсадида олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва техника ускуналари учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Дунё» ахборот агентлигининг хориждаги мухбирлик пунктларини очиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда асосли таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлигини сақлаш, шу жумладан моддий-техник таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари унинг ўз даромадлари билан таъминланмаган харажатларини қоплаш мақсадида ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлигига тўртта хизмат, жумладан, иккита енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Дунё» ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 3-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ахборот агентлиги ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 8 ноябрдаги 425-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
770-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги 770-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дунё» ахборот агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

* Мухбирлик пунктлари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик миссиялари штатига киради
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув тизими ходимларининг умумий чекланган сони — 39 штат бирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони амалдаги норматив ҳужжатлар асосида белгиланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги 770-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дунё» ахборот агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дунё» ахборот агентлигининг (кейинги ўринларда «Агентлик» деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруқлари ва кўрсатмалари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ТИВ деб аталади) қарорларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик Ташқи ишлар вазирлигининг идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва тузилмасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, асосий фаолиятдан олинадиган бюджетдан ташқари маблағлар (пулли асосда ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, воқеалар жойидан видеороликлар ва телекўрсатувларни тақдим этиш, босма маҳсулотларни чоп этиш, реклама фаолияти ва бошқалар), шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг логотипи, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган муҳри, бланки ва штампига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисобрақами ҳамда хорижий валютадаги ҳисобрақамига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентликнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги, қисқартирилгани — «Дунё» ахборот агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — «Dunyo» Information Agency of the Ministry of Foreign Affairs of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — «Dunyo» Information Agency;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Информационное агентство «Дунё» Министерства иностранных дел Республики Узбекистан, қисқартирилгани — Информационное агентство «Дунё».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентликнинг манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 3-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг халқаро ташаббуслари, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида халқаро ҳамжамиятни, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда амалга оширилаётган жадал ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқаро ҳамжамиятга ўз вақтида етказиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан расмий ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот марказлари, медиа тузилмалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижга ва хорижий делегацияларнинг республикамизга ташрифларини, уларнингн якунлари бўйича эришилган келишувларни, шунингдек, кундалик ва долзарб халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий позициясини кенг ва тезкор ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг хориждаги муассасалари томонидан чет эллик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш, хориждан инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хорижий ва маҳаллий жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дунё» ахборот агентлигининг Медиа-маркази базасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистонда доимий ва вақтинча аккредитациядан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун республика ҳақида холис маълумотларни тўплаш ва тарқатиш имконини берадиган иш майдончасини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг турли соҳаларда бугунги тараққиёти ва салоҳиятини намойиш этадиган фото ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма ҳамда компьютер маҳсулотларини чоп этиш ва хорижда тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ишончли ва масъулиятли ҳамкор сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг савдо-иқтисодий ва инвестиция, иқтисодиёт ва инвестициялар соҳасидаги қонунчилик базаси такомиллаштириш, хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг муваффақиятли намуналари ҳақида ахборот тарқатиш орқали Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати ҳақида ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар ва таҳлилий телекўрсатувлар, репортажлар тайёрлаш, уларни Ўзбекистонда ва хорижда, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситалари учун тарқатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ахборот-тушунтириш ишларини амалга ошириш ва такомиллаштириш бўйича ТИВнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси, бошқа бўлинмалари ҳамда республиканинг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг халқаро ташаббуслари, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида халқаро ҳамжамиятни, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг хориждаги муассасалари, хорижий ва маҳаллий газеталар, журналлар, радио, телевидение, ҳукумат ва ноҳукумат муассасалар, ноҳукумат нотижорат ташкилотлари ва хусусий шахсларга шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, халқаро ташаббуслари, унинг экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат дастурларининг амалга оширилиш ҳақида шартнома асосида ахборот тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мамлакатда амалга оширилаётган жадал ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқаро ҳамжамиятга ўз вақтида етказиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан расмий ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот марказлари, медиа тузилмалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ва тажриба алмашиш, шунингдек, ходимлар малакасини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий етакчи медиаташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади ва ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва хорижда ахборот, маданий, хайрия, гуманитар ва бошқа жамғармалар, шунингдек, ассоциациялар, жамиятлар ва бошқа ташкилотларни ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ахборот агентликларининг ишларини ташкил этиш, жумладан, ахборот тўплаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни юридик ва жисмоний шахсларга тарқатиш борасида бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш масалалари бўйича илғор тажрибани ўрганади ва жорий қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва халқаро ахборот марказлари билан Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш борасида биргаликдаги ишларни ташкил қилади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижга ва хорижий делегацияларнинг республикамизга ташрифларини, уларнингн якунлари бўйича эришилган келишувларни, шунингдек, кундалик ва долзарб халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий позициясини кенг ва тезкор ёритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизга ва хорижга олий даражадаги ташрифлар арафасида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисида ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташрифлар арафасида ва давомида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳалари бўйича икки ҳамда кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисида туркум материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташрифлар якунлари бўйича хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлил ва ишбилармон доиралари вакилларининг фикрлари ва эксперт баҳолари асосида ахборот материаллари тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича ахборот дайжестлари тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) республиканинг хориждаги муассасалари томонидан чет эллик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш, хориждан инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хорижий ва маҳаллий жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги миссиялари томонидан Ўзбекистон Республикасининг бугунги тараққиёти, савдо-иқтисодий ва туристик салоҳиятига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар (брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари, симпозиумлар, тақдимотлар ва бошқалар) ҳақида ахборот материаллари тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг турли даражадаги делегацияларининг хорижий давлатларга ташрифлари ҳақида видео ва фоторепортажлар тайёрлайди ҳамда уларни республика оммавий ахборот воситаларига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «Дунё» ахборот агентлигининг Медиа-маркази базасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистонда доимий ва вақтинча аккредитациядан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун республика ҳақида холис маълумотларни тўплаш ва тарқатиш имконини берадиган иш майдончасини тақдим этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсатининг долзарб масалаларига бағишланган брифинглар, давра суҳбатлари, матбуот анжуманлари, тақдимотлар ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикасининг турли соҳаларда бугунги тараққиёти ва салоҳиятини намойиш этадиган фото ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма ҳамда компьютер маҳсулотларини чоп этиш ва хорижда тарқатиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга оширади, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма маҳсулотларни чоп этади ҳамда республикада ва хорижда тарқатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро битимларининг расмий йиллик тўпламларини чоп этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тарқатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тасвир, овоз ва маълумотларни узатиш частоталари ҳамда бошқа каналлардан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг кўламли халқаро ҳамкорлик учун республиканинг имкониятларини намойиш этадиган компьютер, фото ва аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Медиа-марказ Агентликнинг ахборот тарқатиш платформаси ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ва хорижда матбуот анжуманлари, брифинглар ҳамда ахборот учрашувларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколахоналари, консуллик муассасалари, савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларининг интервьюсини ташкил этиш ва ўтказиш, кейинчалик тегишли материалларни миллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тарихи ва маданияти, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, мамлакатнинг ташқи сиёсат йўналиши, ТИВ ва республиканинг хориждаги муассасалари фаолияти ҳақида видеороликлар ва таҳлилий кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда тарқатиш, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертлар ва журналистларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг хориждаги муассасалари билан, жумладан, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида телекўприк ва видеоконференциялар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Медиа-марказ ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ТИВ ва хориждаги муассасалари фаолиятини ахборот тадбирлари ўтказиш орқали ёритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган тадбирларни фото ва видеотасвирга олади, уларнинг эфирга узатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий мухбирлар ҳамда экспертларни ўтказиладиган тадбирларга таклиф қилади, зарур ахборот билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, тегишли ташкилотлар ҳамда экспертлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг хориждаги муассасаларига илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, мавзуга оид видеороликлар, кўрсатувлар ва дастурларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва тарқатишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суратга олиш ва репортажлар тайёрлаш учун воқеа жойларига боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари ва идоралари, хориждаги муассасалари, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда вакилларидан интервью олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка ўз вақтида ва сифатли етказиб бериш мақсадида республика қонунчилиги талабларига жавоб берадиган ўз расмий веб-сайтини яратади, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва мунтазам тўлдириб борилишини таъминлайди, шунингдек, Агентлик олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун интернетнинг бошқа имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳақидаги ахборотни фаол тарқатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва масъулияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларидан Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлари, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, таклифлар, хулосалар маълумотномалар ва бошқа маълумотларни, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ахборотномалари, бошқа босма ва видеомаҳсулотларни чоп этиш, республика ва хорижда тарқатиш, зарурат бўлганда, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун хорижий фуқароларни ёллаш ёки ушбу вазифаларни шартномалар асосида хорижий агентликлар, фирмалар ва бошқа ташкилотларга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида конференция, семинар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шундай тадбирларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш бўйича маслаҳатлашиш, таклифларни ўрганиш ва тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий доиралар вакиллари, мутахассислар ва экспертлар, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинадиган даромаддан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ўз фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар олиш, ўз номидан битимлар имзолаш, мулк харид қилиш, судларда даъвогар ва жавобгар бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг хориждаги муассасаларида ўз мухбирлик пунктларини (пресс-атташе — мухбирлик пункти мудири) очиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни тизимлиравишда махсус қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига тегишли мулкдан мақсадли фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик ишлари ТИВ иш режалари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва унинг ўринбосарларининг Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқиладиган истиқболли ва жорий режалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентликка Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори мақоми бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Департаменти директорига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, жамоада ижро ва меҳнат интизоми учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлатнинг бошқа органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хориж мамлакатлар оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларда Агентлик номидан вакиллик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Агентликнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Агентлик ходимлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди ва уларнинг ўзаро алмашинувини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Агентлик штатларини такомиллаштириш ва ходимлар иш ҳақини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш ва алмаштириш, ходимларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилган ва тегишли давр учун тасдиқланган бюджет маблағлари диорасида фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Агентликнинг таркибий бирликларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларига уларнинг малакаси, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ дипломатик даража бериш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимлар лавозим маошларига дипломатик даража, узоқ йиллар хизмати, хорижий тилларни билгани учун ва бошқа асосда устамалар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни хорижий давлатларга қисқа ва узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Директор икки нафар ўринбосарга эга бўлади ва улар Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик директори бўлмаган ҳолларда, унинг ваколатларини ўринбосарларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентлик ходимлари Агентлик директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агентлик ходимларининг функционал вазифалари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфий ёзишмалар тартиби ҳамда хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатларни ошкор этмаслик қоидаларига риоя этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг ижросидаги ҳужжатларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ҳужжатларнинг сифатини тўлалигича сақлаш, хавфсизлик тартиби, жумладан, ёнғин хавфсизлиги тартибига амал қилиш, мол-мулк, шунингдек, компьютер ва бошқа техника воситаларидан тўғри фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимлари ўзларига юкланган вазифа ва функциялар, Агентлик ва ТИВ раҳбарияти топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, меҳнат интизомига риоя этиш учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Агентликнинг мол-мулки ва маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агентликнинг мол-мулки ва маблағлари асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган даромадлардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан ташкил топади. Агентлик ходимлари лавозим маошига ойлик устамалар ҳамда рағбатлантирувчи қўшимча тўловлар директор томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири билан келишилгандан сўнг тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агентликнинг хўжалик фаолияти натижасида олинадиган ўз маблағлари Агентлик ходимларининг лавозим маошига (200 фоизгача) ҳар ойлик устамалар ҳамда уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентликни сақлаш, шу жумладан моддий-техника таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Агентликнинг ўз даромади билан таъминланмаган харажатларини қоплаш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.09.2019 й., 09/19/770/3745-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)